Тил би­л­ган – эл би­лар

ICTNEWS - - Мундарижа Август - АКРАМ МУЗАФФАРОВ

Бу­гун­ги кун­да чет тилларини ўр­га­ни­ш­га бўл­ган эҳти­ёж то­бо­ра ор­тиб бор­моқ­да. Хо­риж ти­ли­ни ўз­ла­ш­ти­риш­ни мақ­сад қи­л­ган одам­лар ичи­да тил­ни ка­с­бий ва­зи­фа­ла­ри та­ла­б­ла­ри­дан ке­либ чиқиб ўр­га­ни­ш­га ки­ри­ш­ган­лар ҳам бор, ким­дир чет эл­лар­га са­ёҳат­га от­ла­ни­ши­дан ол­дин са­ёҳат қил­моқ­чи бўл­ган юрт­нинг ти­ли­ни ўр­ган­моқ­чи бўла­ди, яна бир тур­да­ги ин­сон­лар учун бу – од­дий­ги­на хоб­би­га ай­ла­ниб қолган. Ин­сон ўз она ти­ли­дан бо­шқа тил­лар­да ҳам сўз­ла­шиш, хат­лар ёзиш, чет эл фуқа­ро­ла­ри би­лан суҳ­бат қу­риш ва хо­ри­жий мам­ла­кат­лар ва­кил­ла­ри орас­и­да дўстлар орт­ти­риш­ни хоҳла­ши та­би­ий. Шу­нин­г­дек, маъ­лум бир тил­ни уш­бу тил­да ёзи­л­ган асар­лар­ни ўқиш ни­я­ти­да ўр­га­на­ди­ган­лар ҳам кам эмас, бун­дан та­шқа­ри, га­зе­та ва жур­нал­лар­ни ўқиб бо­риб, хо­ри­жда­ги воқеа-ҳо­ди­са­лар­дан бо­ха­бар бў­лиш ва шу би­лан бир қа­тор­да, чет мам­ла­кат­лар­да­ги урф-одат ва анъ­а­на­лар би­лан ҳам яқин­дан та­ни­шиб бо­риш ни­я­ти­да­ги ин­сон­лар ҳам ан­ча­ги­на.

Тил ўр­га­ниш­ни осон­ла­ш­ти­ра­ди­ган дастур­лар со­ни та­лай­ги­на. Ин­тер­нет­да­ги мах­сус сайт­лар ҳам­да мобил иловалар фой­да­ла­нув­чи­лар­нинг эҳти­ёж­ла­ри­ни қон­ди­риб кел­моқ­да. Ал­бат­та, улар­дан оқи­ло­на фой­да­ла­на ола­ди­ган­лар учун чет ти­ли­ни ўзлаштириш жа­ра­ё­ни зе­ри­кар­ли бўл­май-

ди. Ак­син­ча, эн­ди мақ­сад­га тез­роқ эри­шиш учун ре­пе­ти­тор хиз­ма­ти­дан фой­да­ла­ниш ва бо­шқа тур­ли ўқув кур­слар­да қат­на­шиш шарт эмас. Бу ка­би қу­лай­ли­клар, ал­бат­та, им­тиҳон­лар­га тай­ёр­гар­лик­да ҳам ан­ча­ги­на қўл ке­ла­ди. Қуй­и­да чет ти­ли­ни ўз­ла­ш­ди­ри­ш­га кў­ма­кла­ша­ди­ган мобил иловалар

орас­и­да энг қу­лай ва энг фой­да­ли­ла­ри­дан баъ­зи­ла­ри би­лан сиз – азиз ўқув­чи­лар­ни та­ниш­ти­риб ўта­миз.

“DUOLINGO”

