Ни­ко­ла Тесла­нинг «сир­ли» каш­фи­ёт­ла­ри

ICTNEWS - - МУНДАРИЖА ИЮНЬ - ЗИЁДБЕК ИСМОИЛОВ

Исте­до­дли ин­же­нер-элек­тро­тех­ник ва их­ти­ро­чи Ни­ко­ла Тесла­нинг но­ми кў­плаб тех­ник каш­фи­ёт­лар орас­и­да ан­ча ма­шҳур. Жум­ла­дан, Халқа­ро бир­ли­клар ти­зи­ми (БТ) да­ги магнит ин­дук­ци­я­си ўл­чов бир­ли­ги­га, АҚШ­да­ги элек­тро­мо­бил­лар ишлаб чиқа­рув­чи ком­па­ни­я­га, Хо­рва­ти­яда­ги бир неча шаҳар ва кў­ча­лар­га унинг но­ми бе­ри­л­ган. АҚШ, Ка­на­да, Хо­рва­тия, Сер­бия, Че­хия ва бо­шқа шаҳар­лар­да Тесла­нинг ша­ра­фи­га ҳай­кал­лар ўр­на­ти­л­ган. Унинг ишлан­ма­ла­ри XXI аср­да кенг қўл­ла­нил­моқ­да: элек­тро­ге­не­ра­тор, элек­тро­дви­га­тел, ра­диобо­шқа­рувли ро­бо­тех­ни­ка, электр қув­ва­ти­ни сим­сиз уза­тиш ва бо­шқа кў­плаб тех­но­ло­ги­я­лар, шу­лар жум­ла­си­дан­дир. Уму­ман олган­да, бу­гун­ги ав­лод Тесла­нинг хиз­мат­ла­ри­дан мин­нат­дор. Би­роқ, бир вақт­лар тел­ба­га чиқа­ри­л­ган олим­нинг қан­дай қи­либ бун­дай эҳти­ром­га са­зо­вор бўл­га­ни эъ­ти­бор­ни тор­та­ди.

ТЕЛБАМИ ЁКИ ОЛИМ

Ни­ко­ла Тес­ла 1856 йил­нинг 9 июли­да, ўша вақт­лар­да Ав­стрия им­пе­ри­я­си тар­ки­би­да бўл­ган Сер­би­я­нинг Сми­лян шаҳри­да та­вал­луд топ­ди. Бо­ла­ли­ги­дан ғай­ри­од­дий ҳулқ-атво­ри, электр то­ки­га бўл­ган ўз­га­ча қи­зиқи­ши би­лан кўп­чи­лик­ни ҳай­рат­га со­лган Тес­ла ота­си ка­би руҳо­ний бўл­май, дастлаб тех­ни­ка мак­та­би­га, кей­ин­ча­лик Пра­га уни­вер­си­те­ти­га ўқи­ш­га ки­ра­ди.

1884 йил­да Аме­ри­ка­га кел­ган ёш олим бир муд­дат То­мас Эди­сон би­лан ҳам ҳам­кор­лик қи­ла­ди. Де­яр­ли ҳар бир та­жри­ба­си кат­та шов-шувлар­га са­баб бўла­ди­ган Тес­ла бу­тун ву­жу­ди би­лан фан­га шунғиб кет­ган­ди. Олган па­тент­ла­ри­ни бир­ма-бир со­тар, то­п­ган пул­ла­ри­ни ян­ги их­ти­ро­лар си­но­ви учун ая­май сар­флар­ди. Вақт­ли на­шр­лар бот-бот унинг “шар­си­мо­ни нур ҳо­сил қи­либ, уни қўл­ла­ри­да ўй­нат­га­ни”, кич­ки­на­ги­на қу­ти ёр­да­ми­да, зил-зи­ла ҳо­сил қи­либ, бу­тун бо­шли би­но­ни вай­рон қи­ли­ши­га бир баҳя қолга­ни” ка­би ха­бар­лар­ни тарқа­ти­шар­ди. Уни ҳат­то аф­сун­гар деб ҳи­соб­лов­чи­лар ҳам то­пил­ди.

Бун­дан та­шқа­ри, Тесла­нинг за­мон­до­шла­ри ун­да ба­шо­рат­чи­лик қо­би­ли­я­ти бор­ли­ги­ни, воқеа-ҳо­ди­са­лар­ни ол­дин­дан кў­ра оли­ши­ни кўп мар­та таъ­кид­лаб ўти­ш­ган.

