Тил ва муль­ти­ме­диа

Хо­ри­жий тил­лар би­лим­дон­ла­ри­ни тай­ёр­ла­ш­да муль­ти­ме­диа тех­но­ло­ги­я­ла­ри­дан қан­дай фой­да­ла­нил­моқ­да?

ICTNEWS - - Содержание Август - САИДАЗИЗ АЪЗАМОВ

Чет тилларини, ай­ниқ­са тур­ли мил­лат ва­кил­ла­ри орас­и­да уни­вер­сал сўз­ла­шув во­си­та­си – “Lingua Franca” ҳи­соблан­ган ин­глиз, немис ва фран­цуз тилларини ўр­га­ниш ях­ши да­ро­мад­ли иш ва кўн­гил­да­ги­дек ка­с­бий фа­о­ли­ят­ни олиб бо­риш, пор­лоқ ке­ла­ж­ак­ка ета­клай­ди­ган жа­ра­ён эка­ни­ни бу­гун ҳам­ма ту­шу­на­ди. Бу жа­ра­ён­ни ёш­лик­дан яъ­ни бо­ла­лик­дан бо­шлаш ҳам муҳим. Би­роқ, грам­ма­ти­ка­си, ту­зи­ли­ши ва лек­си­ка­си жиҳа­ти­дан она ти­ли­м­из­дан фарқла­на­ди­ган тил­лар­ни ўр­га­ни­ш­да алоҳи­да ён­да­шув ва усул­лар та­лаб қи­ли­на­ди. Шун­дай ме­то­д­лар­дан би­ри ал­бат­та ах­бо­рот ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри би­лан уй­ғун­ла­ш­ган ўқув жа­ра­ё­ни­ни таш­кил қи­ли­ш­дир.

2012 йи­л­ги Пре­зи­дент Қа­ро­ри би­лан Ўз­бе­ки­стон­да чет тилларини ўқи­тиш ти­зи­ми­да бир қа­тор ис­лоҳот­лар бо­шла­ниб кет­ди, улар­дан би­ри уму­мий ўр­та мак­та­б­лар­нинг би­рин­чи син­фи­дан бо­шлаб хо­ри­жий тил­лар ўқи­ти­ли­ши бо­рас­и­да­ги саъй-ҳа­ра­кат­лар старт олга­ни эди. Мам­ла­кат бўй­лаб бар­ча мак­та­б­лар­да ав­вал фақат бе­шин­чи синфдан ўқи­ти­л­ган хо­ри­жий тил

дар­сла­ри бо­шланғич син­флар ўқув дасту­ри­га ки­ри­тил­ди. Би­рин­чи синф ўқув­чи­ла­ри ўй­ин­лар ва ин­тер­фа­ол ма­шғу­лот­лар асо­си­да ин­глиз, немис ва фран­цуз тил­ла­ри­дан би­ри­ни ўр­га­на бо­шла­ди­лар. Қисқа муд­дат ичи­да чет тилларини ўқи­тиш ме­то­дистла­ри, олим­лар, ўқи­тув­чи­лар­ни қай­та тай­ёр­лаш ин­сти­тут­ла­ри ва ил­мий-та­дқиқот мар­каз­ла­ри хо­дим­ла­ри­дан тар­киб то­п­ган

му­ал­ли­флар жа­мо­ала­ри “Kids’ English” (ин­глиз ти­ли), Deutsch macht spab” (немис ти­ли) ва “Hirondelle” (фран­цуз ти­ли) дар­с­лик-ма­жму­а­ла­ри­ни тай­ёр­ла­ди. Ўз ичи­га ўқув­чи ки­то­би, ўқи­тув­чи учун ме­то­дик қўл­лан­ма ва муль­ти­ме­диа ило­ва­ни олган дар­с­лик ма­жму­а­лар ша­ро­фа­ти би­лан мак­та­б­га чиқи­ши би­ла­ноқ чет ти­ли­ни ўр­га­ниш им­ко­ни­га эга бўл­ган бо­ла­лар бу йи­ли бе­шин­чи синфга чиқа­ди­лар.

