Сунъ­ий ин­тел­лект: ин­со­ни­ят­нинг юту­ги­ми ёки ма­глу­би­я­ти?

ICTNEWS - - Мундарижа Январь -

Одат­да, ро­бот­лар де­ган­да, кўп­чи­лик­нинг кўз ол­ди­га ин­сон­лар­дек га­пла­ша ола­ди­ган, улар­нинг ўр­ни­га бар­ча юмуш­лар­ни ба­жа­ра ола­ди­ган ёр­дам­чи­лар ке­ла­ди. Ам­мо бу нис­ба­тан кен­гроқ ту­шун­ча. Ас­ли­да, мо­биль қу­рил­ман­гиз­да­ги дастур­лар: google-тар­жи­мон, луғат­лар, тур­ли хил ўй­ин­лар в.ҳ.к.лар ҳам сунъ­ий ин­тел­лект­га яққол ми­сол бў­ла ола­ди. Фақат улар­нинг қам­ро­ви ки­чи­к­роқ бў­либ, маъ­лум бир йў­на­ли­ш­да­ги­на сиз­га ёр­дам бе­ра ола­ди. Яъ­ни, ба­жар­моқ­чи бўл­ган ам­ал­ла­рин­гиз ту­ри­га қа­раб те­ги­шли дастур­дан фой­да­ла­на­сиз.

СУНЪ­ИЙ ИН­ТЕЛ­ЛЕКТ ЎЗИ НИМА?

Сунъ­ий ин­тел­лект­си — ин­фор­ма­ти­ка­нинг алоҳи­да соҳа­си бў­либ, одат­да ин­сон он­ги би­лан боғ­лиқ им­ко­ни­ят­лар: тил­ни ту­шу­ниш, ўр­га­тиш, муҳо­ка­ма қи­лиш, ма­са­ла­ни ечиш, тар­жи­ма ва шу ка­би им­ко­ни­ят­лар­га эга ком­пью­тер ти­зим­ла­ри­ни яра­тиш би­лан шуғул­ла­на­ди. Ҳо­зир­да СИ тур­ли ам­ал­лар­ни ба­жа­ри­ш­га мўл­жал­лан­ган ал­го­ритм ҳам­да дасту­рий ти­зим­лар­дан ибо­рат ва у ин­сон он­ги ба­жа­ри­ши мум­кин бўл­ган бир қан­ча ва­зи­фа­лар­нинг удда­си­дан чиқа ола­ди.

1990 йил­лар­да СИ та­раққи­ё­ти­да ян­ги саҳи­фа очил­ди. 1997 йил­да Deep Blue ном­ли IBM ком­пью­те­ри шах­мат бўйи ча жаҳон чем­пи­о­ни Гар­ри Кас­па­ров­ни енг­ган та­рих­да­ги илк ком­пью­тер бўл­ди. Си­нинг ёрқин на­му­на­ла­ри­дан яна би­ри – IBM Watson су­пер­ком­пью­те­ри бў­либ, у ўз ба­за­си­дан ке­либ чиқиб

