За­рар­ли ме­ди­а­кон­тент ва ун­га кар­ши ку­раш

ICTNEWS - - Мундарижа Январь - facebook.com/ictnewsuz АХТАМЗОДА ДЕХНАВИЙ

Бу­тун ду­нё­да ом­ма­вий ма­да­ни­ят то­бо­ра кенг қу­лоч отиб, ўз бузғун­чи ғо­я­ла­ри ва ах­лоқ­сиз меъёр­ла­ри­ни бар­ча мам­ла­кат­лар­га тиқиш­ти­риб ке­ла­ёт­ган бир пайт­да, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си ҳу­ку­ма­ти то­мо­ни­дан ўз фуқа­ро­ла­ри­нинг ах­бо­рот ва ин­тел­лек­ту­ал эҳти­ёж­ла­ри­ни қон­ди­риш, во­я­га ет­ма­ган­лар­ни ва ёшлар­ни ва­тан­пар­вар­лик руҳи­да тар­би­я­лаш, ўсиб ке­ла­ёт­ган ав­лод­да ах­бо­рот-ғо­явий соҳа­да­ги чақи­риқ ва таҳ­дид­лар­га нис­ба­тан им­му­ни­тет­ни ша­клан­ти­риш ва шу ка­би бо­шқа ма­са­ла­лар­ни ҳал қи­лиш бо­рас­и­да те­ги­шли ишлар амал­га оши­ри­либ ке­лин­моқ­да. Ху­су­сан, жо­рий йил­нинг ав­густ ой­и­да шу йў­на­ли­ш­да қа­бул қи­лин­ган нав­бат­да­ги ик­ки­та муҳим ҳуж­жат шу­лар жум­ла­си­дан­дир.

Бу­лар­нинг би­рин­чи­си, 2017 йил 8 сен­тярб­да қа­бул қи­лин­ган Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг “Бо­ла­лар­ни улар­нинг соғ­лиғи­га зарар ет­ка­зув­чи ах­бо­р­от­дан ҳи­моя қи­лиш тўғри­си­да”ги Қо­ну­ни бўл­са, ик­кин­чи ҳуж­жат Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2017 йил 14 ав­гу­ст­да­ги 625-сон “Ин­тер­нет жаҳон ах­бо­рот тар­моғи­да мил­лий кон­тент­ни

яна­да ри­вож­лан­ти­риш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги қа­ро­ри­дир.

Мақо­ла­миз­ни шах­снинг ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги­га бағи­шлар экан­миз, ин­сон­га ах­бо­рот қан­дай таъ­сир қи­ли­ши, ах­бо­рот­нинг ях­ши­си­ни ёмо­ни­дан ажра­тиш ва тў­план­ган ах­бо­рот­лар­дан шах­снинг ша­кл­ла­на­ди­ган ду­нёқа­ра­ши ҳақи­да сўз юри­тиш­ни ло­зим топ­дик.

Ин­сон ўз қа­рор­ла­ри­ни қа­бул қи­ли­ши ва ҳа­ра­кат­ла­ри­ни амал­га оши­ри­ши­да ҳар до­им ўз ду­нёқа­ра­ши­дан ке­либ чиқа­ди. У атроф­да­ги олам­ни қан­дай та­сав­вур қи­ли­ши, унинг хулқи­га таъ­сир қи­ла­ди. Агар олам­ни ша­фқат­сиз ва ун­да­ги одам­лар­ни ёвуз деб бил­сак – шун­га му­во­фиқ тарз­да улар би­лан муоама­ла қи­ла­миз ва худ­ди шун­дай жа­воб ола­миз. Олам­ни гў­зал ва му­саф­фо мас­кан деб бил­сак, до­им юз­да та­бас­сум би­лан юра­миз. Шу­нинг учун ва­зи­ят­ни им­кон қа­дар ҳам сал­бий, ҳам иж­о­бий то­мон­ла­ри­ни ҳи­соб­га оли­ган ҳол­да до­им иж­о­бий кай­фи­ят­да бў­лиш ло­зим.

Биз ҳа­ё­ти­м­из­да со­дир эта­ди­ган кў­плаб ҳа­ра­кат­ла­ри­миз­ни онгли ра­ви­ш­да эмас, бал­ки ав­то­ма­тик тарз­да ба­жа­ра­миз. Бун­дай ҳо­лат­лар­да, биз ал­лақа­чон ша­кл­ла­ниб ул­гур­ган сте­рео­ти­плар ва ах­лоқ мо­дел­ла­ри­га та­я­на­ди­ган ост онг то­мо­ни­дан бо­шқа­риб, ода­тий ах­лоқий дастур­лар­ни ишлат­ган ҳол­да ҳа­ра­кат­ла­на­миз.

Атроф­да­ги олам тўғри­си­да­ги та­сав­вур­лар та­шқа­ри­дан ке­ла­ди­ган ах­бо­рот­лар таъ­си­ри ости­да ша­кл­ла­на­ди. Уш­бу ах­бо­р­от­га ин­сон ми­я­си­да иш­лов бе­ри­ла­ди ва ду­нёқа­раш ман­за­ра­си­да ўз ўр­ни­ни эгал­ла­ган ҳол­да сақлаб қўй­и­ла­ди. Бун­да уш­бу жа­ра­ён ме­ха­ни­ка­си­ни ях­ши­роқ ту­шу­ниш учун ин­сон пси­хи­ка­си­ни ўза­ро боғ­лиқ бўл­ган онг ва ост он­г­дан тар­киб то­п­ган ик­ки босқичли ах­бо­рот ти­зи­ми си­фа­ти­да та­сав­вур қи­лиш мум­кин, бун­да ост онг ви­зу­ал та­свир­лар, мат­н­лар, ово­з­лар ва бо­шқа­лар ка­би кат­та ҳа­жм­да­ги тур­ли маъ­лу­мот­лар­ни бо­шқа­рув­чи кучли ком­пью­тер ана­ло­ги ҳи­собла­на­ди. Он­г­нинг эса ах­бо­рот­лар­га иш­лов бе­риш бо­рас­и­да им­ко­ни­я­ти кам­роқ ва у бир вақт­нинг ўзи­да кам миқ­дор­да­ги объ­ект­лар­ни қа­м­раб оло­ла­ди. Ай­ни пайт­да онг ах­бо­рот­лар­ни ки­ри­тиш ва чиқа­риш ин­тер­фей­си­нинг ўзи­га хос ана­ло­ги бў­либ хиз­мат қи­ла­ди.

Би­роқ биз қа­бул қи­ла­ёт­ган ах­бо­рот­лар­нинг ҳам­ма­си­ни ҳам тўғри ёки фой­да­ли деб бўл­май­ди. Ах­бо­рот ин­сон­лар он­ги­га таъ­сир қи­лар экан, ах­бо­рот­ни тарқа­тиш жа­ра­ё­ни­ни, жа­ми­ят­ни бо­шқа­риш жа­ра­ё­ни си­фа­ти­да кўриб чиқиш ло­зим. Уш­бу жа­ра­ён ҳам ту­зил­ма­вий, ҳам ту­зил­ма­сиз ха­рак­тер­га эга бў­ли­ши мум­кин.

Ту­зил­ма­вий бо­шқа­рув ҳуд­ди ҳар­бий қў­шин­лар­да­ги­дек бўла­ди. Ар­мия ёки шу ка­би иерар­хи­я­га эга бўл­ган бо­шқа ти­зим –

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.