Инф гра­фи­ка

ICTNEWS - - Содержание Март - АХТАМЗОДА ДЕХНАВИЙ

Бу­гун­ги ду­нё миқё­си кун­дан-кун­га кен­гайиб бо­ра­ёт­ган олам­шу­мул ўз­га­ри­шлар да­ври­да яша­моқ­да. Бу ўт­ган аср­да бар­ча қитъ­а­лар­ни қа­м­раб олган ил­мий-тех­ник юк­са­лиш­нинг на­ти­жа­си­дир. Иқти­со­дий, си­ё­сий ва ижти­мо­ий ҳа­ёт­да эри­ши­л­ган ва гло­бал­ла­шув но­ми ости­да та­ни­л­ган ютуқлар ай­нан шу ил­мий-тех­ник юк­са­лиш би­лан боғ­лиқ­дир. Би­роқ, ҳа­ёт­да ҳар бир нар­са­нинг ҳам иж­о­бий, ҳам сал­бий то­мон­ла­ри бўл­га­ни­дек, гло­бал­ла­шув ҳам бун­дан му­с­тас­но эмас.

Ху­су­сан, гло­бал­ла­шув бу­тун ду­нё­га шид­дат би­лан ўз ҳук­ми­ни ўт­ка­зи­ш­га ури­на­ёт­ган бир пайт­да, мил­ла­ти­миз­нинг қа­д­ри­ят­ла­ри, маъ­на­ви­я­ти, урф-одат­ла­ри, анъ­а­на­ла­ри, та­ри­хи ва таъ­бир жо­из бўл­са, ўз­ли­ги кучли си­но­в­дан ўт­ка­зи­ла­ди. Бу ме­рос биз­га на­сл-на­са­би­нинг тай­и­ни бўл­ма­ган ал­ла-ким­лар­дан со­вға қи­лин­ма­ган ва ўз-ўзи­дан пай­до бў­либ қол­ма­ган­ки, уни осон­лик­ча бой бе­риб қўй­сак. Уш­бу бе­баҳо бой­лик­ка эри­шиш, уни асраб-авай­лаб ав­лод­дан ав­лод­га ет­ка­зиш йў­ли­да ҳалқи­миз то­мо­ни­дан озмун­ча ишлар қи­лин­ма­ган, ота-бо­бо­ла­ри­миз­нинг да­рё­лаб қон­ла­ри тўки­либ, яна қан­ча­дан-қан­ча қур­бон­лар бўл­ган. Шун­дай экан, уш­бу ме­рос­ни биз ҳам ўз нав­ба­ти­да, им­кон қа­дар қой­ил­мақом қи­либ на­фақат сақлаб қо­ли­ши­миз, бал­ки, яна­да бой­и­тиб, сай­қал­ла­ш­ти­риб, бе­ка­му-кўст эга­си­га, яъ­ни биз­дан кей­ин­ги ав­лод­га топ­ши­ри­ши­миз за­рур. Ай­ни ма­на шун­дай қал­тис ша­ро­ит­да миллий кон­тент­ни ша­кл­лан­ти­риш, уни до­и­мий ра­ви­ш­да ри­вож­лан­ти­риб, му­стаҳ­кам­лаб бо­риш ма­са­ла­си дол­зарб ҳи­собла­на­ди.

МИЛЛИЙ КОН­ТЕНТ – МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИМИЗДИР

Би­рин­чи­дан, миллий кон­тен­ти­миз­га эъ­ти­бор­сиз бўл­сак, миллий ах­бо­рот ма­ко­ни­миз­га ҳо­ри­жий Оавлар ва улар­да­ги ах­бо­рот­лар­нинг ки­риб ке­ли­ши­га яна­да кен­гроқ им­ко­ни­ят яра­тиб бер­ган бўла­миз. Ик­кин­чи­дан, миллий ах­бо­рот ма­ко­ни­миз чет­дан ки­риб кел­ган ах­бо­рот би­лан тў­либ-то­шар экан, бу ҳо­лат миллий кон­тент­ни ри­вож­ла­ни­ши­ни тўх­таб қо­ли­ши­га олиб ке­ла­ди, бу эса ўз нав­ба­ти­да миллий контентнинг йўқо­либ ке­ти­ши­га са­баб бўла­ди. Миллий кон­тен­ти­миз­нинг йўқо­ли­ши эса бо­ра-бо­ра миллий ўз­ли­ги­миз­ни йўқо­ли­ши­га олиб ке­ли­ши тур­ган гап.

