Тош­кент ви­ло­я­ти: эри­ши­л­ган на­ти­жа­лар сар­хи­со­би

ЭРИ­ШИ­Л­ГАН НА­ТИ­ЖА­ЛАР САРҲИСОБИ

ICTNEWS - - Мундарижа Январь - facebook.com/ictnewsuz

Тош­кент ви­ло­я­ти­нинг бу­гун­ги ку­ни, ху­су­сан, уш­бу ҳу­д­уд­да ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри­нинг жо­рий эти­ли­ши кўр­сат­ки­чла­ри би­лан та­ни­шиш мақ­са­ди­да тай­ёр­лан­ган уш­бу мақо­ла­ни, сиз, азиз жур­нал­хон­ла­ри­миз ви­ло­ят­нинг уш­бу йў­на­ли­ш­да рес­пуб­ли­ка­нинг бо­шқа ҳу­д­уд­ла­ри­дан қо­лиш­май­ди­ган на­ти­жа­лар­га эри­ша­ёт­га­ни­га амин бў­лиш мум­кин. “ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ”

“Электрон ҳукумат”ни ри­вож­лан­ти­риш мақ­са­ди­да “2017 йил­да амал­га оши­ри­ли­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган лой­иҳа­лар­нинг ман­зил­ли дасту­ри” та­с­диқлан­ди. Уш­бу ман­зил­ли дастур 47 банд­дан ибо­рат бў­либ, 2017 йил яку­ни­га кў­ра бар­ча банд­лар ижро­си таъ­мин­лан­ди. АКТНИ ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча лой­иҳа­лар­нинг ман­зил­ли дасту­ри­нинг амал­га оши­ри­ли­ши­га 25 877,21 млн. сўм бел­ги­лан­ган бў­либ, лой­иҳа­лар­нинг амал­га оши­ри­ли­ши­дан ўз­ла­ш­ти­ри­л­ган ма­б­лағ 31 137,97 млн. сўм­ни таш­кил эт­моқ­да.

Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги Тош­кент ви­ло­я­ти ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­си бо­ш­лиғи Аб­ду­фа­рид Мат­ка­ри­мов, ви­ло­ят­да Акт­нинг жо­рий эти­л­ган­лик ҳо­ла­ти бўй­и­ча эри­ши­л­ган кўр­сат­ки­члар ҳақи­да маъ­лу­мот бе­риб ўт­ди­лар.

– Ҳо­зир­ги вақт­га ке­либ Тош­кент ви­ло­я­ти­да Акт­нинг жо­рий эти­л­ган­лик бўй­и­ча уму­мий баҳо 100 фо­из­дан 81,64 фо­из­ни таш­кил қил­моқ­да. Ҳо­ким­лик­нинг рас­мий веб-сай­ти ва улар орқа­ли тақ­дим эти­л­а­ёт­ган ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри си­фа­ти бўй­и­ча эса мақ­сад­ли кўр­сат­кич 50 фо­из бў­либ, биз­нинг ви­ло­ят­да бу кўр­сат­кич 32,87 фо­из­ни таш­кил эт­ди, – дей­ди Аб­ду­фа­рид Аб­ду­ра­ши­до­вич. – Ах­бо­рот ти­зим­ла­ри, ах­бо­рот ре­сур­сла­ри ва электрон ҳуж­жат ай­ла­ни­ши ти­зим­ла­ри­нинг жо­рий эти­ли­ши бўй­и­ча мақ­сад­ли кўр­сат­кич 26 фо­из этиб бел­ги­лан­ган бў­либ, бу йў­на­лиш бўй­и­ча 25,27 фо­из кўр­сат­ки­ч­га эри­шил­ди. Ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги­ни таъ­мин­лаш да­ра­жа­си­га тўх­та­ла­ди­ган бўл­сак, уш­бу йў­на­лиш бўй­и­ча мақ­сад­ли кўр­сат­кич 20 фо­из этиб бел­ги­лан­ган бў­либ, бу кўр­сат­кич 19,5 фо­из­ни таш­кил эт­ди.

