Кла­стер – қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги­да тад­бир­кор­лик

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Есим­хон қа­но­атов, Мақ­сад ҲАБИБУЛЛАЕВ (су­рат), Ўза

Жо­рий йил­дан бо­шлаб Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си Эл­ли­кқалъа ту­ма­ни­да ҳам пах­та­ни кла­стер усу­ли­да етиш­ти­риш йўл­га қўй­ил­ди.

Бу­нинг учун ту­ман­да “Boston Klaster” ма­съу­ли­я­ти чеклан­ган жа­ми­я­ти таш­кил этил­ди. Лой­иҳа­га кў­ра, 11 минг 40 гек­тар май­дон­га чи­гит экил­ди. Ҳар гек­тар­дан ўр­та­ча 22 цент­нер­дан, жа­ми 24 минг 264 тон­на ҳо­сил олиш ре­жа­ла­ш­ти­рил­моқ­да.

Кла­стер лой­иҳа­си бўй­и­ча пах­та то­ла­си­ни қай­та ишлаш қув­ва­ти йи­ли­га 10 минг тон­на бў­либ, хом ашё­дан ка­ла­ва ип, жин­си ма­то­си, юм­шоқ чой­шаб ка­би маҳ­су­лот­лар ишлаб чиқа­ри­ла­ди. Бу­нинг на­ти­жа­си­да “Boston Klaster” МЧЖДА 600 ян­ги иш ўр­ни яра­тил­ди.

– Бу­гун­ги кун­да “Boston Klaster” МЧЖ би­лан пах­та­чи­лик­ка их­ти­со­сла­ш­ти­ри­л­ган 381 фер­мер хў­жа­ли­ги ўр­та­си­да шар­тно­ма­лар ту­зил­ди, – дей­ди Эл­ли­кқалъа ту­ма­ни ҳо­ки­ми­нинг қи­ш­лоқ ва сув хў­жа­ли­ги ма­са­ла­ла­ри бўй­и­ча ўрин­боса­ри Б.ис­мо­и­лов. – Юр­ти­м­из­да би­рин­чи­лар­дан бў­либ жо­рий эти­л­а­ёт­ган бу усул фер­мер­ла­ри­м­из­да алоҳи­да қи­зиқиш уй­ғот­моқ­да.

“Boston Klaster” МЧЖ фер­мер хў­жа­ли­кла­ри­га ер, сув ва бо­шқа ре­сур­слар­дан са­ма­ра­ли ва оқи­ло­на фой­да­ла­ни­ш­га, ҳо­сил­дор­лик­ни оши­ри­ш­га, етиш­ти­ри­л­ган пах­та­ни ўз вақти­да йиғиб оли­ш­га ёр­дам­лаш­моқ­да.

– Ян­ги усул­нинг жо­рий эти­ли­ши фер­мер хў­жа­ли­кла­ри­да пах­та ҳо­сил­дор­ли­ги ор­ти­ши би­лан бир­га, улар­нинг ўз меҳ­на­ти са­ма­ра­си­га қи­зиқи­ши­ни ҳам оши­ри­ш­га хиз­мат қи­ла­ди, – дей­ди Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги ва­зир­ли­ги бош му­та­хас­си­си Ў. Қал­хо­нов. – Фер­мер хў­жа­ли­кла­ри эн­ди ав­вал­ги­дек фақат етиш­тир­ган пах­та хом ашё­си­дан эмас, бал­ки тай­ёр маҳ­сул­от­дан ке­ла­ди­ган да­ро­мад­дан ҳам те­ги­шли улуш ола­ди. Бу улар­нинг иқти­со­дий аҳво­ли ях­ши­ла­ни­ши­га иж­о­бий таъ­сир кўр­са­та­ди.

Таъ­кид­лан­га­ни­дек, “Boston Klaster” МЧЖ пах­та­ни қай­та ишлаб, юқо­ри си­фат­ли маҳ­су­лот ишлаб чиқа­ра­ди. Жа­ми­ят­нинг мав­сум­да фер­мер хў­жа­ли­кла­ри­га ли­зинг асо­си­да тех­ни­ка оли­ш­га кў­ма­кла­ш­га­ни, ми­не­рал ўғит­лар, уруғ-чи­гит ма­те­ри­ал­ла­ри, пах­та­ни ки­мёвий ва био­ло­гик усул­лар­да ҳи­моя қи­лиш ва бо­шқа ре­сур­слар­ни ет­ка­зиб бер­га­ни ҳо­сил­дор­лик юқо­ри бў­ли­ши­ни таъ­мин­ла­ш­да муҳим аҳа­ми­ят ка­сб эт­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.