Гу­руҳ­дан чиқ­дик

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СПОРТ -

Бу­гун Ин­до­не­зи­яда XVIII Осиё ўй­ин­ла­ри рас­мий ра­ви­ш­да бо­шла­на­ди. Уш­бу йи­рик спорт ан­жу­ма­ни­нинг фут­бол му­со­бақа­ла­ри эса ал­лақа­чон қизғин пал­ла­га ки­риб, гу­руҳлар­да ик­кин­чи тур ўй­ин­ла­ри бў­либ ўт­моқ­да.

Ўз­бе­ки­стон олим­пия тер­ма жа­мо­аси ўт­ган ку­ни гу­руҳ­да­ги ик­кин­чи ўй­и­ни­да Қа­тар тер­ма­си би­лан куч си­на­шиб, 6:0 ҳи­со­би­да ғо­либ чиқ­ди ва ўз гу­руҳи­да би­рин­чи ўрин­ни эгал­ла­ди. Гол­лар­ни За­биҳил­ло Ўрин­бо­ев, Икром Али­бо­ев, До­стон­бек Ҳам­да­мов, Жа­воҳир Си­диқов, Жа­ло­лид­дин Ма­ша­ри­пов ва Бо­бур Аб­ду­хо­лиқов ки­ри­ти­ш­ди. Учра­шув якун­лан­гач, тер­ма жа­мо­амиз бош му­раб­бийи Рав­шан Ҳай­да­ров қуй­и­да­ги фи­кр­лар­ни бил­дир­ди:

– Ав­ва­лам­бор, ол­ди­миз­га қўй­и­л­ган ми­ни­мал ва­зи­фа ба­жа­ри­л­га­ни би­лан бар­ча­ни та­бри­клай­ман. Ўй­ин учун туз­ган бар­ча ре­жа­ла­ри­миз амал­га ош­ди. Би­рин­чи тур­дан сўнг Қа­тар тер­ма жа­мо­аси ўй­и­ни­ни таҳ­лил қил­дик ва тўғри так­ти­ка тан­лай ол­дик. Кўриб тур­га­нин­гиз­дек, бу ҳи­соб­да ҳам акс эт­ди.

Гу­руҳ­да­ги ик­кин­чи ўй­ин Та­и­ланд ва Бан­гла­деш тер­ма­ла­ри ўр­та­си­да бў­либ ўт­ди ва 1:1 ҳи­со­би­да­ги ду­ранг на­ти­жа би­лан ту­га­ди.

Фут­бол­чи­ла­ри­миз би­рин­чи тур­да бан­гла­деш­ли­клар усти­дан 3:0 ҳи­со­би­да устун кел­га­ни­дан ха­ба­рин­гиз бор, ал­бат­та.

Ик­кин­чи тур­дан сўнг гу­руҳ­да­ги ва­зи­ят қуй­и­да­ги­ча кўри­ниш ол­ди: Тер­ма жа­мо­амиз гу­руҳ­да­ги сўнг­ги учра­шу­ви­ни эр­та­га Та­и­ланд тер­ма жа­мо­аси­га қар­ши ўт­ка­за­ди. *** Осиё ўй­ин­ла­ри­нинг фут­бол му­со­бақа­ла­ри­да на­фақат фут­бол­чи­ла­ри­миз, бал­ки аёл ҳа­кам­ла­ри­миз ҳам иш­ти­рок этиш­моқ­да. Ке­ча Хи­той ва Гон­конг фут­бол жа­мо­ала­ри ўр­та­си­да бў­либ ўт­ган учра­шув­ни биз­нинг ҳа­кам­ла­ри­миз бо­шқар­ди. Ҳа­мюр­ти­миз Ан­на Си­до­ро­ва бу ўй­ин­да бош ҳа­кам­лик қи­л­ган бўл­са, Зи­ло­ла Раҳ­ма­то­ва ун­га ён чи­зиқ­да ёр­дам бер­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.