“Элек­трон ху­ку­мат” ти­зи­ми тах­ли­ли

ICT News - - Мундарижа Август - МУЗАФФАР ЗИЁКУЛОВ, “Элек­трон ху­ку­мат” ти­зи­ми лой­и­ха­ла­ри­нинг амал­га оши­ри­ли­ши­ни мо­ли­явий­ик­ти­со­дий тах­лил ки­лиш бў­ли­ми бо­ш­ли­ги.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Мил­лий ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция ти­зи­ми­ни ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча 2013-2020 йил­лар­га мўл­жал­лан­ган ком­плекс дасту­ри – мам­ла­ка­ти­миз­нинг бар­ча те­ле­ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри, алоқа тар­моқла­ри ва ин­фра­ту­зил­ма­си­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган бў­либ, “Элек­трон ҳу­ку­мат” ти­зи­ми­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­да асо­сий­лар­дан ҳи­соблан­ган ах­бо­рот ти­зим­ла­ри ма­жмуа­си ҳам­да маъ­лу­мот­лар ба­за­си­ни таш­кил эти­ш­га до­ир 28 та лой­иҳа­лар­нинг амал­га оши­ри­ли­ши бел­ги­лаб олин­ган.

Уш­бу дастур асо­си­да амал­га оши­ри­ли­ши бел­ги­лан­ган лой­иҳа­лар­нинг асо­сий мақ­са­ди – бу давлат идо­ра­ла­ри фа­о­ли­я­ти­нинг са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш, ор­тиқ­ча қоғоз­бо­злик­ка барҳам бе­риш, очиқ­лик ва шаф­фо­флик­ни таъ­мин­лаш, алоҳи­да хиз­мат кўр­са­тиш си­фа­ти­ни ях­ши­ла­ш­га қа­ра­ти­л­ган лой­иҳа­лар ҳи­собла­на­ди.

Ах­бо­рот ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш, “Элек­трон ҳу­ку­мат” ти­зи­ми­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган лой­иҳа­лар ҳар йи­л­ги давлат бу­юрт­ма­си асо­си­да амал­га оши­риб ке­лин­моқ­да.

“Элек­трон ҳу­ку­мат” ти­зи­ми­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган лой­иҳа­лар­нинг амал­га оши­ри­ли­ши­да асо­сий эъ­ти­бор яра­ти­ла­ди­ган лой­иҳа­лар­нинг тех­ник лой­иҳа­вий ҳуж­жат­ла­ри­га қа­ра­тил­ди. Дастлаб, бар­ча лой­иҳа­лар­нинг тех­ник лой­иҳа­вий ҳуж­жат­ла­ри­ни пух­та ишлаб чиқиш, улар­ни кел­гу­си­да жо­рий эти­ли­ши­ни си­фат­ли таш­кил этиш мақ­са­ди­да мам­ла­ка­ти­миз­нинг та­жри­ба­ли лой­иҳа ин­сти­тут­ла­ри ҳам­да дасту­рий ижро­чи кор­хо­на­ла­ри жалб этил­ди. Амал­га оши­ри­ла­ди­ган лой­иҳа­лар­нинг бар­ча тех­ник лой­иҳа­вий ҳуж­жат­ла­ри ишлаб чиқи­л­ган

ҳам­да экс­пер­ти­зи­дан ўт­ка­зи­л­ган­дан сўнг те­ги­шли ах­бо­рот ти­зим­ла­ри ҳам­да маъ­лу­мот­лар ба­за­ла­ри жо­рий этиб ке­лин­моқ­да.

“Элек­трон ҳу­ку­мат” ти­зи­ми­ни ри­вож­лан­ти­риш ҳам­да давлат ва хў­жа­лик бо­шқа­ру­ви, маҳал­лий иж­ро этув­чи ҳо­ки­ми­ят ор­ган­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни элек­трон ша­кл­га ўти­ши ҳам­да аҳо­ли ва та­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­га ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни қўл­ла­ган ҳол­да улар­га ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­ти­ш­га до­ир 50 та­га яқин лой­иҳа­лар амал­га оши­рил­моқ­да. 2014-2016 йил­лар да­во­ми­да давлат бу­юрт­ма­си­га ки­ри­ти­л­ган лой­иҳа­лар­нинг 80 фо­и­зи жо­рий эти­либ, фой­да­ла­ни­ш­га топ­ши­ри­л­ган бўл­са 20 фо­из­га яқи­ни ишлаб чиқиш ҳам­да си­нов та­риқа­си­да иш­га ту­ши­ри­лиш жа­ра­ё­ни­да.