КОНТЕНТДАГИ НУҚСОНЛАР

Ҳо­зир­да мав­жуд бўл­ган кон­тент ҳақи­да сўз юри­та­ди­ган бўл­сак, бу на­фақат Ин­тер­нет-кон­тент, бал­ки Оав­нинг кон­тен­ти бўл­син, улар­нинг орас­и­да мил­лий­лик­ни та­ран­нум этув­чи­ла­ри бар­моқ би­лан са­на­гу­лик бў­либ ту­рибди. Шу би­лан бир­га, улар си­фат жиҳа­ти­дан усти­дан ан­ча иш олиб бо­риш­ни та­лаб қи­ла­ди­ган, маз­мун жиҳа­ти­дан эса са­ви­я­си ўта паст ва энг ачи­нар­ли­си, улар­нинг асо­сий қисми хо­ри­жий ре­сур­слар­да жой­ла­ш­ти­ри­л­ган ман­ба­лар­дан пла­ги­ат йў­ли би­лан олин­ган маъ­лу­мот­лар экан­ли­ги ин­сон­ни қай­ғу­ри­ш­га маж­бур қи­ла­ди. Бун­га ай­ни кун­лар­да кўп учра­ёт­ган ми­сол си­фа­ти­да ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри ва улар­нинг элек­трон вер­си­я­ла­ри­да­ги мақо­ла­лар­нинг ак­са­ри­я­ти, ай­ниқ­са ян­ги­ли­клар­га оид қисми кўр-кўро­на тарз­да хо­ри­жий ман­ба­лар­дан кў­чи­риб оли­на­ёт­га­ни­ни кел­тир­са бўла­ди. Те­ле­ви­зи­он ма­кон­да­ги ми­сол­лар­ни­ку са­наб чар­чай­сан ки­ши. Улар­дан баъ­зи­ла­ри­ни кел­ти­ра­ди­ган бўл­сак, бир то­мон­дан миллий йў­на­ли­ш­да­ги кўр­са­тувлар ўр­ни­га ғар­бо­на юриш-ту­риш, кий­и­ниш, ўзи­ни ту­тиш ва мил­ла­ти­миз­га ёт бўл­ган одат­лар­ни тарғи­бот қи­лув­чи бач­ка­на ва ту­ту­риқ­сиз кўр­са­тувлар кў­пайиб бо­ра­ёт­ган бўл­са, ик­кин­чи то­мон­дан халқи­миз­ни, ай­ниқ­са ёшла­ри­миз­ни бе­адаб­лик ва ах­лоқ­сиз­лик кў­ча­си­га ета­клов­чи хо­риж се­ри­ал­ла­ри ўз ис­кан­жа­си­га олиб бор­моқ­да.