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

Тош­кент ви­ло­я­ти­да “Ўз­бек­те­ле­ком” АК Тош­кент фи­ли­а­ли то­мо­ни­дан 2017 йил

САЙДУЛЛА АЛИМОВ, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги Тош­кент ви­ло­я­ти ху­д­у­дий бош­кар­ма­си Кор­хо­на ва таш­ки­лот­лар­да АКТНИ жо­рий ки­лиш­ни му­во­фи­кла­ш­ти­риш бў­ли­ми бо­ш­ли­ги.

мо­бай­ни­да ви­ло­ят­да 381 км узун­лик­даги оп­тик то­ла­ли алоқа ли­ни­я­си қу­рил­ди. 2018 йил да­во­ми­да ви­ло­ят ҳу­д­уд­ла­ри­да 200 км оп­тик то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри ётқи­зи­ли­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган. Ви­ло­ят­да 2017 йил­да кенг по­ло­са­ли тар­моқлар сиғи­ми 10 323 порт­га оши­ри­либ, 64,1 минг порт­га ет­ка­зил­ди. АDSL ва FTTX тех­но­ло­ги­я­си­га асо­слан­ган юқо­ри тез­лик­даги ин­тер­нет хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 39 600 та­ни таш­кил эта­ди.

“Ўз­мо­байл” GSM алоқа тар­моғи­нинг қам­ро­ви­ни кен­гай­ти­риш лой­иҳа­си бўй­и­ча 2017 йил да­во­ми­да ту­ман­лар­да­ги жа­ми 120 та объ­ект­да ба­за стан­ци­я­лар ўр­на­тиш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган бў­либ, йил яку­ни­га кў­ра жа­ми 116 та объ­ект­лар­да GSM ба­за стан­ция қу­рил­ма­ла­ри­ни мон­таж қи­лиш ишла­ри якун­лан­ди. Шу­нин­г­дек, Бў­стон­лиқ, Юқо­ри Чир­чиқ ва Қиб­рай ту­ман­ла­ри­да мав­жуд 4 та ба­за стан­ци­я­ла­ри­ни 2G ва 3G тех­но­ло­ги­я­си­дан 4G тех­но­ло­ги­я­си­га мо­дер­ни­за­ция (upgrade) қи­лиш ишла­ри ба­жа­рил­ди.

“Ўз­мо­байл” CDMA-450 алоқа тар­моғи­нинг қам­ро­ви­ни кен­гай­ти­риш бўй­и­ча 2017 йил да­во­ми­да ту­ман­лар­да­ги жа­ми 42 та объ­ект­да ба­за стан­ци­я­лар ўр­на­тиш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган бў­либ, йил яку­ни­га кў­ра жа­ми 35 та объ­ект­лар­да CDMA-450 ба­за стан­ция қу­рил­ма­ла­ри­ни мон­таж қи­лиш ишла­ри якун­лан­ди. Шу­нин­г­дек, Зан­гио­та, Юқо­ри Чир­чиқ, Оққўрғон, Чи­ноз, Охан­га­рон, Қуйи Чир­чиқ ва Қиб­рай ту­ман­ла­ри­да мав­жуд 7 та ба­за стан­ци­я­ла­ри­ни 1Х тех­но­ло­ги­я­си­да ЕV-DO тех­но­ло­ги­я­си­га мо­дер­ни­за­ция (upgrade) қи­лиш ишла­ри ба­жа­рил­ди.

Шу­нин­г­дек, 2017 йил да­во­ми­да «Unitel» МЧЖ то­мо­ни­дан 85 та ва «Coscom» МЧЖ ХК то­мо­ни­дан 74 та объ­ект­да ба­за стан­ци­я­лар қу­ри­л­ган.

Ви­ло­ят ва ту­ман мар­каз­ла­ри­га­ча маъ­лу­мот­лар уза­тиш тар­моқла­ри ўт­ка­зув­чан­ли­ги­ни оши­риш мақ­са­ди­да мар­ка­зи­га қа­дар ма­ги­страл тар­моқ ўт­ка­зув­чан­ли­ги­ни

Тош­кент ви­ло­я­ти Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг ши­мо­лий-шарқи­да жой­ла­ш­ган. Ер май­до­ни 15,26 минг кв. км­ни таш­кил этиб, Ўз­бе­ки­стон ҳу­д­у­ди­нинг

3,4 фо­изи­ни эгал­лай­ди. Ви­ло­ят­да­ги аҳо­ли со­ни 2017 йил­нинг 1 ян­варь ҳо­ла­ти­га 2 млн 829,5 минг ки­ши­ни таш­кил қил­ди

40 Гбит/с.га­ча, ту­ман мар­каз­ла­ри­га қа­дар 10 Гбит/с.га­ча оши­ри­л­ган.

