2018 йил­да ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги соҳа­си­да ку­ти­ла­ё­ган асо­сий хав­флар

ICTNEWS - - Хавфсизлик Таҳдид - АЛИШЕР ДАВЛАТОВ

Ки­бер­жи­но­ят­чи­лар ки­берҳу­жум­лар­га қар­ши бўл­ган за­мо­на­вий тех­но­ло­ги­я­лар­ни ай­ла­ниб ўтиш уми­ди­да до­и­мий ра­ви­ш­да ўз иш усул­ла­ри ва қўл­лай­ди­ган во­си­та­ла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риб бо­ра­ди. Мақо­лам­из­да бу­тун ду­нё бўй­лаб фой­да­ла­нув­чи­лар ва кор­хо­на­лар дуч ке­ли­ши мум­кин бўл­ган ол­ти­та асо­сий ки­бер­хавфни кўриб чиқа­миз.

Кўп­чи­лик­ка маъ­лум­ки, 2017 йил ду­нё аҳ­ли­га энг кучли шов-шув­га са­баб бўл­ган таъ­ма­гир-шифр­лов­чи­лар­нинг ки­берҳу­жум­ла­ри­ни тақ­дим эт­ди. Шу­нин­г­дек, йи­рик кор­по­ра­ци­я­лар ва мил­ли­он­лаб фой­да­ла­нув­чи­лар­га за­рар ет­каз­ган, шах­сий маъ­лу­мот­лар­нинг ўғир­ла­ни­ши би­лан боғ­лиқ бўл­ган кўп ҳо­ди­са­лар со­дир бўл­ди. Эн­ди­лик­да эса биз­ни 2018 йил­да ни­ма­лар ку­ти­ши ҳақи­да му­лоҳа­за юри­та­миз.

МАЪ­ЛУ­МОТ­ЛАР­ГА ЖИД­ДИЙ ҲУЖУМЛАР УЮШТИРИШ

Ўт­ган йи­ли Equifax кре­дит ҳо­ди­са­ла­ри бю­ро­си ми­жоз­ла­ри­нинг кат­та ҳа­жм­да­ги маҳ­фий маъ­лу­мот­ла­ри­нинг йўқо­ти­ли­ши би­лан ҳам эсда қол­ди. Уш­бу ки­берҳу­жум­нинг на­ти­жа­си­да де­яр­ли АҚШ аҳо­ли­си­нинг яри­ми­га те­ги­шли бўл­ган ижти­мо­ий суғурта рақам­ла­ри, туғи­л­ган са­на­ла­ри ва бо­шқа маъ­лу­мот­лар қо­нун­бу­зар­лар қў­ли­га ўт­ди.

Уш­бу ҳо­ди­са, маҳ­фий маъ­лу­мот­лар­ни ош­ко­ра қи­лиш бо­рас­и­да ха­кер­лар­нинг фи­кр­лаш да­ра­жа­си ан­ча чуқур экан­ли­ги тўғри­си­да­ги илк огоҳлан­ти­риш бўл­ди. Хавф­сиз­лик ма­са­ла­ла­ри бўй­и­ча АҚШ да­ги экс­перт­лар­нинг фи­кри­ча 2018 йил­да ки­бер­жи­но­ят­чи­лар­нинг ни­гоҳи кат­та ҳа­жм­да­ги маҳ­фий маъ­лу­мот­лар­ни сақлай-

ди­ган бо­шқа йи­рик ком­па­ни­я­лар­га қа­ра­ти­ла­ди. Улар­нинг аниқ­лик ки­ри­ти­ши­ча, қо­нун­бу­зар­лар учун энг қи­зиқар­ли бўл­ган маъ­лу­мот­лар, бу фой­да­ла­нув­чи­лар­нинг ин­тер­нет­да ишлаш жа­ра­ё­ни­да­ги одат­ла­ри­га те­ги­шли.