Ўз­га бир тил­ни ўр­га­ниш си­но­ви бо­ши­га ту­ш­ган ки­чик ёшли бо­ла­лар ва бо­шла­ган ишла­ри­га ма­съу­ли­ят би­лан ён­да­ш­ган ўқи­тув­чи­лар маз­кур дар­с­лик ма­жму­а­ла­ри­дан унум­ли фой­да­ла­ниб, қий­ин­чи­ли­клар­ни ен­гиб ўти­ш­га урин­ди­лар. Бун­да улар­га ма­ла­ка­ли му­ал­ли­флар жа­мо­аси ва хо­риж­лик экс­перт­лар, ху­су­сан, Ўз­бе­ки­стон­да­ги Бри­та­ния Кен­га­ши, Фран­ция эл­чи­хо­на­си ва Гё­те ин­сти­ту­ти му­та­хас­сисла­ри ёр­дам бер­ди.

Ке­линг, ҳо­зир “Ян­ги ав­лод дар­с­ли­кла­ри” деб ата­ла­ёт­ган ана шун­дай ўқув ма­те­ри­ал­ла­ри­дан би­ри “Kids’ English” асо­си­да ту­зи­л­ган ўқув дастур­ла­ри ва муль­ти­ме­диа ило­ва­ла­ри­нинг қўл­ла­ни­ли­ши­га на­зар со­лай­лик.

– “Kids’ English” дар­с­ли­ги 14 та бў­лим (unit) ва бит­та та­к­рор­лаш қисм­дан таш­кил то­п­ган бў­либ, улар­нинг ҳар би­ри­да ин­тер­фа­ол ма­шғу­лот­лар бор. Ҳар бир бў­лим­да муль­ти­ме­диа во­си­та­ла­ри­га му­ро­жа­ат қи­ли­на­ди. Дар­с­лик­нинг элек­трон шак­ли кўри­ни­ши­да яра­ти­л­ган муль­ти­ме­диа ило­ва­си­да қў­шиқлар, то­пиш­моқлар, жум­боқ­ли ўй­ин­лар, ўқув­чи­лар­нинг би­ли­ми­ни тек­ши­риш ва му­стаҳ­кам­ла­ш­га қа­ра­ти­л­ган ма­шғу­лот­лар жам­лан­ган, – дей­ди Ўз­бе­ки­стон давлат жаҳон тил­ла­ри уни­вер­си­те­ти қо­ши­да таш­кил эти­л­ган чет тилларини ўқи­тиш­нинг ин­но­ва­ци­он ме­то­ди­ка­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш мар­ка­зи ва­ки­ли Муқад­дас Огай.

Мам­ла­кат бўй­лаб чет тилларини ўқи­тиш, дар­с­ли­клар, ўқув дастур­ла­ри­ни ишлаб чиқиш ва та­ко­мил­ла­ш­ти­риш, ўқи­тув­чи­лар ма­ла­ка­си­ни мос ра­ви­ш­да оши­риб бо­риш учун та­янч уни­вер­си­тет – ЎЗДЖТУ қо­ши­да очи­л­ган ин­но­ва­ци­я­лар мар­ка­зи­да муль­ти­ме­диа иловалар яра­тиш бў­ли­ми фа­о­ли­ят юрит­моқ­да. Бў­лим му­та­хас­си­си­нинг таъ­кид­ла­ши­ча, ма­шғу­лот­лар дасту­ри бо­ла­лар­нинг ах­бо­рот­ни қа­бул қи­ли­ши­да улар­нинг пси­хо­ло­ги­я­си ҳам ҳи­соб­га оли­ниб, ту­зи­л­ган. Бун­да дар­с­лик ва ило­ва­да­ги су­рат­лар­нинг ранг гам­ма­ла­ри, ёзу­влар­нинг шрифт­ла­ри ҳам­да ма­шғу­лот­лар­нинг да­во­мий­ли­ги мах­сус стан­дарт­лар­га мо­сла­ш­ти­ри­л­ган.