Одам­зод пай­до бў­либ­ди­ки, унинг тур­муш тар­зи мун­та­зам ўз­га­риб кел­моқ­да. Бу жа­ра­ён дастлаб та­би­ат ҳо­ди­са­ла­ри би­лан боғ­лиқ бўл­ган бўл­са, кей­ин­ча­лик эҳти­ёж­лар­ни қон­ди­риш, вақт­ни те­жаш ва бо­шқа ен­гил­ли­клар­ни яра­тиш учун ин­со­ни­ят­нинг ўзи бу­ни амал­га оши­риб ке­ла­ё­тир. XXI аср­да бу жа­ра­ён ўзи­нинг энг юқо­ри чўққи­си­га чиқ­ди, де­сак ян­глиш­ма­ган бўла­миз. Бу давр­нинг ўзи­га хос бел­ги­ла­ри­дан би­ри – сунъ­ий ин­тел­лект (artificial intelligence – Ai)нинг ре­ал­лик­ка ай­ла­ниб, ҳа­ё­ти­миз­га ки­риб ке­ли­ши бўл­ди. Ҳо­зир­да биз фой­да­ла­на­ёт­ган кў­плаб ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри дастур­ла­ри, жум­ла­дан, мо­биль қу­рил­ма­лар­нинг бар­ча­си сунъ­ий маҳ­су­ли­дир. Улар­ни яра­тиш ва йиғиш жа­ра­ё­ни­да ҳам мах­сус ро­бот­лар­нинг бе­мин­нат хиз­ма­ти­дан фой­да­ла­ни­лади. Аниқроғи, бир ро­бот­ни яра­тиш учун бо­шқа бир ро­бот ишла­ти­ла­ди. Ай­ниқ­са, оғир са­но­ат­да ро­бот­лар­нинг улу­ши кат­та. Са­ба­би, маъ­лум бир иш­ни ба­жа­риш учун мўл­жал­лан­ган ро­бот­лар бе­ри­л­ган ва­зи­фа­ни одам­лар­га нис­ба­тан тез­роқ, аниқроқ, энг муҳи­ми, бе­х­ато ба­жа­ри­ша­ди. му­ай­ян тил­да бе­ри­л­ган са­вол­лар­га жа­воб бе­ра­ди. Шу­нин­г­дек, кўп­чи­лик­нинг до­и­мий ҳам­роҳи­га ай­ла­ниб ул­гур­ган мо­бил ёр­дам­чи Siri, фо­то­су­рат­лар­ни қай­та иш­лов­чи Prisma ка­би дастур­лар­ни Си­нинг ютуқла­ри­дан би­ри си­фа­ти­да қайд этиш мум­кин. Ҳо­зир­га ке­либ сунъ­ий ин­тел­лект кенг кўлам­да ом­ма­ла­шиб кун­да­лик тур­муш тар­зи­миз­нинг де­яр­ли бар­ча жа­бҳа­ла­ри­ни қа­м­раб ол­моқ­да. Ма­са­лан, Хи­той­да­ги Инь­чу­ань шаҳри аҳо­ли­си­га банк кар­та­ла­ри­нинг ке­ра­ги йўқ. Ҳи­соб-ки­то­блар би­лан боғ­лиқ бар­ча жа­ра­ён­лар сунъ­ий ин­тел­лект то­мо­ни­дан ин­сон­нинг юз қи­ё­фа­си­ни аниқла­ш­ти­риш орқа­ли амал­га оши­ри­ла­ди.

ФОЙДАМИ ЁКИ ЗАРАР?

СИ ҳақи­да­ги баҳс-му­но­за­ра­лар қа­рийб 50 йил­дан бе­ри да­вом этиб кел­моқ­да. Му­та­хас­сислар ҳан­уз­га­ча бир тўх­там­га ке­ли­ш­га­ни йўқ. Баъ­зи­лар улар­нинг ом­ма­ла­шиб одам­лар ўр­ни­ни эгал­лаб бо­ра­ёт­га­ни на­ти­жа­си­да ом­ма­вий иш­сиз­лик кўр­сат­ки­чла­ри ошиб ке­ти­ши мум­кин­ли­ги­дан та­шви­ш­да­лар. Му­та­хас­сислар­нинг бо­шқа бир гу­руҳи эса Си­га иж­о­бий му­но­са­бат­да бў­лиш ке­рак­ли­ги­ни уқти­риш­моқ­да. Ҳат­то IT- соҳа­си­да­ги мил­ли­ар­дер­лар орас­и­да ҳам тур­ли қа­рашлар мав­жуд.

Жум­ла­дан, Spacex асо­счи­си Илон Маск Си­нинг бу­тун бо­шли ци­ви­ли­за­ци­я­ни бар­бод қи­ли­ши­га ишон­чи ко­мил.

Маск­нинг фи­кри­ча, “СИ ин­со­ни­ят ци­ви­ли­зац­си­я­си учун асо­сий хавфдир. СИ меҳ­нат би­лан боғ­лиқ ом­ма­вий му­ам­мо­лар­ни кел­ти­риб чиқа­ра­ди. Са­ба­би, ро­бот­лар ҳам­ма иш­ни биз­дан кў­ра ях­ши­роқ ба­жа­ра оли­ша­ди. Илғор тех­но­ло­ги­я­лар ор­ти­дан қу­виш на­ти­жа­си­да, ком­па­ни­я­лар сунъ­ий ин­тел­лект ор­ти­дан ке­либ чиқа­ди­ган хавф-ха­тар­ни кўр­май қо­ли­шла­ри мум­кин”.

Шу­нин­г­дек, Microsoft раҳ­ба­ри Билл Гейтс ҳам унинг за­ра­ри­га тўх­та­либ ўта­ди.

