Шиф­ро­ва­ние, изо­ли­ро­ван­ность и #deletefacebook

ICTNEWS - - Мундарижа Март -

“Yahoo!” ком­па­ни­я­си­нинг таш­кил то­пи­ши­дан то ҳо­зир­га­ча та­ри­хи да­во­ми­да­ги энг ёш, шу би­лан бир­га, энг му­ваф­фақи­ят­ли рах­ба­ри Марисса нис­ба­тан му­р­ак­каб лой­иҳа­лар­ни ҳам қий­ин­чи­лик­сиз амал­га оши­ра ола­ди. У ак­ци­я­лар бо­шқа­ру­ви­ни ўз қў­ли­га олга­ни­дан ик­ки йил ўтиб, ку­тил­ма­ган­да, ком­па­ния нар­хи ка­рийб уч ба­ра­вар­га ош­ди.

АҚШ да­ги ном­дор олий­гоҳлар­дан би­ри ҳи­собла­нув­чи Ст­эн­форд ил­мий-та­дқиқот уни­вер­си­те­ти­ни та­мо­мла­га­ни­да, ун­га 10 дан ор­тиқ таш­ки­лот­лар ях­ши­ги­на иш та­клиф қи­ли­ш­ган­ди. Му­та­хас­сис­ли­ги “рақам­ли ти­зим­лар” бўл­ган Марисса фал­са­фа, пси­хо­ло­гия ва ти­л­шу­нослик фан­ла­ри би­лан бир қа­тор­да, дастур­лаш бўй­и­ча дар­слар­ни ҳам аъ­ло да­ра­жа­да ўз­ла­ш­ти­ра­ди.

Дастлаб­ки меҳ­нат фа­о­ли­я­ти­ни у вақт­ла­ри ун­ча­лик кат­та бўл­ма­ган, ҳа­ли ном қо­зо­ниб ул­гур­ма­ган “Google” ком­па­ни­я­си­да бо­шлай­ди. Марисса ўшан­да у би­лан олиб бо­ри­л­ган суҳ­бат­нинг илк дақиқа­ла­ри­да­ноқ ҳам­ка­сбла­ри­нинг би­лим да­ра­жа­си, ян­ги лой­иҳа ва ғо­я­лар яра­тиш би­лан банд­ли­ги­дан ҳай­рат­га ту­ш­ган­ди.

Кей­ин­ча­лик, 2012 йил­да Май­ер­ни “Yahoo!” нинг ди­рек­тор­лар кен­га­ши бош ди­рек­тор­лик ла­во­зи­ми­га иш­га та­клиф қи­ла­ди. Ниҳо­ят, ком­па­ни­я­ни инқи­ро­здан олиб чиқиш чо­ра-тад­бир­ла­ри ба­таф­сил ёри­ти­л­ган тен­ги йўқ тақ­ди­мо­ти­дан сўнг, раҳ­бар­лик кур­си­си­ни эгал­лай­ди. Бу ер­да у 2 йил ичи­да ком­па­ния маҳ­су­лот­ла­ри­ни фой­да­ла­нув­чи­лар­га қу­лай ва қи­зиқар­ли­роқ қи­лиш орқа­ли улар­нинг аҳа­ми­я­ти­ни ку­чай­ти­ри­ш­га хиз­мат қи­ла­ди­ган 40 дан ор­тиқ лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­ра­ди.

1998 йил Сюзен Войчицки ўз га­ра­жи­ни ян­ги лой­иҳа усти­да иш олиб бо­ра­ёт­ган ик­ки йи­гит­га ижа­ра­га бе­ра­ди. Бу унинг ҳа­ё­ти­да ҳал қи­лув­чи воқеа бўл­ди. Гап ҳо­зир­да бу­тун ду­нё­га ма­шҳур Google ҳақи­да ке­тяп­ти. Ўша ик­ки йи­гит, унинг асо­счи­ла­ри эди.

Бир неча йил­дан сўнг Сюзен уш­бу ком­па­ни­яда пре­зи­дент ўрин­боса­ри ла­во­зи­ми­ни эгал­лай­ди. Кей­ин­ча­лик эса, Youtube раҳ­ба­ри­га ай­ла­на­ди.

Бир вақт­лар қа­ёқ­да­ги “га­раж” лой­иҳа­си­ни деб Intel да­ги ма­съул ла­во­зи­ми­дан воз кеч­га­ни­да, ҳам­ма уни ақл­дан озган деб ҳи­соб­лар­ди.

Бу­гун ҳеч ик­ки­лан­май, унинг бу иши­ни ҳа­ё­ти да­во­ми­да қи­л­ган энг тўғри қа­ро­ри деб ай­тиш мум­кин.