Тес­ла ўз ми­я­си­ни та­шқи олам­дан бу­тун­лай узиб қўя оли­ши­ни ва бу ҳо­лат­да унинг ич­ки иш­ти­ёқи яна­да ри­вож­ла­ниб, се­зув­чан­ли­ги ор­ти­ши­ни айт­ган. Олим бу би­лан унинг ақ­ли но­зик сир­ли олам­га ки­ра­ди деб ҳи­со­б­ла­ган.

Кун­лар­нинг би­ри­да Тесла­нинг Фи­ла­дел­фи­ядан меҳ­мон бў­либ кел­ган дўстла­ри орт­га по­езд­да қайт­моқ­чи бў­ли­ша­ди. Би­роқ Тес­ла нима қи­либ бўл­са ҳам улар­ни олиб қо­лиш ке­рак­ли­ги­ни ҳис қи­ла­ди.Дўстла­ри қай­ти­ши ке­рак бўл­ган по­езд ўша ку­ни ҳа­ло­кат­га учрай­ди.

Бо­шқа са­фар эса, унинг син­гли­си қат­тиқ бе­тоб бў­либ ва­фот эт­га­ни­ни туш кўра­ди. У син­гли­си­нинг аҳво­ли ҳақида ҳеч қан­дай хат-ха­бар ол­ма­ган­ди. Би­роқ бу ҳақиқат бў­либ чиқа­ди. Тесла­нинг мо­ли­явий ҳо­мий­си Жон При­понт Мор­ган ма­шҳур “Ти­та­ник”нинг би­рин­чи ва сўнг­ги рей­си­га чип­та олга­ни­да, их­ти­ро­чи ун­дан са­фар­ни бе­кор қи­ли­ши­ни сўраб, ўз фи­к­ри­да қатъ­ий ту­риб ола­ди. Мор­ган ҳам Тесла­га ишо­ниб, ну­фуз­ли рей­сдан воз ке­ча­ди.

Эҳти­мол, ёлғиз­лик­ни хуш кўрув­чи олим­нинг бо­шқа­лар­ни­ки­га ўх­ша­ма­ган феъл-атво­ри, ўша давр ки­ши­ла­ри­нинг ақ­ли­га сиғ­май­ди­ган, улар­ни қўрқув­га со­ла­ди­ган но­ода­тий та­жри­ба­ла­ри уни тел­ба­га чиқа­риб қўй­и­шла­ри­га са­баб бўл­ган­дир. Қуй­и­да кел­ти­риб ўти­л­ган­лар бу­нинг қан­ча­лик тўғри ёки но­тўғри экан­ли­ги­га ой­дин­лик кир­тиб бер­са ажаб эмас.

ТЕХ­НИ­КА МЎЪЖИЗАСИНИ КЎРГАНМИЗ-КУ! ЛЕКИН БУНАҚАСИНИ...!

Қўлёз­ма ва чиз­ма­лар­ни ёзиб бо­риш­ни ун­ча­лик хуш кўр­ма­ган их­ти­ро­чи-муҳан­дис бар­ча би­лим­ла­ри­ни ми­я­си­да сақлар­ди. Соф ақ­лий ҳи­соб-ки­то­бла­ри­га та­ян­ган ҳол­да ўзи­нинг кўп сон­ли та­жри­ба­ла­ри, тек­ши­рув ва си­но­вла­ри­ни олиб бор­ган.

Тес­ла ўзи­нинг фи­зи­ка­га оид на­за­ри­я­ла­ри­ни қол­дир­ма­ган бўл­са-да, сон-са­ноқ­сиз та­жри­ба­ла­ри би­лан элек­тро­маг­не­тизмга бўл­ган ян­ги­ча ён­да­шув учун пой­де­вор яра­тиб кет­ди.

У ўз ҳи­соб-ки­то­бла­ри­да Нью­тон­нинг “ин­те­гра­ли”, Лейб­ниц­нинг “диф­фе­рен­ци­а­ли” эмас, балки қа­дим­ги юнон олим­ла­ри­нинг од­дий ма­те­ма­тик фор­му­ла­ла­ри­дан фой­да­лан­ди.