Тош­кент ви­ло­я­ти­да 2 та меҳри­бон­лик уйи, 60 та ми­ни-банк, 7 та ли­цей, 195 та қи­ш­лоқ врач­лик пунк­ти, 62 та по­ли­кли­ни­ка муас­са­са­си, 869 та мак­таб, 76 та ка­сал­хо­на, 120 та ка­сб-ҳу­нар кол­ле­жи ва 244 та мак­та­б­га­ча таъ­лим муас­са­са­ла­ри те­ле­фон­ла­ш­ти­ри­л­ган.

МО­ЛИ­ЯВИЙ КЎР­САТ­КИ­ЧЛАР

2017 йил­да ви­ло­ят миқё­си­да телекоммуникация хиз­мат­ла­ри бўй­и­ча кўр­са­ти­л­ган хиз­мат­ла­ри ҳа­жми 32815,7 млрд. сўм­ни таш­кил этиб ўт­ган йи­л­га нис­ба­тан ўсиш су­ра­ти 124,5 фо­из, бел­ги­лан­ган ре­жа 108,3 фо­из­га ба­жа­рил­ди. Ви­ло­ят бўй­и­ча кўр­са­ти­л­ган АКТ хиз­мат­ла­ри ҳа­жми 190,4 млрд. сўм­ни таш­кил эт­ди, ўт­ган давр­га нис­ба­тан ўсиш да­ра­жа­си 127,6 фо­из. (2016 йил яку­ни­га 149,27млрд сўм).

Телекоммуникация ин­фра­ту­зил­ма­си бўй­и­ча

Тош­кент ви­ло­я­ти­да уму­мий сиғи­ми 172,5 минг рақам­га тенг 165 та те­ле­фон стан­ци­я­ла­ри 100 фо­из­га рақам­ла­ш­ти­ри­л­ган бў­либ, улар орқа­ли 108,2 минг фой­да­ла­нув­чи­лар­га за­мо­на­вий алоқа хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиб ке­лин­моқ­да.

Ви­ло­ят аҳо­ли­си­га маҳал­лий телекоммуникация тар­моғи орқа­ли ин­тер­нет хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тув­чи кенг по­ло­са­ли қу­рил­ма­лар­нинг сиғи­ми 64,1 минг порт­га ет­ка­зил­ди, улар орқа­ли 45,1 минг­та або­нент­га хиз­мат кўр­са­тил­моқ­да (ўсиш ўт­ган йи­л­га нис­ба­тан 109,8 фо­из). IP-TV хиз­ма­ти­дан фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 3,3 минг­та­ни таш­кил қил­моқ­да. Жа­ми ин­тер­нет фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни мо­биль алоқа або­нент­ла­ри би­лан бир­га­лик­да 602,5 минг­та­ни таш­кил эт­ди (ўт­ган давр­да 541,5 минг, ўсиш 111,3 фо­из).

Қу­ри­л­ган оп­тик то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри узун­ли­ги 3 372 км.га (йил мо­бай­ни­да қу­ри­л­ган оп­тик то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри 381 км), тар­моқ ўт­ка­зув­чан­лик да­ра­жа­си ви­ло­ят мар­ка­зи­га­ча 40 Гбит/сга, ҳар бир ту­ман мар­каз­ла­ри­га­ча 10 Гбит/сга ет­ка­зил­ди.

Мо­биль алоқа тар­моқла­ри­да ўр­на­ти­л­ган ба­за стан­ци­я­лар­нинг уму­мий со­ни

2 505 та­га (йил мо­бай­ни­да қу­ри­л­ган ба­за стан­ци­я­ла­ри 255 та), фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 803,4 минг­та­га (ўт­ган давр­да 773,5 минг, ўсиш 103,9 фо­из) ет­ка­зил­ди.

“Ўз­бек­те­ле­ком” АК Тош­кент фи­ли­а­ли то­мо­ни­дан 6 та дам олиш мас­кан­ла­ри­да оп­тик то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри асо­си­да Wifi ҳу­д­уд­ла­ри таш­кил этил­ди.