Топ-ме­не­жер­лик­дан та­шқа­ри, 5 фар­занд­нинг она­си бўл­ган Сюзен Войчицки до­и­мий ра­ви­ш­да банд бў­ли­ши­га қа­ра­май, иш­дан кей­ин­ги вақт­ла­ри­ни ои­ла дав­ра­си­да ўт­ка­зи­ш­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­та­ди. Ҳам­ка­сбла­ри­га уни те­ле­фон қўнғи­роқла­ри би­лан без­овта қил­мас­ли­кла­ри­ни тай­ин­лай­ди.

Войчицки ҳо­зир­да IT ола­ми­да­ги энг му­ваф­фақи­ят­ли аёл­лар­дан би­ри са­на­ла­ди.

Унинг омад фор­му­ла­си ҳам жу­да од­дий: “ха­то қил­динг­ми? — уни дарҳол тўғир­ла, ўз ҳат­ти-ҳа­ра­кат­ла­рин­г­ни таҳ­лил қил, ақл би­лан иш тут, бе­кор­чи нар­са­лар­га вақт сар­фла­ма ва шо­шил”.

Ма­шҳур гол­ли­вуд ак­три­са­си Хе­ди Ла­мар­ни кўп­чи­лик кино юл­ду­зи си­фа­ти­да ях­ши та­ний­ди. Ам­мо унинг их­ти­ро­си ҳо­зир­да кенг қўл­ла­ни­лаёт­ган Bluetooth ва Wi-fi яра­ти­ли­ши­га асос бўл­ган­ли­ги­дан ҳам­ма­нинг ҳам ха­ба­ри бўл­ма­са ке­рак.

1940 йил­нинг 17 сен­тябри­да қутқа­рув ке­ма­си­нинг чўкиб ке­ти­ши оқи­ба­ти­да 77 на­фар ёш бо­ла­лар­нинг ҳа­лок бўл­га­ни ҳақи­да­ги ха­бар­ни эшит­ган Ла­мар дў­сти, ком­по­зи­тор Жорж Ан­тейл би­лан бир­га­лик­да ма­со­фа­дан ту­риб бо­шқа­ри­ла­ди­ган тор­пе­да (су­во­сти сна­ря­ди) ла­ри­ни яра­тиш усти­да иш бо­шлай­ди.

Ла­мар­нинг ғо­я­си­га кў­ра, ма­со­фа­дан бо­шқа­ри­ла­ёт­ган тор­пе­да­га ни­шон­га олин- ган объ­ект­нинг ко­ор­ди­нат­ла­ри­ни­ни бит­та ча­сто­та орқа­ли юбо­рил­са, душ­ман сиг­нал­ни осон­лик­ча ту­тиб олиб, ҳу­жум­ни бар­та­раф қи­ли­ши ёки уни бо­шқа ни­шон­га йў­нал­ти­риб юбо­ри­ши мум­кин. Шу­нинг учун,ко­ор­ди­нат­лар­ни юбо­ри­ш­да та­со­ди­фий код­лар­дан фой­да­ла­ниш ке­рак эди.

1942 йил­нинг ав­гу­сти­да Ла­мар “мах­фий алоқа ти­зи­ми” (Secret Communication System) га па­тент ола­ди.

Бу ян­ги­лик ҳар­бий ке­ма­лар­да кенг қўл­ла­нил­ди. Бун­дан та­шқа­ри, Bluetooth, COFDM (Wi-fi-тар­моқлар­да) ва CDMA (сим­сиз те­ле­фон­лар­да қўл­ла­ни­лади) ка­би за­мо­на­вий аҳ­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри учун асос бў­либ хиз­мат қил­ди.

Юқо­ри­да ай­тиб ўти­л­ган­лар­дан та­шқа­ри, бу бо­ра­да ўз ўр­ни­га эга бўл­ган аёл­лар кўп­чи­лик­ни таш­кил қи­ла­ди. Бу­гун улар­нинг IT да­ги ўр­ни қай да­ра­жа­да экан­ли­ги ҳақи­да бил­ди­ри­ла­ёт­ган фи­кр­лар тур­ли­ча. Би­роқ, шун­га қа­ра­май улар соҳа ри­во­жи­га се­зи­лар­ли ҳис­са қў­ши­ш­ган деб, бе­ма­лол ай­ти­ши­миз мум­кин.

МАРИССА МАЙ­ЕР

СЮЗЕН ВОЙЧИЦКИ

ХЭДИ ЛА­МАРР

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.