Фа­зи­ла­ти ФИДОИЙЛИК олим

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ЖАМИЯТ - Ой­дин ла­ти­по­ва.

Фай­ла­суф­лар­нинг фи­кри­ча, ин­сон маз­мун­ли яша­ш­га, би­рор ар­зир­ли из қол­ди­ри­ш­га ҳа­ра­кат қил­са­ги­на, у одам­лар орас­и­да об­рў-эъ­ти­бор­га эга бўла­ди. Ин­сон жа­ми­ят ва давлат ман­фа­а­ти учун қан­ча­лик фой­да кел­тир­са, у шу қа­дар бар­ка­мол­дир. Фи­до­ий ки­ши эса худ­ди қу­ёш ка­би ҳам­ма­га ке­рак­ли ин­сон­дир.

Бу пур­маъ­но сўз­лар Давлат рақо­бат қў­ми­та­си, қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри, фонд бир­жа­си фа­о­ли­я­ти ҳақи­да гап кет­ган­да кўп­чи­лик­нинг кўз ўн­ги­да яққол гав­да­ла­нув­чи олим Игорь Лео­ни­до­вич Бу­ти­ков­нинг та­вал­луд то­п­ган ку­ни­га 60 йил, меҳ­нат фа­о­ли­я­ти­ни бо­шла­га­ни­га 40 йил тў­ли­ши му­но­са­ба­ти би­лан ўт­ка­зи­л­ган тад­бир­лар иш­ти­рок­чи­ла­ри то­мо­ни­дан та­к­рор-та­к­рор ти­л­га олин­ди. Бу бе­жиз­га эмас, ал­бат­та. Му­бо­лаға­сиз ай­ти­л­га­ни­дек, ҳо­зир кў­п­ги­на давлат идо­ра­ла­ри­да ишла­ёт­ган­лар­нинг ак­са­ри­я­ти Игорь Бу­ти­ков­нинг дар­с­ли­кла­ри­дан баҳра­манд бўл­ган, ил­мий асар­ла­ри улар­ни ил­мий из­ла­ни­шлар­га чор­ла­ган.

Игорь Лео­ни­до­вич Бу­ти­ков­нинг ҳа­ё­ти ва фа­о­ли­я­ти ҳақи­да ба­ён қи­лин­ган ри­со­ла би­лан та­ни­шар экан­миз, унинг ҳо­зир­ги мавқе­га ти­ним­сиз ин­ти­лиш, уз­лук­сиз меҳ­нат, ўзи­га та­лаб­чан­лик орқа­ли эри­ш­ган­ли­ги­ни, ҳа­ё­ти да­во­ми­да­ги ҳар бир йил уни юк­саклик­ка ета­кла­га­ни­ни кў­риш мум­кин.

Игор Бу­ти­ков 1958 йил 24 сен­тябр­да Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти Тер­миз шаҳри­да туғи­л­ган. 1973 йи­ли уш­бу шаҳар­да­ги Гли­эр ном­ли му­сиқа мак­та­би­ни, 1975 йил­да эса Лу­на­чар­ский но­ми­да­ги 5-ўр­та мак­таб­ни ту­гат­ган. Ёш Игорь на­фақат му­сиқа ихлосман­ди бўл­ган, бал­ки спорт­да ҳам ўзи­ни кўр­сат­ган, Тер­миз шаҳри­да ўсмир­лар ўр­та­си­да стол тен­ни­си бўй­и­ча ўт­ка­зи­л­ган му­со­бақа чем­пи­о­ни но­ми­ни оли­ш­га, рес­пуб­ли­ка миқё­си­да ўт­ган тад­бир­лар­да эса Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти ша­ра­фи­ни ҳи­моя қи­ли­ш­га эри­ш­ган.