Шу ўрин­да са­вол туғи­ла­ди, наҳот­ки ижод қи­либ, ке­рак бўл­са из­ла­ни­шлар ўт­ка­зиб, си­фат­ли, дол­зарб ва жо­зи­ба­дор­ли­ги би­лан ўз фой­да­ла­нув­чи­ла­ри­ни жалб қи­ла­ди­ган кон­тент яра­тиш шун­ча­лик му­р­ак­каб бўл­са. Йўқ, бу му­р­ак­каб иш эмас, чун­ки бу­лар­ни амал­га оши­риш учун биз­да бар­ча шарт-ша­ро­ит ва им­ко­ни­ят­лар бор. Ми­сол кел­ти­ра­ди­ган бўл­сак, Ал-хо­раз­мий бо­бо­миз­нинг ал­геб­ра фа­ни­га асос со­лган­ли­ги, «Ал­геб­ра» сў­зи­нинг ўзи эса унинг «Ал-ки­тоб ал-мух­та­сар фи ҳи­соб ал-жабр ва ал-муқо­ба­ла» ном­ли ри­со­ла­си­дан олин­ган­ли­ги ҳақи­да­ги маъ­лу­мот­лар­ни миллий кон­тен­ти­миз орқа­ли халқи­миз­га ет­ка­зиш мум­кин. Яна бир фан оф­то­би бўл­ган ал­ло­ма бо­бо­миз Абу Рай­ҳон Бе­ру­ний­нинг «Маъ­суд қо­ну­ни» ва «Ат-тақвим» асар­ла­ри узоқ вақт­лар улар­нинг ўқув дар­гоҳла­ри­да асо­сий қўл­лан­ма бўл­ган­ли­ги­ни, “ма­да­ди Си­но” – яъ­ни ме­ди­ци­на фа­ни­нинг ота­си бўл­миш Ибн Си­но­нинг «Ки­тоб ал-қо­нун фит-тибб» ном­ли тиб­би­ёт­га оид қо­му­сий аса­ри ҳо­зир­га қа­дар бар­ча ши­фо­кор­лар учун дасту­рул-амал бў­либ ке­ла­ёт­ган­ли­ги, ёки фа­ла­ки­ёт ил­ми­нинг сул­то­ни Мир­зо Улуғ­бек­нинг “Зи­жи жа­ди­ди Кўра­го­ний” асар­ла­ри ўр­га­ни­ш­га, из­ла­ни­ш­га ва миллий кон­тент орқа­ли ҳалқи­миз­га ет­ка­зи­ш­га ар­зи­май­ди­ми?

Бун­дай бой ма­да­ний ме­рос би­лан ҳам­ма ҳам фахр­ла­на ол­май­ди. Бун­дай ма­да-

ни­ят, маъ­ри­фат ҳам­да та­рих­га эга бўл­ган мил­лат­га ҳеч қай­си за­рар­ли ом­ма­вий ма­да­ни­ят фу­тур ет­ка­за ол­мас­ли­ги ке­рак. Биз уш­бу ах­бо­рот­лар­ни на­фақат ўз миллий кон­тен­ти­м­из­да ёри­тиб бо­ри­ши­миз, бал­ки хо­ри­жий ре­сур­слар­да ҳам жой­ла­ш­ти­риб бо­риб, бу­тун ду­нё­га маъ­лум ва ма­шҳур қи­ли­ши­миз за­рур.

МИЛЛИЙ КОН­ТЕНТ­НИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ МУАММОЛАР

Миллий кон­тент­ни ри­вож­лан­ти­риш мавзу­си­ни ўр­га­нар экан­миз, уш­бу йў­на­ли­ш­да­ги му­ам­мо­лар­ни ҳам кел­ти­риб ўтиш жо­из. Юқо­ри­да қайд этиб ўти­л­ган ишлар­ни амал­га оши­риш учун ал­бат­та кат­та ма­б­лағ ке­рак бўла­ди. Ўзи­миз­ни миллий мавзу­да­ги ре­сур­слар­ни яра­тиш учун ёки кино ё кўр­са­тув ишлаб чиқиш учун ма­б­лағ етиш­ма­ган­ли­ги са­ба­б­ли чет давлат­лар­ни­ки­дан кў­чи­риб миллий кон­тен­ти­миз бў­ш­лиқла­ри­ни тўл­ди­ри­либ ке­лин­га­ни кат­та му­ам­мо­дир. Ик­кин­чи дол­зарб му­ам­мо – ўша миллий йў­на­ли­ш­да ижод қи­либ, из­ла­ни­шлар олиб бо­риб ишлай­ди­ган кадр­лар­нинг етиш­мас­ли­ги ҳи­собла­на­ди. Учин­чи­си – фой­да­ла­нув­чи­лар бит­та ре­сур­с­га “ёпи­шиб” олиб, бун­дан та­шқа­ри яна бо­шқа сайт­лар, га­зе­та ва жур­нал­лар ёки те­ле­ка­нал­лар мав­жуд­ли­ги­ни бил­миш­ма­сдан, улар би­лан қи­зиқ­ма­сдан, бир эс­ки қо­ли­п­га жой­ла­шиб оли­ш­ган.

