Эл Фа­ро­вон­ли­ги йў­ли­да­ги Ин­ти­ли­шлар

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИС­ЛОҲОТ - Аб­ду­ра­сул Сат­то­ров.

ху­су­сий газ тўл­ди­риш шо­хоб­ча­ла­ри фа­о­ли­я­ти йўл­га қўй­и­л­га­ни ўша ҳу­д­уд­лар аҳо­ли­си­га су­юл­ти­ри­л­ган газ ет­ка­зиб бе­риш му­ам­мо­ла­ри­ни ҳал эти­ш­да қўл кел­моқ­да. Ур­гут, Кат­тақўрғон, Пай­а­риқ ва Пах­та­чи ту­ман­ла­ри­да­ги газ тўл­ди­риш шо­хоб­ча­ла­ри эса аҳо­ли­га хиз­мат кўр­са­тиш да­ра­жа­си­ни ошир­моқ­да.

охир­ги пайт­лар­да ҳу­д­у­дий кор­хо­на­миз Са­марқанд шаҳри­нинг Мо­т­рид мас­си­ви­да бар­по эти­л­ган 32 та, Кат­тақўрғон шаҳри­нинг Бо­бур ва Амир Те­мур кў­ча­ла­ри­да қад ро­стла­ган 4 та кўп қа­ват­ли ар­зон уй­лар­ни га­з­ла­ш­тир­моқ­да. Шу­нин­г­дек, яна 11 та кўп қа­ват­ли уй­ни га­з­ла­ш­ти­риш ҳам жа­моа зим­ма­си­да. Ҳо­зир­га­ча Кат­тақўрғон­да­ги ту­рар жой би­но­ла­ри­да бу юмуш­лар ниҳо­я­си­га ет­ка­зил­ди. Тўрт­та кўп қа­ват­ли уй­га газ қу­вур­ла­ри ки­ри­тил­ди.

“Ур­гут – 1” эр­кин иқти­со­дий зо­на­си­да­ги Мер­ган­ча ва Са­риқ­те­па мас­сивла­ри­да бар­по эти­ли­ши мўл­жал­лан­ган са­но­ат кор­хо­на­ла­ри­ни та­би­ий газ би­лан таъ­мин­лаш учун узун­ли­ги 11 ки­ло­метр­лик юқо­ри бо­сим­ли газ тар­моғи ва 3 та са­но­ат кол­лек­то­ри қу­риб бит­ка­зил­ди. Ҳо­зир ис­теъ­мол­чи­лар “зан­го­ри олов”дан баҳра­манд бў­лиш­моқ­да. Худ­ди шун­дай ишлар “Ур­гут – 3” ЭИЗГА қа­рашли “На­му­на” Гр­си­да ҳам адо этил­ди. Ну­ро­бод ту­ма­ни­нинг Са­за­ғон мас­си­ви­да “Ур­гут – 2” ЭИЗНИ га­з­ла­ш­ти­риш лой­иҳа­си ҳуж­жат­ла­ри “Газ­лой­иҳа сер­вис” МЧЖ то­мо­ни­дан тай­ёр­лан­ди. Му­та­сад­ди идо­ра­лар­нинг экс­пер­ти­за ху­ло­са­ла­ри олин­гач, бу ер­да ҳам “Ўзтранс­газ” Аж­га қа­рашли кор­хо­на­лар қу­ри­лиш-мон­таж ишла­ри­ни бо­шлаб юбо­ри­ш­ди.

2018-2019 йи­л­ги куз-қиш мав­су­ми­га тай­ёр­гар­лик юза­си­дан ҳам ан­ча ишлар ба­жа­рил­ди. Ху­су­сан, Гт­клар таф­тиш қи­лин­ди. 979 ки­ло­метр узун­лик­даги газ қу­вур­ла­ри бо­сим ости­да си­наб кўрил­ди ва ҳа­во юбо­риш йў­ли би­лан то­за­лан­ди. Ер ости газ қу­вур­ла­ри­нинг ҳо­ла­ти при­бор усу­ли­да тек­ши­рил­ди ва улар­ни бўяш ре­жа­си ор­тиғи би­лан удда­лан­ди. Ай­ни дам­лар­да қу­вур­лар­ни ре­кон­струк­ция қи­лиш ва му­кам­мал таъ­мир­лаш ишла­ри қизғин да­вом эт­ти­рил­моқ­да. Бу ху­су­сда­ги ман­зил­ли дастур­га асо­сан 7 та объ­ект­да 6 ки­ло­метр узун­лик­даги қу­вур­лар­ни таъ­мир­лаш ва 9 та объ­ект­да 15,6 ки­ло­метр узун­лик­даги қу­вур­лар­ни ре­кон­струк­ция қи­лиш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган. Амал­да эса бу­гун­га қа­дар 6 та объ­ект­да ка­пи­тал таъ­мир­лаш, 5 та­си­да ре­кон­струк­ция ишла­ри ниҳо­я­си­га ет­ка­зил­ди.

Хул­лас, “Са­марқанд­газ” ХГТ фи­ли­а­ли хо­дим­ла­ри­нинг из­ла­ни­шла­ри, мав­жуд им­ко­ни­ят­лар­дан оқи­ло­на фой­да­ла­ни­ша­ёт­га­ни, одам­лар орас­и­да бў­либ, мав­жуд му­ам­мо­лар­ни жой­и­да ҳал эти­ш­га ҳа­ра­кат қи­ли­ша­ёт­га­ни эъ­ти­роф­га лой­иқ­дир. Яна­да аниқроғи, одам­лар­ни ро­зи қи­лиш том маъ­но­да улар­нинг би­рин­чи гал­да­ги ва­зи­фа­си­га ай­лан­га­ни бор гап!

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.