Ле­кин бу­лар­нинг бар­ча­си­дан иқти­сод­га қи­зиқиш устун ке­либ, Игорь Бу­ти­ков 1975 йил­да Тош­кент халқ хў­жа­ли­ги ин­сти­ту­ти (ҳо­зир­ги Тош­кент давлат иқти­со­ди­ёт уни­вер­си­те­ти) мо­лия фа­куль­те­ти­га ўқи­ш­га ки­ра­ди. Уни му­ваф­фақи­ят­ли та­мо­мла­га­ни бо­ис ўз меҳ­нат фа­о­ли­я­ти­ни шу мас­кан­нинг кре­дит ва пул му­о­ма­ла­си ка­фед­рас­и­да ас­си­стент си­фа­ти­да бо­шлай­ди. Ўша пайт­лар­нинг ма­шҳур олим­ла­ри, ай­ниқ­са, Ю.Е Шен­гер таъ­ли­ми ва та­жри­ба мак­та­би Игор­нинг кел­гу­си пе­да­го­глик ва ил­мий фа­о­ли­я­ти­га му­стаҳ­кам за­мин бў­либ хиз­мат қи­л­ган. Зе­ро, у кей­ин­ча­лик Москва мо­лия ин­сти­ту­ти­ни на­фақат му­ваф­фақи­ят­ли якун­ла­ди, бал­ки маҳал­лий ва чет эл­лик иқти­сод­чи­лар асар­ла­ри­ни қунт би­лан ўр­га­ни­ш­га, ҳат­то муд­да­ти­дан ол­дин дис­сер­та­ция иши­ни ёқла­ш­га эри­ш­ган. Ас­пи­ран­ту­ра­дан сўнг эса яна туғи­л­ган Ва­та­ни­га ке­либ, Тош­кент халқ хў­жа­ли­ги ин­сти­ту­ти­да кат­та ўқи­тув­чи си­фа­ти­да иш бо­шла­ган.

Ил­мий би­лим ва пе­да­го­гик кў­ник­ма­ни етар­ли да­ра­жа­да олган Игор Бу­ти­ко­в­да бе­во­си­та ама­ли­ёт­га бўл­ган қи­зиқиш ку­чайиб бор­ган. 1991 йи­ли мах­сус ўқув кур­си­ни ту­га­тиб, “Тош­кент” то­вар хом ашё бир­жа­си­да бро­кер­лик қи­ли­ш­га ки­ри­ша­ди. Эъ­ти­бор­ли жиҳа­ти шу­ки, худ­ди шу йи­ли маз­кур бир­жа­да Бу­ти­ков та­шаб­бу­си би­лан Ўз­бе­ки­стон қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри­га оид би­рин­чи рас­мий ин­сти­тут – “Тош­кент” бир­жа­си­нинг фонд бў­ли­ми ту­зил­ди ва у уш­бу бў­лим­га раҳ­бар этиб тай­ин­лан­ди. Шун­дан кей­ин­ги йил­лар да­во­ми­да қим­мат­ли қоғоз­лар бо­зо­ри фа­о­ли­я­ти би­лан боғ­лиқ бар­ча ишлар ва жа­ра­ён­лар­да Игорь Бу­ти­ков бош-қош бўл­ди, шу би­лан бир­га, соҳа учун му­та­хас­сислар­ни тай­ёр­ла­ди.

Ай­ниқ­са, бу йў­на­ли­ш­да­ги дастлаб­ки ҳуқуқий ҳуж­жат­лар­дан би­ри – 2008 йи­л­га­ча амал­да бўл­ган “Қим­мат­ли қоғоз­лар ва фонд бир­жа­си тўғри­си­да”ги қо­нун ай­нан унинг раҳ­бар­ли­ги ости­да яра­ти­л­га­ни­ни, 1994 йил­да ту­зи­л­ган “Тош­кент” рес­пуб­ли­ка фонд бир­жа­си” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти­га би­рин­чи бо­шқа­рув ра­и­си этиб тай­ин­лан­га­ни­ни алоҳи­да таъ­кид­лаш жо­из.

Ўша йил­лар­дан бо­шлаб ҳо­зир­га­ча Игорь Бу­ти­ков соҳа­га оид қо­нун­лар лой­иҳа­ла­ри­ни ишлаб чиқи­ш­да, амал­да­ги­ла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ш­да қим­мат­ли фи­кр­ла­ри би­лан фа­ол иш­ти­рок этиб кел­моқ­да. Лой­иҳа­лар­ни мод­да­ма-мод­да муҳо­ка­ма қи­лиш пай­ти­да ҳам унинг та­жри­ба­си асқат­моқ­да.

