НО­ТА­РИ­УС ВА ЭЛЕК­ТРОН ТЎ­ЛОВ

ICTNEWS - - E-gov | Татбиқ - ЗИЁДБЕК ИСМОИЛОВ

Бу­гун­ги ду­нё миқё­си кун­дан-кун­га кен­гайиб бо­ра­ёт­ган олам­шу­мул ўз­га­ри­шлар да­ври­да яша­моқ­да. Бу ўт­ган аср­да бар­ча қитъ­а­лар­ни қа­м­раб олган ил­мий-тех­ник юк­са­лиш­нинг на­ти­жа­си­дир. Иқти­со­дий, си­ё­сий ва ижти­мо­ий ҳа­ёт­да эри­ши­л­ган ва гло­бал­ла­шув но­ми ости­да та­ни­л­ган ютуқлар ай­нан шу ил­мий-тех­ник юк­са­лиш би­лан боғ­лиқ­дир. Би­роқ, ҳа­ёт­да ҳар бир нар­са­нинг ҳам иж­о­бий, ҳам сал­бий то­мон­ла­ри бўл­га­ни­дек, гло­бал­ла­шув ҳам бун­дан му­с­тас­но эмас.

Ҳо­зир­да бу­тун ду­нё­да аҳо­ли­га хиз­мат кўр­са­ти­ш­да за­мо­на­вий ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри им­ко­ни­я­ти­дан кенг фой­да­ла­ниш жа­ра­ё­ни жа­дал да­вом эт­моқ­да. Ай­ниқ­са, давлат идо­ра­ла­ри то­мо­ни­дан кўр­са­ти­ла­ди­ган хиз­мат­лар­га улар­ни жо­рий қи­лиш бу­гун­га ке­либ дол­зарб ма­са­ла­лар­дан би­ри­га ай­лан­ди. Ҳуқуқий хиз­мат­лар­нинг тез­кор, си­фат­ли бў­ли­ши, энг муҳи­ми, улар­нинг адо­лат­ли ва шаф­фо­фли­ги­ни таъ­мин­лаш учун маз­кур соҳа­га АКТНИ жо­рий қи­лиш асо­сий ва­зи­фа­лар­дан би­ри ҳи­собла­на­ди.

Юр­ти­м­из­да ҳам бу бо­ра­да бир қа­тор ис­лоҳот­лар амал­га оши­ри­ляп­ти. Жум­ла­дан, жо­рий йил­нинг 1 фев­ра­ли­дан бо­шлаб Ад­лия ва­зир­ли­ги то­мо­ни­дан но­та­ри­ал ҳа­ра­кат­лар­ни амал­га оши­ри­ш­да давлат бо­жи ва тў­ло­влар­ни элек­трон тарз­да тўлаш ме­ха­низ­ми йўл­га қўй­ил­ди.

Уш­бу хиз­мат ва шу ка­би ўз­га­ри­шлар ҳақи­да тў­лиқроқ маъ­лу­мот олиш мақ­са­ди­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ад­лия ва­зир­ли­ги ҳу­зу­ри­да­ги Мат­бу­от хиз­ма­ти бў­лим бо­ш­лиғи Жан­бо­лат Бал­та­ба­ев­га му­ро­жа­ат қил­дик.

Но­та­ри­ал хиз­мат­лар­ни кўр­са­ти­ш­да элек­трон тў­лов хиз­ма­ти­нинг йўл­га қўй­и­ли­ши, ун­га­ча бўл­ган жа­ра­ён ва таш­ки­лий ишлар ҳақи­да га­пи­риб бер­сан­гиз.

– Маъ­лум­ки, ил­га­ри но­та­ри­ал ҳа­ра­кат­ни амал­га оши­риш учун му­ро­жа­ат қи­л­ган фуқа­ро­лар­га кўр­са­ти­ла­ди­ган хиз­мат ту­ри­га қа­раб тў­лов ва­рақа­си бе­ри­лар ва улар­ни банк орқа­ли тўлан­гач ҳуж­жат­лар рас­мий­ла­ш­ти­ри­лар­ди. Бу эса, ор­тиқ­ча ово­ра­гар­чи­лик, узун­дан узоқ нав­бат­нинг юза­га ке­ли­ши­га са­баб бўлар­ди. Шу­нин­г­дек, биз­га ке­либ ту­ша­ёт­ган ши­ко­ят ва му­ро­жа­ат­лар­нинг ак­са­ри­я­ти­да но­та­ри­ал идо­ра­лар хо­дим­ла­ри аҳо­ли­дан ор­тиқ­ча пул ма­б­лағла­ри та­лаб қи­ла­ёт­ган­ли­ги, қоғоз­бо­злик ва шу ка­би ноқу­лай­ли­клар туғ­ди­ра­ёт­ган­ган­ли­ги ҳақи­да ай­тил­моқ­да. Та­би­ий­ки, бу ҳо­лат­лар ўз-ўзи­дан соҳа­га бўл­ган ишонч­сиз­лик­ни кел­ти­риб чиқа­ра­ди.

Уш­бу кам­чи­ли­клар­ни бар­та­раф этиш ва тар­ти­б­га со­лиш, аҳо­ли­га хиз­мат кўр­са­ти­ш­да қу­лай­лик, очиқ­лик ва шаф­фо­флик­ни таъ­мин­лаш, бун­дан та­шқа­ри кор­руп­ци­я­нинг ол­ди­ни олиш мақ­са­ди­да те­ги­шли чо­ра­лар кўри­либ та­кли­флар ки­ри­тил­ди. Бу­нинг на­ти­жа­си­да, маз­кур элек­трон тў­лов ти­зи­ми йўл­га қўй­ил­ди.