“Бир неча ўн йил­дан сўнг, ро­бот­лар иш­нинг кат­та қисми­ни ба­жа­ра бо­шла­гач, СИ шу қа­дар ку­чайиб ке­та­ди­ки, якун­да у биз­ни хаво­тир­га со­ла бо­шлай­ди. Бу бо­ра­да Илон Маск­нинг фи­кри­га қў­ши­ла­ман. Ам­мо нега бу са­вол бо­шқа­лар­ни та­шви­шлан­тир­ма­ёт­га­ни­га ҳеч ту­шу­нол­май­ман”, – дей­ди Гейтс.

“Бо­шқа­лар” де­ган­да Гейтс Facebook эга­си Марк Цу­кер­берг­ни на­за­рда тут­ган бўл­са, ажаб эмас. Чун­ки, Марк Си­га нис­ба­тан иж­о­бий му­но­са­бат­да экан­ли­ги­ни бил­ди­рар экан: “Ян­ги тех­но­ло­ги­я­лар ҳар до­им ҳам ях­ши­лик ёки ёмон­лик қи­лиш мақ­са­ди­да яра­ти­ли­ши мум­кин. Си­нинг кенг тарқа­ли­ши ор­ти­дан ке­ла­ди­ган иж­о­бий на­ти­жа­ни эса, яқин 5-10 йил ичи­да кўра­миз”, дея Илон Маск­нинг фи­кри­га эъ­ти­роз бил­дир­ган эди.

Бу­гун­ги кун­да ай­рим давлат­лар­да ро­бот-ҳам­ши­ра­лар, хай­дов­чи­сиз транспорт во­си­та­ла­ри, бу­юрт­ма­ни ет­ка­зиб бе­рув­чи дрон­лар хиз­ма­ти­дан фой­да­ла­ниш йўл­га қўй­и­л­ган. Ҳат­то по­ли­ция хо­дим­ла­ри­нинг баъ­зи ва­зи­фа­ла­ри­ни ҳам мах­сус ро­бот­лар ба­жа­ри­шяп­ти. Олим­лар улар­нинг та­шқи кўри­ни­ши­ни им­кон қа­дар одам­лар­ни­ки­га ўх­ша­ти­ш­га ури­ниш­моқ­да.

Бун­дан та­шқа­ри, СИ жур­на­листлар­нинг до­и­мий кў­мак­чи­си­га ай­ла­ниб ул­гур­ган. Ма­са­лан, Associated Press­да “ишла­ёт­ган” ро­бот­лар мо­ли­явий ҳи­со­бот­лар­ни ёзиб бо­ра­ди. Си­нинг қўл­ла­ни­ли­ши уш­бу на­шр­да ҳар чо­рак­да бе­ри­ла­ди­ган ян­ги­ли­клар­ни 300 та­дан 4400 та­га ошир­ди.

Swiss Re суғур­та ком­па­ни­я­си маъ­лу­мот­ла­ри­га кў­ра, 2020 йи­л­га ке­либ 4,7 млн аҳо­ли иш­сиз қо­ли­ши мум­кин. Шу­нин­г­дек, иш­сиз­лик ғазна­чи­лар, поч­та хо­дим­ла­ри, ҳи­соб­чи­лар ва идо­ра хиз­мат­чи­ла­ри­га хавф со­ли­ши мум­кин­ли­ги ай­ти­л­ган. СИ улар­нинг ва­зи­фа­си­ни бе­ма­лол ба­жа­ра ола­ди.

СИ – ТИББИЁТДА

Юқо­ри­да­ги­лар­дан та­шқа­ри, ак­са­ри­ят ис­теъ­мол­чи­лар­нинг ро­бот­лар­га ишонч бил­дир­ма­ёт­ган­ли­ги Си­нинг ом­ма­ла­ши­ши­га ҳа­лал бе­ра­ёт­ган тў­сиқлар­дан би­ри­дир. Одам­лар ўзи­ю­рар ма­ши­на ёки са­мо­лёт­лар хиз­ма­ти­ни қа­бул қи­ли­шла­ри учун би­роз вақт ке­рак, ал­бат­та. Би­роқ, за­мо­на­вий тех­но­ло­ги­я­лар қур­шо­ви­да ўсиб-уна­ёт­ган ёш ав­лод­да бу­нинг ак­си бў­либ, улар­ни бу жа­ра­ён у қа­дар ҳаво­тир­га со­ла­ёт­га­ни йўқ.