Иқти­сод фан­ла­ри док­то­ри Игорь Бу­ти­ков то­мо­ни­дан бу­гун­ги кун­га­ча ама­лий та­дқиқот­лар­ни олиб бо­риш бўй­и­ча давлат бу­юрт­ма­си­ни ба­жа­риш юза­си­дан 6 та ҳи­со­бот тай­ёр­лан­ган. Қим­мат­ли қоғоз­лар ва кўч­мас мулк бо­зо­ри фа­о­ли­я­ти­га до­ир 10 та мо­но­гра­фия, маъ­лу­мот­но­ма ва ре­цен­зия ёзи­л­ган. Қим­мат­ли қоғоз­лар, кор­по­ра­тив бо­шқа­рув, ри­эл­тор­лик фа­о­ли­я­ти­га оид 10 дан зи­ёд дар­с­лик ва услу­бий қўл­лан­ма яра­ти­л­ган. Мам­ла­ка­ти­миз ва хо­ри­жда чиқа­ди­ган жур­нал ва га­зе­та­лар­да 90 га яқин ил­мий мақо­ла­си чоп эти­л­ган. Бир қа­тор ил­мий тў­плам­лар­дан унинг таҳ­ли­лий ва та­клиф­га бой мақо­ла­ла­ри алоҳи­да ўрин олган. 1996-2004 йил­лар­да “Ры­нок цен­ных бу­маг и бир­же­вое де­ло” ва “Эко­но­ми­ка и класс соб­ствен­ни­ков” жур­нал­ла­ри­нинг бош муҳар­ри­ри бў­либ ишла­ган. Уму­ман, унинг ил­мий-ижо­дий фа­о­ли­я­ти ҳақи­да жу­да кўп га­пи­риш мум­кин.

Бир сўз би­лан айт­ган­да, 60 ёш­ни қар­ши­ла­ган Игорь Бу­ти­ков­ни би­лим-за­ко­ва­ти ва­та­ни­миз иқти­со­ди­ё­ти учун за­рур бўл­ган яна юз­лаб ёшлар­ни етиш­ти­ри­ш­га қо­дир кат­та та­жри­ба мак­та­би­нинг эга­си, дей­иш мум­кин. Бу­гун ҳам у қай­ноқ меҳ­нат жа­бҳа­си­нинг қоқ мар­ка­зи­да жав­лон уриб меҳ­нат қил­моқ­да. Ка­с­би­га, иши­га ўта са­доқа­ти ва фи­до­ий­ли­ги бир муд­дат бўш қо­ли­ш­га изн бер­май­ди. Ка­би­не­ти­га кир­ган ки­ши унинг ҳар до­им қай­си­дир лой­иҳа­нинг ёки ҳуж­жат­нинг усти­да бош қо­ти­риб ишла­ёт­га­ни­га гу­воҳ бў­ли­ши мум­кин. Ҳар бир юму­ши тар­тиб би­лан ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­га­ни бо­ис, у ҳам­ма­си­га ул­гу­ра­ди, қў­ми­та то­мо­ни­дан бе­ри­л­ган топ­ши­риқ­ни ҳам, ўзи бо­шқа­ра­ёт­ган мар­каз то­мо­ни­дан олиб бо­ри­ла­ёт­ган ил­мий та­дқиқот­лар­ни ҳам ўз вақти­да ба­жа­ри­ш­га вақт то­па­ди, соҳа­га оид тад­бир­лар­да иш­ти­рок этиш ка­би ишлар­дан ор­тиб, ўзи раҳ­бар­лик қи­ла­ёт­ган му­та­хас­сислар­ни тай­ёр­лаш ўқув мар­ка­зи­да ҳам маъ­ру­за ўқиб ке­ла­ди. Шун­да бе­их­ти­ёр у ки­ши­га ҳа­вас қи­ла­сиз, ун­га ўх­шаб ҳар қан­дай ша­ро­ит­да ҳам бо­сиқ, му­лоҳа­за­ли, му­лой­им му­но­са­бат­ли бўл­сам, дей­сиз.

Шу тоб­да, ҳур­мат­ли Игорь Лео­ни­до­вич, ғай­рат, ши­жо­ат ва ал­бат­та, сиҳат-са­ло­мат­лик сиз­ни ҳеч қа­чон тарк эт­ма­син, до­и­мо омон бў­линг, юр­ти­миз рав­нақи йў­ли­да ҳор­манг, тол­манг, де­ги­миз ке­ла­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.