Эн­ди фуқа­ро­лар но­та­ри­ал ҳа­ра­кат­лар­ни амал­га оши­риш учун му­ро­жа­ат қи­л­ган­ла­ри­да, давлат бо­жи ва бо­шқа тў­ло­влар­ни мо­бил те­ле­фон­лар ёр­да­ми­да тў­лов ти­зим­ла­ри орқа­ли амал­га оши­риш им­ко­ни­я­ти­га эга бў­ли­ша­ди. Бун­да Qr-код­лар­дан ҳам фой­да­ла­ниш мум­кин.

Бу ти­зим­да но­та­ри­ал идо­ра хо­ди­ми кўр­са­ти­ла­ёт­ган хиз­мат ту­ри­га қа­раб тўла­на­ди­ган пул миқ­до­ри­ни маъ­лу­мот­лар ба­за­си­га ки­ри­та­ди ва фуқа­ро­га тў­лов ва­рақа­си­ни чиқа­риб бе­ра­ди. Ба­за­га ки­ри­ти­л­ган ма­лу­мот­лар мун­та­зам на­зо­рат қи­либ бо­ри­ла­ди. Кўр­са­ти­л­ган сум­ма­ни эса, сунъ­ий ра­ви­ш­да ўз­гар­ти­риб қўй­иш­нинг им­ко­ни йўқ. Уш­бу ва­рақа­да ин­войс рақа­ми ва Qr-код мав­жуд. Фой­да­ла­нув­чи ўз их­ти­ё­ри­га кў­ра улар­дан би­ри орқа­ли тў­лов­ни амал­га оши­ра­ди. Агар мо­бил те­ле­фо­ни­да бун­дай им­ко­ни­ят бўл­ма­са, тў­лов­ни ав­вал­ги­дек банк орқа­ли бе­ма­лол амал­га оши­ри­ши ҳам мум­кин. Тў­лов амал­га оши­ри­л­гач, у ав­то­ма­тик тарз­да қайд эти­либ, тўлан­ган­лик ҳо­ла­ти маъ­лу­мот­лар ба­за­си­да акс эта­ди. Шу­нин­г­дек, тў­лов ва­рақа­си­нинг паст­ки қисми­да

“Маз­кур тў­лов ҳуж­жа­ти­да кўр­са­ти­л­ган сум­ма­дан ор­тиқ­ча ма­б­лағлар та­лаб қи­ли­ни­ши ноқо­ну­ний­дир. Агар ор­тиқ­ча ма­б­лағ та­лаб қи­лин­са, Ад­лия ва­зир­ли­ги­нинг “1-008” ишонч те­ле­фо­ни­га зуд­лик би­лан ха­бар бе­ринг.” ша­кли­да­ги огоҳлан­ти­рув­чи ёзув мав­жуд. Юқо­ри­да­ги­лар­нинг бар­ча­си хиз­мат си­фа­ти ва тез­ли­ги­ни оши­ри­ш­га, энг асо­сий­си, фуқа­ро­лар­нинг ҳуқуқла­ри­ни ҳи­моя қи­ли­ш­га, улар­нинг давлат хиз­мат­ла­ри­га бўл­ган ишон­чи­ни му­стаҳ­кам­ла­ш­га қа­ра­ти­л­ган.

Элек­трон тў­лов хиз­ма­ти ай­нан қай­си тў­лов ти­зим­лар­да ишлай­ди?

–Бу хиз­мат ҳо­зир­ча фақат­ги­на U-pay тў­лов ти­зи­ми­да ишлай­ди. Бу вақтин­ча, ал­бат­та.

Ай­ни пайт­да Click, Payme ка­би тў­лов ти­зим­ла­ри орқа­ли ҳам хиз­мат кўр­са­тиш­ни йўл­га қўй­иш усти­да иш олиб бо­ря­п­миз. Шу мақ­сад­да ти­зим эга­ла­ри би­лан му­зо­ка­ра­лар ўт­ка­зя­п­миз. Маз­кур хиз­мат­ни тез ора­да бар­ча тў­лов ти­зим­ла­ри­да йўл­га қўй­иш ни­я­ти­да­миз.

Ай­ни пайт­да U-pay тў­лов ти­зи­ми­нинг мо­бил ило­ва­си­да “Но­та­ри­ус” бў­ли­ми яра­ти­л­ган. Фой­да­ла­нув­чи­лар уни ўз те­ле­фон­ла­ри­га ўр­на­тиб, тў­ло­влар­ни бе­ма­лол амал­га оши­ри­шла­ри мум­кин.

Но­та­ри­ал хиз­мат­лар си­фа­ти­ни оши­риш ва та­ко­мил­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча яна қан­дай ишлар амал­га оши­рил­ди?

–Ас­ли­да элек­трон тў­лов ти­зи­ми фуқа­ро­лар­га яра­тиб бе­ри­ла­ёт­ган қу­лай­ли­клар­нинг бир қисми­ни таш­кил эта­ди, хо­лос. Бун­га қа­дар ҳам кў­плаб хиз­мат­лар­нинг элек­трон ша­кли­ни жо­рий қи­л­ган­миз.

Жум­ла­дан, 2017 йил 27 фев­рал­да қа­бул қи­лин­ган Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг “Би­тим­лар­ни но­та­ри­ал та­с­диқлаш тар­ти­би­ни идо­ра­ла­ра­ро элек­трон ҳам­кор­лик­ни қўл­ла­ган ҳол­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да” ги қа­ро­ри ижро­си­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да те­ги­шли ис­лоҳот­лар қи­лин­ди.

Ху­су­сан, 2017 йил 1 июл­дан бо­шлаб Тош­кент шаҳри бўй­и­ча но­та­ри­ал ҳа­ра­кат­лар­ни амал­га оши­риш би­лан боғ­лиқ

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.