СУҒУРТА ком­па­ни­я­ла­ри­да ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги­ни таъ­мин­лаш ма­са­ла­ла­ри

Маъ­лум­ки, суғурта ком­па­ни­я­ла­ри ўз фа­о­ли­ят­ла­ри да­во­ми­да тур­ли хил маъ­лу­мот­лар­дан таш­кил то­п­ган кат­та ҳа­жм­да­ги ах­бо­рот эга­си­га ай­ла­на­ди. Бун­дай маъ­лу­мот­лар­нинг кенг до­ира­да­ги шах­слар орас­и­да тарқа­ти­ли­ши ком­па­ния ва унинг ми­жоз­ла­ри­га мо­ли­явий за­рар ет­ка­зи­ши

ICTNEWS - - Хавфсизлик Таҳлил -

Суғурта фа­о­ли­я­ти соҳа­си­да маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­мо­я­лаш­нинг ҳуқуқий бо­шқа­ру­ви маъ­лу­мот­нинг мавқеи ҳуқуқий ҳи­мо­я­лаш объ­ек­ти си­фа­ти­да бир неч­та қо­нун ҳуж­жат­ла­ри би­лан бо­шқа­ри­ла­ди. Улар­нинг орас­и­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг “Ах­бо­рот­ла­ш­ти­риш тўғри­си­да­ги”, “Давлат си­ри тўғри­си­да­ги”, “Ти­жо­рат си­ри тўғри­си­да­ги” қо­нун­ла­ри, Фуқа­ро­лик ко­дек­си ва бо­шқа­лар мав­жуд.

Суғурта ком­па­ни­я­ла­ри­нинг фа­о­ли­я­ти­да қуй­и­да­ги маъ­лу­мот объ­ект­ла­ри пай­до бўла­ди:

суғурта ком­па­ни­я­си­нинг ўз ти­жо­рат си­ри, унинг шар­тно­ма­ла­ри­да­ги маъ­лу­мот­лар, мо­ли­явий му­но­са­бат­лар, бух­гал­те­рия маъ­лу­мот­ла­ри;

ми­жоз­лар­нинг ва кор­хо­на ше­ри­кла­ри­нинг ти­жо­рат сир­ла­ри, улар­нинг ак­тивла­ри, мул­ки, тў­ло­вла­ри, амал­га оши­ри­л­ган

тў­лов ҳо­ди­са­ла­ри ҳақи­да­ги маъ­лу­мот­лар;

ком­па­ния ва унинг ми­жоз­ла­ри хо­дим­ла­ри­нинг шах­сий маъ­лу­мот­ла­ри, бу маъ­лу­мот­лар ўз ичи­га баъ­зи­да ав­то­уло­влар, хай­дов­чи­лик гу­воҳ­но­ма­ла­ри, кре­дит кар­точ­ка­ла­ри рақам­ла­ри­ни қа­м­раб ола­ди;

ком­па­ни­я­нинг их­ти­ё­рий тиб­бий суғурта хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­ла­на­ди­ган ми­жоз­ла­ри­нинг тиб­бий си­ри.

Маъ­лу­мот­лар­нинг уму­мий миқё­си ҳам қоғоз, ҳам элек­трон та­шув­чи­лар­да сақла­на­ди. Уш­бу маъ­лу­мот­лар ноқо­ну­ний ҳа­ра­кат­лар объ­ек­ти бў­ли­ши мум­кин, шу са­ба­б­ли, улар­нинг сақла­ни­ши жид­дий хавф­сиз­лик чо­ра­ла­ри­ни қа­бул қи­лиш­ни та­лаб қи­ла­ди. Қо­нун­чи­лик то­мо­ни­дан ҳи­мо­я­лан­ган маъ­лу­мот­лар­га ноқо­ну­ний ра­ви­ш­да эга­лик қи­лиш Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Жи­но­ят ко­дек­си­нинг 143, 191 ва 278 мод­да­ла­ри би­лан бел­ги­лан­ган жи­но­ий ҳа­ра­кат ҳи­собла­на­ди.

АХ­БО­РОТ ХАВФСИЗЛИГИГА БЎЛ­ГАН ТАҲДИДЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

Хавф­сиз­лик­ка бўл­ган таҳ­дид­лар тур­ла­ри­нинг рўй­ха­ти ўз ичи­га ке­либ чиқи­ши ҳам ич­ки, ҳам та­шқи бўл­ган ҳу­руж­лар­ни қа­м­раб ола­ди. Суғурта ком­па­ни­я­ла­ри­га те­ги­шли бўл­ган маъ­лу­мот­лар ба­за­ла­ри, кў­пин­ча ха­кер­лар­нинг ҳу­жум объ­ект­ла­ри­га ай­ла­на­ди. Жи­но­ий ҳа­ра­кат­лар­нинг мақ­сад­ла­ри ак­са­ри­ят ҳол­лар­да те­ле­фон рақам­лар, ав­то­уло­влар рақам­ла­ри, тиб­бий маъ­лу­мот­лар­дан ибо­рат бўл­ган ми­жоз­лар маъ­лу­мот­лар ба­за­ла­ри ҳи­собла­на­ди.

Бир қа­тор ҳо­лат­лар­да, фи­ри­бгар­лар, суғур­та­чи­лар­дан ўғир­лан­ган маъ­лу­мот­лар­дан фой­да­лан­ган ҳол­да, клон-сайт­лар яра­тиб, улар орқа­ли сох­та по­лислар со­ти­ли­ши йўл­га қўй­и­л­ган. АҚШДА ўт­ган йи­ли жи­но­ят­чи­лар то­мо­ни­дан энг йи­рик суғурта ком­па­ни­я­ла­ри­дан би­ри­нинг ҳи­моя ти­зи­ми бу­зи­л­ган, бу­нинг на­ти­жа­си­да юз мин­глаб ми­жоз­лар­нинг маъ­лу­мот­ла­ри ош­ко­ра этил­ди.

Бун­дан та­шқа­ри, ком­па­ни­я­лар­нинг ком­пью­тер ти­зим­ла­ри­га тур­ли ви­рус­лар ки­риб, қуй­и­да­ги за­рар­лар­ни ет­ка­зи­ши мум­кин:

муҳим файл­лар­га ки­риш­ни тў­сиб қўй­иш; файл­лар­ни йўқ қи­лиш; маъ­лу­мот­лар­ни учин­чи шах­слар ет­ка­зиш.

Ўр­на­ти­л­ган ан­ти­ви­рус ҳар до­им ҳам ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган ҳу­жум­дан ишончли ҳи­моя бў­ла ол­май­ди. Суғурта ком­па­ни­я­си­нинг ком­пью­тер тар­моқла­ри­га

ШОХРУХ РАХМАТ, Ах­бо­рот ва жа­мо­ат хавф­сиз­ли­ги мар­ка­зи Нор­ма­тив-ху­ку­кий ба­за­ни ри­вож­лан­ти­риш де­пар­та­мен­ти бо­ш­ли­ги.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.