Ҳар қан­ча эъ­ти­роз ва танқид­лар­га қа­ра­май СИ ри­вож­ла­ни­ш­дан одам­лар­га ёр­дам бе­ри­ш­дан тўх­та­ма­яп­ти. Ай­ниқ­са, тиббиётда унинг аҳа­ми­я­ти то­бо­ра ошиб бор­моқ­да. Эн­ди­лик­да ро­бот­лар нис­ба­тан му­р­ак­каб жар­роҳ­лик ама­ли­ёт­ла­ри­ни ҳам удда­си­дан чиқи­шяп­ти. Ро­бот-ши­фо­кор­лар­нинг тиб­би­ёт ҳо­дим­ла­ри би­лан ўзи­га хос ҳам­кор­ли­ги са­ма­ра­дор­лик­ни ан­ча ошир­ди.

2019 йи­л­га ке­либ 1 мил­ли­он­дан ор­тиқ одам­лар мах­сус ил­мий из­ла­ни­ш­да иш­ти­рок эти­шла­ри ку­тил­моқ­да. Та­дқиқот улар­нинг са­ло­мат­ли­ги, тур­муш тар­зи, атроф муҳит­нинг таъ­си­ри, ижти­мо­ий ва иқти­со­дий мавқеи орас­и­да­ги боғ­лиқ­ли­клар­ни ўр­га­ни­ш­га қа­ра­ти­л­ган бў­либ, тў­план­ган маъ­лу­мот­лар СИ ёр­да­ми­да таҳ­лил қи­ли­на­ди. IBM ком­па­ни­я­си онкология соҳа­си­да да­во­лаш ти­зи­ми­ни ишлаб чиқ­моқ­да. Шу­нин­г­дек, IBM то­мо­ни­дан Johnson & Johnson фар­ма­цев­тик ком­па­ни­я­си би­лан ҳам­кор­лик­да су­рун­ка­ли ка­сал­ли­клар ва улар­ни да­во­лаш усти­да та­дқиқот­лар олиб бо­рил­моқ­да. Microsoft кор­по­ра­ци­я­си эса, са­ра­тон ка­сал­ли­ги­га қар­ши нис­ба­тан таъ­сир­ли до­ри­лар ва да­во­лаш усул­ла­ри­ни яра­тиш би­лан шуғул­ла­няп­ти.intel кор­по­ра­ци­я­си соғ­ли­ги хавф ости­да бўл­ган бе­мор­лар­ни аниқ­лов­чи ва улар­га му­о­ла­жа тур­ла­ри­ни та­клиф қи­лув­чи СИ дасту­ри­ни яра­тиш усти­да иш олиб бор­моқ­да.

Medtroniс ком­па­ни­я­си эса IBM би­лан ҳам­кор­лик­да қанд­ли диа­бет қа­сал­ли­ги би­лан оғри­ган бе­мор­лар учун мах­сус дастур ишлаб чиқ­моқ­да. Маз­кур дасту­рий таъ­ми­нот қон тар­ки­би­да­ги қанд миқ­до­ри­нинг фавқу­лод­да ту­шиб ке­ти­ши­ни 3 со­ат ав­вал аниқлаш им­ко­ни­я­ти­га эга бўла­ди. Бу­нинг учун шу ка­сал­ли­ка ча­лин­ган 600 та ано­ним бе­мор­лар­нинг тиб­бий маъ­лу­мот­ла­ри ўр­га­ниб чиқил­ди. Бу эн­ди одам­лар ўз са­ло­мат­ли­кла­ри­ни мо­биль қу­рил­ма­лар­да­ги мах­сус дастур­лар орқа­ли мун­та­зам на­зо­рат қи­либ бо­риш им­ко­ни­га эга бў­ли­ша­ди де­га­ни­дир.

Кўриб тур­га­нин­гиз­дек, СИ нинг ҳа­ё­ти­м­из­да­ги ўр­ни кун­дан-кун­га чуқур­ла­шиб бор­моқ­да. Улар ин­со­ни­ят­нинг ютуғи­ми ёки мағлу­би­я­ти, де­ган са­вол усти­да­ги баҳслар ҳа­ли узоқ да­вом эта­ди. Энг муҳи­ми, фан­та­стик ёзув­чи Исҳоқ Ази­мов таъ­би­ри би­лан айт­ган­да, ро­бот­лар­ни яра­ти­ш­да одам­лар­га зарар ет­каз­мас­лик ши­ор қи­либ оли­ни­ши ке­рак.

ЗИЁДБЕК ИСМОИЛОВ

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.