МИЛЛИЙ КОН­ТЕНТ­НИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ЗАРУРАТ

Кон­тент ав­ва­лам бор ун­дан фой­да­ла­нув­чи ауди­то­рия учун ишлаб чиқи­ли­ши за­рур­ли­ги­ни ту­шу­ниш ва ан­глаш ло­зим. Маҳ­су­лот фой­да­ла­нув­чи­ла­ри­нинг эҳти­ёж­ла­ри­ни би­лиш ва эъ­ти­бор­га олиш муҳим ҳи­собла­на­ди. Фой­да­ла­нув­чи ўз миллий ре­сур­сла­ри­дан эҳти­ё­жи­ни қон­ди­ра ол­мас экан, миллий кон­тент­дан ўзи­га қи­зиқ ва ке­рак бўл­ган ах­бо­рот­лар­ни то­па ол­мас экан, у бу нар­са­лар­ни хо­ри­жий ре­сур­слар­дан қи­ди­ри­ши та­би­ий ҳо­лат. Ўз ўр­ни­да миллий фой­дла­нув­чи­ла­ри­миз, ай­ниқ­са ёшлар, хо­ри­жий ре­сур­слар­да­ги сал­бий ха­рак­тер­да­ги маъ­лу­мот­лар­дан озуқа­лан­ган­дан сўнг, уш­бу ах­бо­рот­лар улар­нинг ду­нёқа­ра­ши­га ўзи­нинг таъ­си­ри­ни ўт­ка­за бо­шлай­ди. На­ти­жа­да, ке­ла­жа­ги­миз деб атал­миш ёшлар­нинг тар­би­я­си бу­зи­ли­ши, ота-она­си асраб-авай­лаб кат­та қи­л­ган фар­зан­ди­га бўл­ган ор­зу умид­ла­ри пуч­га чиқи­ши мум­кин.

Бун­дай ҳа­ло­кат­ли ва­зи­ят­лар­ни ол­ди­ни олиш бар­ча­миз­ни ва­зи­фа­миз. Ду­нё бўй­лаб рўй бе­ра­ёт­ган воқе­ли­клар­ни ино­бат­га олган ҳол­да, ўз миллий қа­д­ри­ят­ла­ри­миз, ота-бо­бо­ла­ри­м­из­дан ме­рос бў­либ ке­ла­ёт­ган ур­фо­дат­ла­ри­миз, ма­да­ний бой­ли­ги­миз ва та­ри­хи­миз­ни сақлаб қо­либ, бу­лар­нинг бар­ча­си­ни ўзи­м­из­дан кей­ин­ги ав­лод­га бут-бу­тун топ­ши­риш чо­ра­ла­ри­ни кў­ри­ши­миз за­рур. Шу бу­юк ва­зи­фа­ни ба­жа­ри­ш­да миллий кон­тен­ти­миз­ни ўр­ни беқи­ёс ҳи­собла­на­ди.