Шу­нин­г­дек, ви­ло­ят­да “РРТМ” Дук­нинг Тош­кент ра­дио­те­ле­уза­тиш мар­ка­зи то­мо­ни­дан 26 та кам қув­ват­ли рақам­ли те­ле­ви­де­ние уза­тки­чла­ри ўр­на­ти­л­ган бў­либ, ви­ло­ят аҳо­ли­си­нинг рақам­ли те­ле­ви­де­ние би­лан қам­ро­ви 100 фо­из­га ет­ка­зил­ди.

“ZIYONET”

АХ­БО­РОТ ТАЪ­ЛИМ ТАР­МОҒИ

Ҳо­зир­ги кун­да Тош­кент ви­ло­я­ти­да­ги бар­ча таъ­лим муас­са­са­ла­ри “ZIYONET” ах­бо­рот таъ­лим тар­моғи­га улан­ган. Ви­ло­ят­да 870 та умум­таъ­лим мак­та­би 122 та ка­сб-ҳу­нар кол­леж­ла­ри “ZIYONET” та­ри­фи­га улан­ган.

Шу­нин­г­дек, ҳо­зир­ги кун­да ви­ло­ят­да­ги мак­та­б­га­ча таъ­лим муас­са­са­ла­ри­ни ин­тер­нет тар­моғи­га улаш ишла­ри олиб бо­рил­моқ­да.

ЯГОНА ИН­ТЕР­АК­ТИВ ДАВЛАТ ХИЗ­МАТ­ЛА­РИ ПОРТАЛИ

Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг рас­мий intrraktiv.toshvil.uz веб-сай­ти маъ­лу­мот­лар би­лан бой­и­ти­либ бо­рил­моқ­да.

Аҳо­ли ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­га қу­лай шарт-ша­ро­ит­лар яра­тиш, ком­му­нал соҳа бўй­и­ча кўр­са­ти­ла­ёт­ган Давлат хиз­мат­ла­ри­ни ин­тер­ак­тив тарз­да йўл­га қўй­иш мақ­са­ди­да, ҳо­зир­га ке­либ веб-сайт­да 81 та ин­тер­ак­тив хиз­мат­лар йўл­га қўй­и­л­ган бў­либ, улар­дан 11 та­си ба­за­вий ва 70 та­си қў­шимча ин­тер­ак­тив хиз­мат­лар яра­ти­либ, шун­дан 62 та қў­шимча ин­тер­ак­тив хиз­мат­лар ик­ки то­мон­ла­ма ишла­ши йўл­га қўй­и­л­ган.

www.tоshvil.uz веб-пор­та­ли­да жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­нинг му­ро­жа­ат­ла­ри қа­бул қи­ли­ни­ши йўл­га қўй­и­л­ган. Бун­дан та­шқа­ри, Тош­кент ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги то­мо­ни­дан pm.gov.uz –Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти вир­ту­ал қа­бул­хо­на­си ҳам­да my.gov.uz – Ягона ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри портали орқа­ли ҳам му­ро­жа­ат­лар қа­бул қи­ли­на­ди. Му­ро­жа­ат­лар­ни кўриб чиқиб, жа­воб қай­та­риш бўй­и­ча ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги ҳам­да шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­да ма­съул шах­слар бел­ги­лан­ган бў­либ, бел­ги­лан­ган муд­дат­лар­да кўриб чиқи­ли­ши қатъ­ий на­зо­рат­га олин­ган.

Тош­кент ви­ло­я­ти ҳам­да ту­ман (шаҳар) ҳо­ким­ли­кла­ри ўр­та­си­да кор­по­ра­тив тар­моқ ва ун­да “КБАТ” электрон ҳуж­жат ай­ла­ни­ши ти­зи­ми жо­рий эти­л­ган. Ҳи­со­бот да­ври­да NIS.UZ ти­зи­ми­га ки­ри­ти­л­ган маъ­лу­м­от­га кў­ра, Тош­кент ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­да электрон ҳуж­жат ай­ла­ни­ши­нинг уму­мий ки­риш ва чиқиш кор­ре­спон­ден­ци­я­ла­ри­да­ги улу­ши 97,8 фо­из­ни таш­кил эт­ган. Ви­ло­ят, шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­да хо­дим­лар­нинг 631 на­фа­ри (ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­да 58 та, шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­да