“Duolingo” ило­ва­си­да­ги дар­слар бир неча мавзу­лар­га бў­лин­ган. Вир­ту­ал да­рахт кўри­ни­ши­да бўл­ган дар­слар ўз ичи­га тан­лан­ган тил­ни лек­си­ка ва грам­ма­ти­ка­си бўй­и­ча дар­с­ли­клар­га тақ­сим­ла­ган. Ўзлаштириш жа­ра­ё­ни­да­ги про­грес­сдан ке­либ чиққан ҳол­да дастур баъ­зи мавзу­лар­ни та­к­рор­лаш за­рур­ли­ги­ни ҳам эс­ла­тиб бо­ра­ди. Мобил ило­ва­да­ги дар­слар гап ту­зиш, ёзиш, тар­жи­ма ва та­лаф­фуз қи­лин­ган сўз­лар­ни ёзиб бо­риш ка­би ва­зи­фа­лар­ни ўз ичи­га олган. Уш­бу мобил ило­ва­ни ишлаб чиққан му­та­хас­сислар­нинг фи­кри­ча, “Duolingo”дан фой­да­ла­ниш ҳар до­им бе­пул бўл­га­ни­дек, бун­дан кей­ин ҳам тў­лиқ бе­пул бў­либ қо­ла­ди. Мобил ило­ва­нинг яго­на сал­бий то­мо­ни си­фа­ти­да веб-сайт кўри­ни­ши­да­ги ва­ри­ант­дан фарқ­ли ўла­роқ, мобил ило­ва­да қо­и­да­лар кел­ти­рил­ма­ган. “Duolingo”нинг IOS, Android ҳам­да Windows Phone учун мўл­жал­лан­ган ва­ри­ант­ла­ри мав­жуд.

Уш­бу ило­ва тил ўр­га­нув­чи­лар­га маъ­лум тил­да сўз­ла­ша­ди­ган­лар­нинг ёр­да­ми­ни та­клиф қи­ла­ди. Ин­глиз ти­ли кур­си бо­шланғич (А1), эле­мен- тар (А2), ўр­та (В1), ўр­та­дан юқо­ри

(В2) бў­лим­лар­га бў­лин­ган. Қў­шимча тарз­да ило­ва сай­ёҳлар учун мах­сус курс ҳам­да биз­нес-кур­слар та­клиф қи­ла­ди. “Busuu”да­ги ма­шқлар­нинг қий­ин то­мо­ни йўқ, улар тестлар, флеш-кар­точ­ка­лар, эс­лаб қо­лиш учун ва та­лаф­фуз­ни чар­х­лай­ди­ган мах­сус ма­шқлар­га бў­лин­ган. Шу­нин­г­дек, бир неча хил диа­ло­глар­ни эши­тиб та­к­рор­лаш им­ко­ни­я­ти­га эга.

Бо­нуслар­дан би­ри – худ­ди мак­таб­да­ги ка­би маъ­лум бир мавзу­да ин­шо ёзиш би­лан боғ­лиқ ма­шқлар­нинг бор­ли­ги­дир. Кей­ин­ча­лик мат­н­лар тил му­та­хас­сисла­ри то­мо­ни­дан тек­ши­ри­ла­ди. Ам­мо уш­бу бо­ну­сдан фақат­ги­на дастур­нинг бра­у­зер талқи­ни­да­ги кўри­ни­ши­да­ги­на фой­да­ла­ниш мум­кин. Шу­ни қайд этиш ке­р­ак­ки, уш­бу ило­ва “Duolingo” ка­би бе­пул эмас ва ун­дан те­кин фой­да­ла­ниш им­ко­ни йўқ. Ило­ва­ни App Store ҳам­да Google Play фой­да­ла­нув­чи­ла­ри юклаб оли­шла­ри мум­кин.

Ин­глиз ти­ли­ни ўз­ла­ш­ти­ри­ш­га кў­ма­кла­ша­ди­ган мобил иловалар ичи­да энг ма­шҳур­ла­ри­дан би­ри бўл­ган “Lingualeo”нинг бо­шқа­лар­дан энг кат­та фарқи – ин­ди­ви­ду­ал ма­шқ жа­д­ва­ли ту­зиш им­ко­ни­я­ти бор­ли­ги­да. Қизиқарли то­мо­ни шунда­ки,

“BUSUU” “LINGUALEO”

ҳа­ли “Lingualeo”дан фой­да­ла­ниш­ни бо­шла­ма­сдан ту­риб, ўқув­чи­лар мах­сус ма­шқлар ечи­шла­ри ке­рак бўла­ди. Тест ечиб бў­лин­гач, унинг на­ти­жа­ла­ри­дан ке­либ чиқиб ти­зим фой­да­ла­нув­чи­нинг би­лим да­ра­жа­си­ни аниқлай­ди ва ўқув­чи­нинг тил ўр­га­ни­ш­да­ги за­иф то­мон­ла­ри­ни ку­чай­ти­ри­ш­га ак­цент бе­ра­ди. Уш­бу ило­ва­ни ишлаб чиққан му­та­хас­сислар­нинг ай­ти­шла­ри­ча, “Lingualeo” фой­да­ла­нув­чи­нинг на­фақат би­лим да­ра­жа­си­дан ке­либ чиққан ҳол­да, бал­ки унинг қи­зиқи­шла­ри, мақ­сад­ла­ри ва ёши­ни ино­бат­га олган ҳол­да ҳам ма­шқлар тай­ёр­лай­ди.

