СИ­СТЕ­МА ЭЛЕК­ТРОН­НОЙ ОЧЕ­РЕ­ДИ

ICTNEWS - - Мундарижа | Февраль -

хиз­мат­лар ав­то­мат­ла­ш­ти­ри­либ, кўч­мас мулк ва ав­то­мо­то­транс­порт во­си­та­ла­ри­ни бо­шқа­га ўт­ка­зиш тақиқлан­ган­ли­ги ёки хат­лан­ган­ли­ги, шу ка­би­лар бўй­и­ча яго­на маъ­лу­мот­лар ба­за­си ша­кл­лан­ти­рил­ди.

Ил­га­ри фуқа­ро­лар­дан қарз­дор­лик ҳо­ла­ти ёки мулк­ка тақиқ бор ёки йўқ­ли­ги ҳақи­да маъ­лу­мот­но­ма олиб ке­ли­ши та­лаб қи­ли­нар, бу эса, ор­тиқ­ча ово­ра­гар­чи­лик ва қоғоз­бо­зли­клар­га са­баб бўлар­ди. Эн­ди­лик­да, бу­лар­ни пас­порт маъ­лу­мот­лар­ни ки­ри­тиш орқа­ли но­та­ри­ал идо­ра­лар­нинг ўзи­да аниқлаш мум­кин.

Бун­дан та­шқа­ри, но­та­ри­ал идо­ра­лар то­мо­ни­дан кўр­са­ти­л­ган хиз­мат­лар­нинг кун­лик ҳи­со­бо­ти ав­то­ма­тик тарз­да маъ­лу­мот­лар ба­за­си­га ки­ри­ти­ла­ди. Бу орқа­ли хо­дим­лар­га ҳам қу­лай­лик яра­тиш мақ­сад қи­лин­ган. Эн­ди но­та­ри­ал идо­ра­лар хо­дим­ла­ри ҳар са­фар ян­ги ой­нинг дастлаб­ки кун­ла­ри­да фақат ҳи­со­бот тай­ёр­лаш би­лан банд бўл­май­ди­лар, ҳи­со­бот топ­ши­риш учун шаҳар мар­ка­зи­га бо­риб-ке­либ юри­шла­ри­га ҳам ҳо­жат йўқ.

Но­та­ри­ус идо­ра­ла­ри­да юза­га ке­ла­ёт­ган узун­дан-узоқ нав­бат­лар­ни бар­та­раф қи­лиш бўй­и­ча амал­га оши­ри­л­ган ишлар ҳақи­да га­пи­риб бер­сан­гиз.

–Нав­бат­да ту­риш ҳо­лат­ла­ри­ни ка­май­ти­риш ма­са­ди­да 2017 йил­да йўл­га қўй­и­л­ган хиз­мат орқа­ли фуқа­ро­лар но­та­ри­ус қа­бу­ли­га ав­вал­дан ёзи­ли­шла­ри мум­кин.

Бу­нинг учун фуқа­ро­лар яго­на ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри пор­та­ли (my.gov.uz) га ки­риб хиз­мат ту­ри, са­на, аниқ вақт, но­та­ри­ал идо­ра ва шу ка­би­лар ҳақи­да­ги маъ­лу­мот­лар­ни ўз ичи­га олган он­лайн ша­кл­ни тўл­ди­ри­шла­ри ке­рак.

Ари­за бе­рув­чи­нинг му­ро­жа­а­ти ке­либ ту­ш­ган­дан сўнг кў­пи би­лан бир иш ку­ни муд­да­ти­да қа­бул қи­ли­на­ди.

Уш­бу элек­трон хиз­мат­дан фой­да­ла­ниш учун фуқа­ро­лар ONEID аутен­ти­фи­ка­ция ти­зи­ми­да та­с­диқлан­ган ак­ка­унт­га эга бў­ли­шла­ри ке­рак.

Элек­трон хиз­мат кўр­са­тиш ти­зи­ми­ни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча кел­гу­си­да­ги ре­жа­ла­рин­гиз қан­дай?

–Юқо­ри­да ай­тиб ўти­л­ган хиз­мат­лар­нинг кўп­чи­ли­ги ҳо­зир­ча фақат Тош­кент шаҳри ҳу­д­у­ди­да амал қи­ла­ди. Ва­зир­лар маҳ­ка­ма­си­нинг қа­ро­ри­га кў­ра, 2018 йил­нинг 1 июли­дан бо­шлаб улар­ни бу­тун рес­пуб­ли­ка бўй­лаб йўл­га қўй­иш ҳа­ра­ка­ти­да­миз.

Шу­нин­г­дек, биз­га ке­либ ту­ша­ёт­ган та­кли­флар ва му­ро­жа­ат­лар­ни ўр­га­ниб чиқиб бо­шқа хиз­мат­лар­ни ҳам яра­тиш­ни мақ­сад қи­л­ган­миз.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.