Амал­га оши­ри­л­ган ва жо­рий эти­л­а­ёт­ган бар­ча лой­иҳа­лар давлат ор­ган­ла­ри, аҳо­ли ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­га кун­да­лик ҳа­ё­ти­да кенг кўлам­да жо­рий қи­лин­моқ­да, бу­лар – со­лиқ, ком­му­нал соҳа, бо­ж­хо­на, таъ­лим, соғ­лиқ­ни сақлаш, ли­цен­зия ва бо­шқа соҳа­лар­га тў­лиқ ки­риб бор­моқ­да. Ху­су­сан, бун­дай ти­зим­лар­дан со­лиқ соҳа­си­да ҳи­со­бот­лар­ни тў­лиқ элек­трон ша­кл­да топ­ши­риш, со­лиқ тў­лов­чи учун эл­лик тур­дан зи­ёд ин­тер­ак­тив хиз­мат­лар­дан фой­да­ла­ниш им­ко­ни­я­ти­ни яра­тиб бер­ди. Бо­ж­хо­на соҳа­си­да то­вар­лар­ни де­кла­ра­ци­я­лаш, экс­порт-им­порт шар­тно­ма­ла­ри­ни рўй­хат­дан ўт­ка­зиш элк­трон тарз­да оши­рил­моқ­да, ҳам­да бу­нинг на­ти­жа­си­да бо­шқа те­ги­шли хиз­мат­лар кўр­са­тиш жа­ра­ё­ни уч кун­дан бир кун­га қисқар­ди.

Бу­гун­ги кун­га ке­либ амал­га оши­ри­л­ган лой­иҳа­лар­нинг би­ри­ни “Ли­цен­зия” ах­бо­рот ти­зи­ми ми­со­ли­да кў­риш мум­кин. “Ли­цен­зия” ах­бо­рот ти­зи­ми­ни тад­биқ эти­ш­дан асо­сий мақ­сад – ли­цен­зия бе­рув­чи ор­ган­лар­нинг ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни қўл­лаб қув­ват­ла­ш­да улар­нинг си­фа­ти­ни ях­ши­лаш, сақлаш би­лан бир­га бе­ри­л­ган ли­цен­зия ва рух­сат­но­ма­лар тўғри­си­да­ги ҳи­соб маъ­лу­мот­ла­ри­нинг Яго­на ти­зи­ми­ни яра­тиш эди. Ҳо­зир­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си ли­цен­зи­я­лар Яго­на пор­та­ли www.license.gov.uz ўз фа­о­ли­я­ти­ни олиб бор­моқ­да, пор­тал­да 20 яқин ли­цен­зия бе­рув­чи ор­ган­лар жам­лан­ган бў­либ, улар­да 30 дан ор­тиқ хиз­мат­лар тў­план­ган­дир. Уш­бу пор­тал­да ли­цен­зия тур­ла­ри­нинг фа­о­ли­я­ти, рух­сат­но­ма­лар бе­риш жа­ра­ён­ла­ри тўғри­си­да маъ­лу­мот­лар­ни жой­ла­ш­ти­риш, ли­цен­зия ва рух­сат­но­ма­лар олиш учун та­лаб қи­ли­на­ди­ган ҳуж­жат­лар тўғри­си­да маъ­лу­мот­лар­ни олиш им­ко­ни­я­ти мав­жуд. Шу­нин­г­дек, тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри бўй­и­ча до­и­мий ян­ги­ла­ниб бо­ри­ла­ди­ган маъ­лу­мот­лар, те­ги­шли фа­о­ли­ят тур­ла­ри­ни амал­га оши­риш учун бе­ри­ла­ди­ган ли­цен­зи­я­лар ва рух­сат­но­ма­лар тур­ла­ри ҳақи­да ах­бо­р­от­га эга бў­лиш мум­кин.

Кун­да­лик ҳа­ё­ти­м­из­да ах­бо­рот ти­зим­ла­ри­нинг жо­рий қи­ли­ни­ши на­фақат хиз­мат кўр­са­тиш жа­ра­ё­ни­ни сод­да­ла­ш­ти­риш, бал­ки бу жа­ра­ён­да ор­тиқ­ча сар­фла­на­ди­ган вақт ва ма­б­лағлар­нинг те­жа­ли­ши­нинг ол­ди­ни оли­ши би­лан ҳам муҳим ҳи­собла­на­ди.

Юқо­ри­да кел­ти­риб ўт­ган Ком­плекс дастур­да бел­ги­лан­ган чо­ра-тад­бир­лар ре­жа­си­да кўр­са­ти­л­ган ишлар ҳам­да жо­рий эти­ли­ши ло­зим бўл­ган лой­иҳа­лар­нинг амал­га оши­ри­лиш ишла­ри яку­ний босқи­чи­га яқин ке­ла­ёт­ган бўл­са­да, бу­гун­ги кун­да ке­ла­жак­да ба­жа­ри­ла­ди­ган ишлар ре­жа­си ту­зиб бо­рил­моқ­да. Мам­ла­ка­ти­м­из­да те­ле­ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри, ах­бо­рот ком­му­ни­ка­ция ин­фра­ту­зил­ма­си­ни ҳам­да “Элек­трон ҳу­ку­мат” ти­зи­ми­ни ян­ги босқи­ч­га кўта­риш бўй­и­ча ишлар жа­дал олиб бо­ри­либ, бо­шлан­ган ишлар из­чил да­вом эт­ти­рил­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.