540 та) электрон рақам­ли им­зо ка­лит­ла­ри би­лан таъ­мин­лан­ган.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си очиқ маъ­лу­мот­лар пор­та­ли­га Тош­кент шаҳри ҳо­ким­ли­ги то­мо­ни­дан 359 тур­да­ги маъ­лу­мот­лар тў­плам­ла­ри жой­ла­ш­ти­ри­либ, уш­бу маъ­лу­мот­лар фой­да­ла­нув­чи­лар то­мо­ни­дан

122 871 марта кў­чи­риб олин­ган. Давлат ор­ган­ла­ри­нинг маъ­лу­мот тў­плам­ла­ри ва юклашлар бўй­и­ча рей­тин­ги­да 120 та давлат ор­ган­ла­ри ичи­да 1 ўрин­ни эгал­ла­ган.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2015 йил 13 май­да­ги 120сон қа­ро­ри­га му­во­фиқ, Тош­кент ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги то­мо­ни­дан кўр­са­ти­ла­ёт­ган 21 тур­да­ги давлат хиз­мат­ла­ри Ягона ре­естр­га ки­ри­ти­л­ган ва эъ­лон қи­лин­ган. Уш­бу хиз­мат­лар­нинг 15 та­си рух­сат бе­риш ҳам­да 6 та­си ли­цен­зи­я­лаш ха­рак­те­ри­да­ги хиз­мат­лар­дир.

– Ҳу­ку­ма­ти­миз то­мо­ни­дан қа­бул қи­лин­ган қо­нун­чи­лик ҳуж­жат­ла­ри­га му­во­фиқ, маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри то­мо­ни­дан аҳо­ли ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­га 15 тур­да­ги рух­сат бе­риш ва 6 та ли­цен­зи­я­лаш ту­ри­да­ги хиз­мат­лар кўр­са­ти­ли­ши бел­ги­лан­ган. Бу­гун­ги кун­да Тош­кент ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги то­мо­ни­дан уш­бу хиз­мат­лар рас­мий веб-сайт ва Ягона ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри пор­та­ли­га ин­те­гра­ция қи­лин­ган, – дей­ди Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги Тош­кент ви­ло­я­ти ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­си бо­ш­лиғи Аб­ду­фа­рид Мат­ка­ри­мов.

КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШ МАР­КА­ЗИ

Тош­кент ви­ло­я­ти­да “Электрон ҳукумат” ти­зи­ми до­ира­си­да жо­рий эти­л­ган “Ли-

цен­зия” ах­бо­рот ти­зим­ла­ри ком­плек­си­да ишлаш ма­са­ла­си­га бағи­шлан­ган се­ми­нар-тре­нинг бў­либ ўт­ди.

Ўз­бе­ки­стон – Ко­рея мар­ка­зи­да (KOICA) Тош­кент ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги ва «Электрон ҳукумат» ти­зи­ми­ни ри­вож­лан­ти­риш де­пар­та­мен­ти би­лан бир­га­лик­да таш­кил эти­л­ган се­ми­нар­да «Ли­цен­зия» ах­бо­рот ти­зи­ми­га маъ­лу­мот­лар­ни ки­ри­тиб бо­риш ва ян­ги­лаш учун шаҳар­лар ва ту­ман­лар ҳо­ким­ли­кла­ри, бо­шқар­ма ва таш­ки­лот­лар­дан ма­съул хо­дим­лар та­клиф эти­либ, се­ми­нар-тре­нинг ўт­ка­зил­ди.

Ҳо­зир­ги кун­да ви­ло­ят Компьютерлаштириш мар­ка­зи маъ­лу­мо­ти­га кў­ра, Тош­кент ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги ва бо­шқар­ма, таш­ки­лот­ла­ри, шаҳар­лар ва ту­ман­лар ҳо­ким­ли­клар то­мо­ни­дан би­рик­ти­ри­л­ган ма­съул шах­слар­га 6 та йў­на­лиш бўй­и­ча “Ли­цен­зия” ах­бо­рот ти­зи­ми­га ки­риб маъ­лу­мот­лар­ни жой­ла­ш­ти­риш учун ма­съул му­та­хас­сис то­мо­ни­дан “па­роль” ва “ло­гин”лар тарқа­тил­ди.