“БУЛУТ”ДА­ГИ ТАМАГИРЛАР

Юқо­ри­да ай­тиб ўти­л­га­ни­дек, 2017 йил­да таъ­ма­гир-дастур­лар­дан фой­да­лан­ган ҳол­да йи­рик ки­берҳу­жум­лар ку­за­ти­л­ган. Ҳу­жум­га Бу­юк Бри­та­ни­я­нинг соғ­лиқ­ни сақлаш хиз­ма­ти, Сан-фран­цис­ко­нинг ен­гил рельс­ли транс­порт тар­моғи ҳам­да Fedex ка­би йи­рик ком­па­ни­я­лар ду­чор бўл­ди. Таъ­ма­гир ўзи би­лан мўл­жал­га олин­ган ком­пью­тер­да­ги файл­лар­ни шифр­лай­ди­ган ва шифр­ни очиш ка­ли­ти учун кат­та миқ­дор­да­ги ма­б­лағ та­лаб қи­лув­чи за­рар­ку­нан­да дастур­нинг нис­ба­тан од­дий ша­кли­ни акс эта­ди.

Ак­са­ри­ят ҳо­лат­лар­да ҳу­руж қур­бон­ла­ри маъ­лу­мот­лар­нинг за­ҳи­ра нусҳа­ла­ри­га эга бўл­ма­ган­ли­ги са­ба­б­ли тў­лов фо­из­ла­ри ан­ча юқо­ри бўла­ди. Уш­бу омил­лар таъ­ма­гир-дастур­лар­ни, эваз пул си­фа­ти­да, ҳа­ра­кат­ла­ни­ши­ни ку­за­тиш му­р­ак­каб бўл­ган крип­то­ва­лю­та кўри­ни­ши­да та­лаб қи­ла­ди­ган ки­бер­жи­но­ят­чи­лар­нинг за­рар­ку­нан­да дастур­ла­ри орас­и­да энг ом­ма­боп бў­ли­ши­га са­баб бўл­ди. Таъ­ма­гир дастур­лар­нинг баъ­зи­ла­ри (ма­са­лан, Wannacry) юз мин­глаб ком­пью­тер­лар­ни иш­дан чиқа­риш­ни удда­ла­ди. 2018 йил­да таъ­ма­гир­лар­нинг асо­сий мўл­жа­ли, маъ­лу­мот­лар­ни бу­лут­да сақлаш бўй­и­ча хиз­мат кўр­са­тув­чи ком­па­ни­я­лар бў­ли­ши­га эҳти­мол кат­та, чун­ки кў­пин­ча бу­лут­да кор­хо­на­лар­га те­ги­шли маҳ­фий маъ­лу­мот­лар те­ра­байт­лаб жой­ла­ш­ти­ри­ла­ди.

Шу­нин­г­дек, кўп­чи­лик булут сақлаш жой­ла­ри ўз ми­жоз­ла­ри­га элек­трон почта ва фо­то­гра­фи­я­лар учун ку­туб­хо­на­лар ка­би хиз­мат­лар­ни та­клиф қи­ла­ди. Булут тех­но­ло­ги­я­ла­ри би­лан шуғул­ла­нув­чи Google, Amazon ва IBM ка­би энг йи­рик ком­па­ни­я­лар ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги соҳа­си­да­ги энг ях­ши му­та­хас­сислар­ни ёл­ла­ш­ган, шу­нинг учун эн­ди улар­ни бу­зиш ун­ча­лик осон бўл­май­ди. Би­роқ ки­чи­к­роқ ком­па­ни­я­лар­да за­и­фли­клар­нинг эҳти­мо­ли бў­ли­ши са­ба­б­ли улар ҳу­жум­га ду­чор бў­ли­ши мум­кин.

ЗА­РАР­ЛИ СУНЪИЙ ИН­ТЕЛ­ЛЕКТ

Жо­рий йил­да сунъий ин­тел­лект иш­ти­ро­ки­да қу­рол­ла­ниш пой­га­си пай­до бў­ли­ши ку­тил­моқ­да. Хавф­сиз­лик соҳа­си­да­ги экс­перт­лар ки­берҳу­жум­лар­ни ол­ди­ни олиш ва за­рар­ли фа­ол­лик­ни аниқлаш учун

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.