Сал­бий то­мон­га тўх­та­ла­ди­ган бўл­сак, “Lingualeo”да чет ти­ли соҳи­б­ла­ри­нинг ёр­да­ми­дан фой­да­ла­ниш функ­ци­я­си йўқ ва яна шу­ни таъ­кид­лаш жо­из­ки, уш­бу мобил ило­ва кў­проқ тил­ни эн­ди­ги­на ўз­ла­ш­ти­ри­ш­га ки­ри­ш­ган­лар­га мўл­жал­лан­ган. “Lingualeo”ни App Store, Google Play ва Windows Phone хиз­мат­ла­ри­дан юклаб олиш мум­кин.

“EASY TEN”

“Easy Ten” ило­ва­си­ни тил ўр­га­ниш ти­зи­ми си­фа­ти­да эмас, бал­ки кў­проқ сўз­лар­ни эс­лаб қо­лиш усул­ла­ри­дан би­ри деб таъ­рифла­са бўла­ди. Би­ла­миз­ки, ян­ги лек­си­ка­ни эс­лаб қо­лиш йўл­ла­ри­дан энг ма­шҳур­ла­ри­дан би­ри бу – флеш-кар­точ­ка­лар. Ҳар ку­ни ило­ва фой­да­ла­нув­чи­лар эъ­ти­бо­ри­га од­дий ма­шқлар тў­плам­ла­ри орқа­ли 10 та ян­ги сўз ёд­лаш­ни та­клиф қи­ла­ди. Ян­ги кун – ян­ги тест, ҳар бир сўз­нинг ўз­ла­ш­ти­ри­л­ган­ли­ги­ни тек­ши­риш учун тестлар 4 хил тур­га бў­лин­ган. Ўз­ла­ш­ти­ри­л­ган­лик ҳо­ла­ти ило­ва тақви­ми­да бел­ги­ла­ниб бо­ри­ла­ди. “Easy Ten” ўз фой­да­ла­нув­чи­ла­ри­ни тур­ли хил вир­ту­ал му­ко­фот ва рей­тин­глар би­лан қи­зиқти­риб бо­ра­ди. Ило­ва IOS ва Android фой­да­ла­нув­чи­ла­ри учун мўл­жал­лан­ган тур­ла­ри мав­жуд.

“MEMRISE”

“Memrise” – жид­дий ил­мий из­ла­ни­шлар асо­си­да тай­ёр­лан­ган сер­вис бў­либ, бир со­ат ичи­да 50 та­га яқин сўз­лар­ни эс­лаб қо­ли­ш­га ёр­дам бе­риш­ни ваъ­да қи­ла­ди. Ило­ва 3 хил қо­и­да­га асо­слан­ган: ин­тер­вал эс­лаб қо­лиш (маъ­лум вақт орас­и­да қай­та­риш), мне­мо­тех­ни­ка (“мем қў­шиш” функ­ци­я­си орқа­ли амал­га оши­ри­ла­ди) ва ви­зу­а­ли­за­ция (сўз­лар­га эс­лаб қо­лиш осон бўл­ган расм­лар­ни қў­шиш). Ўз­ла­ш­ти­ри­л­ган сўз­лар­ни мах­сус тестлар орқа­ли тек­ши­риш ва қай­та­риш мум­кин. Ило­ва­нинг яна бир устун­лик то­мо­ни шунда­ки, memrise кур­сла­ри­ни ол­дин­дан юклаб олиб, кей­ин­ча­лик офлайн тарз­да ҳам ўташ им­ко­ни­я­ти мав­жуд. Уш­бу ило­ва­ни App Store ва Google Play фой­да­ла­нув­чи­ла­ри юклаб оли­шла­ри мум­кин.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.