Шу кун­лар­да рес­пуб­ли­кам­из­да ай­нан миллий кон­тент­ни ривожлантиришга до­ир бўл­ган қа­рор­нинг қа­бул қи­ли­ни­ши бе­жиз эмас. Ҳу­ку­ма­ти­миз то­мо­ни­дан юза­га кел­ган маз­кур ва­зи­ят­га баҳо бе­ри­либ, ўз вақти­да те­ги­шли чо­ра­лар кў­риш мақ­са­ди­да Ва­зир­лар Маҳқа­ма­си то­мо­ни­дан 2017 йил­нинг 14 ав­гу­сти­да “Ин­тер­нет жаҳон ах­бо­рот тар­моғи­да миллий кон­тент­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги 625-сон қа­ро­ри­нинг қа­бул қи­ли­ни­ши ва уш­бу қа­рор би­лан 2017-2019 йил­лар­да Ин­тер­нет жаҳон ах­бо­рот тар­моғи­да миллий кон­тент­ни ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча ком­плекс дастур­нинг та­с­диқла­ни­ши бу­нинг яққол ис­бо­ти ҳи­собла­на­ди. Маз­кур дастур­да жум­ла­дан қуй­и­да­ги­лар бел­ги­лан­ган:

миллий кон­тент ва веб-ре­сур­слар­ни ри­вож­лан­ти­риш­ни рағ­бат­лан­ти­риш ва ом­ма­ла­ш­ти­риш, улар­ни таш­ки­лий, мод­дий-тех­ник ва мо­ли­явий қўл­лаб-қув­ват­лаш ти­зи­ми­ни яра­тиш;

Ин­тер­нет­нинг миллий сег­мен­ти­ни ғо­явий-маз­му­нан тўл­ди­риш, фой­да­ла­нув­чи­лар­нинг, энг ав­ва­ло ёшлар­нинг за­мо­на­вий та­ла­б­ла­ри­га жа­воб бе­ра­ди­ган ом­ма­боп ах­бо­рот ре­сур­сла­ри, ме­диа-маҳ­су­лот­ла­ри, ба­ди­ий, муль­ти­пли­ка­ци­он ва ҳуж­жат­ли фильм­лар­ни яра­тиш ва ри­вож­лан­ти­риш, шу­нин­г­дек ин­тер­нет-жур­на­ли­сти­ка­ни ри­вож­лан­ти­риш;

Ин­тер­нет­нинг гло­бал ва миллий сег­мен­ти ри­вож­ла­ниш тен­ден­ци­я­ла­ри­ни до­и­мий ўр­га­ниб бо­риш, миллий кон­тент­ни ри­вож­лан­ти­риш ме­ха­низмла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш бўй­и­ча та­кли­флар­ни ша­кл­лан­ти­риш, давлат-ху­су­сий ше­ри­клик­ни жо­рий этиш ва те­ги­шли нор­ма­тив-ҳуқуқий ба­за­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш ва бо­шқа­лар.

Шу би­лан бир­га, уш­бу қа­рор би­лан ком­плекс дастур­ни си­фат­ли амал­га оши­риш учун ва­зир­ли­клар ва идо­ра­лар, шу­нин­г­дек, хў­жа­лик бо­шқа­ру­ви ор­ган­ла­ри раҳ­бар­ла­ри шах­сан ма­съул этиб бел­ги­лан­ган.

Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг уш­бу қа­ро­ри би­лан миллий кон­тент­ни ри­вож­лан­ти­риш учун амал­га оши­ри­ли­ши ло­зим бўл­ган бар­ча ишла­ри­миз очиқ-ой­дин ва ба­таф­сил ёри­тиб бе­ри­л­ган. Уш­бу қа­рор­да бел­ги­лан­ган тад­бир­лар­ни ўз вақти­да ва си­фат­ли амал­га оши­риб бор­сак, юқо­ри­да кел­ти­ри­л­ган муаммолар ҳам ўз-ўзи­дан ҳал бў­либ ке­та­ве­ра­ди. Ҳам­ма­си бўл­ма­са­да, ан­ча­си ўз ечи­ми­ни то­па­ди, фақат ишла­ши­миз ке­рак хо­лос. Ишла­ш­га маж­бур­миз, ду­нё­да рўй бе­ра­ёт­ган жа­ра­ён­лар­га чет­дан ту­риб то­мо­ша­бин ёки баҳо бе­рув­чи ар­битр­га ўх­шаб ин­да­май ту­ра ол­май­миз.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.