– За­мо­на­вий ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри кенг жо­рий эти­л­а­ёт­га­ни иқти­со­ди­ёт ва ижти­мо­ий тар­моқлар ри­во­жи­да муҳим аҳа­ми­ят ка­сб эт­моқ­да, – дей­ди ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги Компьютерлаштириш мар­ка­зи давлат уни­тар кор­хо­на­си раҳ­ба­ри Му­за­фа­ров Са­и­да­кром Суҳ­ба­то­вич. – Жум­ла­дан, “Электрон ҳукумат” ти­зи­ми ва маз­кур дастур до­ира­си­да “Ли­цен­зия” ах­бо­рот ти­зим­ла­ри ком­плек­си яра­ти­ли­ши бу бо­ра­да­ги энг муҳим қа­дам­лар­дан би­ри бў­либ кел­моқ­да. Ви­ло­ят­да маз­кур ти­зим ма­жмуа­си­да аль­ко­гол­ли маҳ­су­лот­лар би­лан ча­ка­на сав­до қи­лиш, нефть маҳ­су­лот­ла­ри­ни ав­то­мо­бил­лар­га ёни­лғи қуй­иш ва мой ал­ма­ш­ти­риш пункт­ла­ри орқа­ли со­тиш, но­давлат таъ­лим муас­са­са­ла­ри­нинг чет тил­ла­ри­ни ўр­га­тиш бўй­и­ча ўқув кур­сла­ри­ни таш­кил қи­лиш би­лан шуғул­ла­ниш учун та­шқи ре­кла­ма­ни жой­ла­ш­ти­ри­ш­га рух­сат­но­ма ва ли­цен­зи­я­лар­ни ки­ри­тиш ка­би ишлар яку­ни­га ет­ка­зил­ди. Қолган ли­цен­зия фа­о­ли­я­ти тур­ла­ри, ху­су­сан, до­ри во­си­та­ла­ри ва тиб­бий буюм­лар­нинг ча­ка­на ре­а­ли­за­ци­я­си, ўр­мон фон­ди­га кир­май­ди­ган да­рахт­лар ва бу­та­лар­ни ке­сиш бўй­и­ча рух­сат­но­ма бе­риш ҳам­да шаҳар­лар ва ту­ман­лар ҳо­ким­ли­кла­ри­нинг кўч­ма сав­до фа­о­ли­я­ти­ни амал­га оши­ри­ш­га, ту­рар жой­ни но­ту­рар жой то­и­фа­си­га ўт­ка­зиш ва но­тўғри фой­да­ла­ни­л­ган ер­лар­ни қай­та ре­куль­ти­ва­ция қи­лиш учун рух­сат­но­ма ва ли­цен­зи­я­лар ре­ест­ри­ни электрон ша­кл­да ки­ри­тиб бо­риш усти­да ама­лий ишлар да­вом эт­моқ­да. Ҳо­зир­ги кун­да «Ли­цен­зия» ах­бо­рот ти­зи­ми­га ма­съул ҳо­дим­лар то­мо­ни­дан маъ­лу­мот­лар ки­ри­ти­либ бо­рил­моқ­да.

Се­ми­нар иш­ти­рок­чи­ла­ри ва “Электрон ҳукумат” ти­зи­ми­ни ри­вож­лан­ти­риш мар­ка­зи бў­лим бо­ш­лиғи Р. Иша­нов ўр­та­си­да “Ли­цен­зия” ах­бо­рот ти­зим­ла­ри ком­плек­си ре­ест­ри­га ки­ри­тиш тар­тиб ва қо­и­да­ла­ри бўй­и­ча атро­фли­ча фи­кр­лар ва са­вол-жа­воб­лар ал­ма­ши­либ, ис­тиқ­бол­да­ги ва­зи­фа­лар бел­ги­лаб олин­ди.

Тош­кент ви­ло­я­ти­да АКТНИ жо­рий эти­л­ган­лик ҳо­ла­ти буй­и­ча рей­тинг кўр­сат­ки­чла­ри:

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.