Ях­ши­лар тақ­дир­лан­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА -

Лон­дон шаҳри­да ФИФА то­мо­ни­дан йил­нинг энг ях­ши­ла­ри тақ­дир­лан­ди. Йил­нинг энг ях­ши фут­бол­чи­си аниқла­на­ди­ган сўров­но­ма­да ду­нё­да­ги бар­ча тер­ма жа­мо­алар му­раб­бий­ла­ри, сар­дор­ла­ри ҳам­да ҳар бир давлат­дан бир на­фар жур­на­лист иш­ти­рок эти­ш­ди.

Бу йи­л­ги тан­ло­в­да Ўз­бе­ки­стон­дан тер­ма жа­моа бош му­раб­бийи Эк­тор Ку­пер, тер­ма жа­моа сар­до­ри одил Аҳ­ме­дов ва та­ниқ­ли шарҳ­лов­чи Дав­рон Фай­зи­ев қат­на­ш­ди.

Хўш, улар ким­лар­га овоз бер­ган эди? Эк­тор Ку­пер ном­зод­лар­ни қуй­и­да­ги­ча жой­ла­ш­тир­ган: 1-ўрин­га Ли­о­нель Мес­си, 2-ўрин­га Криш­ти­а­ну Ро­нал­ду, 3-ўрин­га Лу­ка Мод­рич.

Сар­до­ри­миз одил Аҳ­ме­дов­нинг ном­зод­лар­га бер­ган ўр­ни ҳам бош му­раб­бий­ни­ки би­лан бир хил. Дав­рон Фай­зи­ев эса би­рин­чи ўрин­га Лу­ка Мод­рич­ни қўй­ган. Ик­кин­чи ўрин­ни Криш­ти­а­ну Ро­нал­ду­га, учин­чи ўрин­ни эса Ли­о­нель Мес­си­га бер­ган.

Ғал­вир су­в­дан кўта­ри­либ, бар­ча­нинг фи­кри ўр­га­ни­л­ган­да, йил­нинг энг ях­ши фут­бол­чи­си но­ми­на­ци­я­си­да Ма­д­рид­нинг “Ре­ал” ва Хо­рва­тия тер­ма жа­мо­аси фут­бол­чи­си Лу­ка Мод­рич ғо­либ чиққа­ни маъ­лум бўл­ди. Ўша кун­ги тад­бир­да “ор­лан­до Прайд” ва Бра­зи­лия тер­ма жа­мо­аси ҳу­жум­чи­си Мар­та йил­нинг энг ях­ши аёл фут­бол­чи­си, Фран­ция тер­ма жа­мо­аси му­раб­бийи Ди­дье Де­шам йил­нинг энг ях­ши му­раб­бийи, “Ли­он” клу­би му­раб­бийи Рей­нальд Пед­рос йил­нинг энг ях­ши аёл­лар жа­мо­аси му­раб­бийи, Ма­д­рид­нинг “Ре­ал” ва Бель­гия тер­ма жа­мо­си дар­во­за­бо­ни Ти­бо Кур­туа йил дар­во­за­бо­ни, пе­ру­лик мух­лислар йил мух­лисла­ри му­ко­фот­ла­ри­га са­зо­вор бў­ли­ш­ди. Шу­нин­г­дек, Ан­гли­я­нинг “Ли­вер­пуль” клу­би ва Миср тер­ма жа­мо­аси фут­бол­чи­си Муҳам­мад Са­лоҳ­га Пуш­каш соври­ни топ­ши­рил­ди.

Йил­нинг рам­зий тер­ма жа­мо­аси­ни аниқлаш учун 55 на­фар фут­бол­чи ном­зо­ди кўр­са­ти­л­га­ни ҳақи­да ав­вал ха­бар бер­ган эдик. Ўша ку­ни бу тер­ма жа­моа тар­ки­би ҳам эъ­лон қи­лин­ди. Ун­дан қуй­и­да­ги фут­бол­чи­лар жой олган: дар­во­за­бон – Да­вид де Хеа (Ис­па­ния, “Ман­че­стер Юнай­тед”), ҳи­мо­я­чи­лар – Да­ни Ал­вес (Бра­зи­лия, ПСЖ), Сер­хио Ра­мос (Ис­па­ния, “Ре­ал”), Мар­се­ло (Бра­зи­лия, “Ре­ал”), Ра­фа­эль Ва­ран (Фран­ция, “Ре­ал”), ярим ҳи­мо­я­чи­лар – Лу­ка Мод­рич (Хо­рва­тия, “Ре­ал”), Нго­ло Кан­те (Фран­ция, “Чел­си”), Эден Азар (Бель­гия, “Чел­си”) ва ҳу­жум­чи­лар – Ли­о­нель Мес­си (Ар­ген­ти­на, “Бар­се­ло­на”), Криш­ти­а­ну Ро­нал­ду (Пор­ту­га­лия, “Ювен­тус”), Ки­ли­ан Мбап­пе (Фран­ция, ПСЖ).

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.