Ин­глиз ти­ли дар­сла­ри­ни таш­кил қи­ли­ш­да уш­бу муль­ти­ме­диа ило­ва­си­да­ги уч­та асо­сий ма­шқлар­дан фой­да­ла­ни­лади:

Jump a Word: эшит­ти­ри­л­ган сўз­ни ҳар­флар те­риб чиқи­л­ган барг­лар усти­га са­край­ди­ган бақа ёр­да­ми­да ту­зиш.

Magic Box: сеҳр­ли сан­диқ­ча­дан ўр­га­ни­ли­ши ло­зим бўл­ган ян­ги сўз чиқа­ди ва у қан­дай та­лаф­фуз қи­ли­ни­ши ўқиб эшит­ти­ри­ла­ди.

Naughty Words: ара­ла­ш­ти­ри­либ бе­ри­л­ган сўз­лар­дан дарс да­во­ми­да ўти­л­ган га­плар­дан би­ри­ни ту­зиш ке­рак бўла­ди.

– Бун­дай элек­трон ило­ва­лар­ни яра­тиш тур­ли соҳа ва­кил­ла­ри, тех­ник ва пе­да­го­гик кадр­лар ҳам­да до­и­мий из­ла­ни­ш­да­ги жа­моа меҳ­на­ти­ни та­лаб қи­ла­ди, – дей­ди Муқад­дас Огай. “Kids’ English” дар­с­лик-ма­жму­а­ла­ри­да­ги муль­ти­ме­диа ило­ва­ла­ри­ни яра­ти­ш­да Халқ таъ­ли­ми ва­зир­ли­ги қошидаги Умум­таъ­лим муль­ти­ме­диа дастур­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш мар­ка­зи кат­та кў­мак кўр­сат­ган. Ун­дан та­шқа­ри бу иш­га Ўз­бе­ки­стон­да­ги Бри­та­ния мак­та­би му­та­хас­сисла­ри ва ўқув­чи­ла­ри, Ўз­бе­ки­стон ин­глиз ти­ли ўқи­тув­чи­ла­ри уюш­ма­си­нинг Young Leaders Development Project лой­иҳа­си кўн­гил­ли­ла­ри, ЎЗДЖТУ ин­глиз ти­ли фа­куль­те­ти та­ла­ба­ла­ри, Юну­со­бод ту­ма­ни­да­ги 260- мак­таб ўқув­чи­ла­ри ҳам ўз ҳис­са­ла­ри­ни қў­ш­ган­лар.

Ҳо­зир­да “Kids’ English”ни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш усти­да бош қо­ти­рил­моқ­да, ўт­ган давр ичи­да син­фхо­на­лар­да улар қан­ча­лик са­ма­ра­ли иш бер­га­ни таҳ­лил қи­ли­ниб, ўқи­тув­чи ва ўқув­чи­лар­нинг та­клиф ва фи­кр­ла­ри ўр­га­нил­моқ­да. Ун­дан та­шқа­ри, уш­бу дар­с­лик ма­жму­а­нинг ўзи­га хос то­мон­ла­ри­дан яна би­ри ота-она­лар учун таш­кил қи­лин­ган бў­лимча­лар та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­либ, кич­кин­той­лар­нинг яқин­ла­ри фой­да­ла­ни­ши учун мах­сус мобил ило­ва яра­тиш усти­да иш олиб бо­ри­ла­яп­ти.

Ўр­га­ниш му­р­ак­каб ҳи­соблан­ган чет тил­ла­ри­га бўл­ган қи­зиқиш­ни яна­да оши­риш ва таъ­лим жа­ра­ё­ни­ни қи­зиқар­ли­роқ қи­ли­ш­да муль­ти­ме­диа тех­но­ло­ги­я­ла­ри­нинг ўр­ни кат­та. Улар­нинг бо­шланғич син­флар­дан таъ­лим­га жо­рий қи­ли­ни­ши аҳо­ли­нинг ме­диа ва ах­бо­рот са­вод­хон­ли­ги­нинг оши­ши­га ҳам турт­ки бў­ли­ши би­лан ҳам аҳа­ми­ят­ли­дир.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.