1889 йил­дан Тес­ла юқо­ри ча­сто­та­ли ва юқо­ри ку­чла­ни­шли электр қув­ва­ти усти­да из­ла­ниш олиб бо­ри­ш­га ки­ри­ш­ди. Юқо­ри ча­сто­та­ли элек­тро­ме­ха­ник ге­не­ра­тор­лар­нинг дастлаб­ки на­му­на­ла­ри­ни яра­тиб, ян­ги элек­тро­тех­ни­ка са­но­ати­га ўз хисса­си­ни қў­ш­ди.

Тес­ла из­ла­ни­шла­ри да­во­ми­да хавф­сиз­лик ма­са­ла­ла­ри­га ҳам эъ­ти­бор қа­ра­та­ди. Тур­ли хил ча­сто­та ва ку­чла­ни­ш­да­ги электр қув­ва­ти­ни ўз та­на­си­да си­наб кў­риш орқа­ли, унинг ин­сон ор­га­низ­ми­га таъ­си­ри­ни ўр­га­на­ди. Шу­нин­г­дек, у ишлаб чиққан кў­п­ги­на қо­и­да­лар электр то­ки­дан фой­да­ла­ни­ш­да­ги хавф­сиз­лик чо­ра­ла­ри­га асос бўл­ди.

Бун­дан та­шқа­ри, унинг тиб­бий из­ла­ни­шлар олиб бо­риш мақ­са­ди­да ярат­ган элек­тро­тех­ник уску­на­ла­ри бу­тун ду­нё бўй­лаб кенг тарқал­ган.

Юқо­ри ку­чла­ни­ш­да­ги (2 мил­ли­он волт­га­ча) электр то­ки би­лан олиб бор­ган та­жри­ба­ла­ри ифло­слан­ган юза­лар­ни то­за­лаш усу­ли­ни кашф қи­ли­ши­га олиб кел­ди. Электр то­ки­нинг таъ­си­ри орқа­ли те­ри­да­ги май­да тош­ма ва те­ши­клар­ни йўқо­тиш ва мик­роб­лар­ни бар­та­раф қи­лиш мум­кин­ли- ги аниқлан­ди. Бу усул ҳо­зир­да за­мо­на­вий тиб­би­ёт­да кенг қўл­ла­нил­моқ­да.

Ваҳо­лан­ки, Тес­ла юқо­ри ча­сто­та­ли электр то­ки­ни да­во­лаш мақ­са­ди­да ти­рик ор­га­низмлар­га қўл­лаш мум­кин­ли­ги­ни, ке­ла­жак­да электр пе­чла­ри, элек­трон мик­ро­ско­плар пай­до бў­ли­ши­ни ан­ча ил­га­ри “ба­шо­рат” қи­л­ган­ди.

1917 йил­да Тес­ла сув ости ке­ма­ла­ри­ни аниқлай­ди­ган ку­рил­ма­си­ни эъ­лон қил­ди. У элек­тро­маг­нит тўлқин­лар ёр­да­ми­да ке­ма ва сув ости ке­ма­ла­ри­нинг жой­и­ни аниқлаш мум­кин­ли­ги­ни ис­бот­лаб бе­ра­ди. Ўшан­да унинг ғо­я­си­ни жа­мо­ат­чи­лик у қа­дар жид­дий қа­бул қил­ма­ган­ди. Фақат­ги­на XX аср­нинг 30 йил­ла­ри­га ке­либ илк ра­дио­ло­ка­тор­лар­ни ясай бо­шла­ш­ди.

1896-1904 йил­лар­да Тес­ла ра­диобо­шқа­рувли ўзи­ю­рар ме­ха­низмлар­ни ишлаб чиқ­ди.

Кей­ин­ча­лик нав­бат­да­ги их­ти­ро­си — ма­со­фа­дан ту­риб бо­шқа­ри­ла­ди­ган қай­иқ ярат­га­ни­ни ом­ма­га эъ­лон қи­ла­ди. Би­рок унинг сўз­ла­ри­га ҳеч ким ишон­май­ди. Шун­да у Мэ­ди­сон Сквер Гар­ден боғи­да йиғи­л­ган оло­мон ол­ди­да нав­бат­да­ги их­ти­ро­си­ни си­но­в­дан ўт­ка­за­ди.

Мит­ти ке­ма унинг буй­руғи­га “бўй­сун­га­ни­ча” ҳо­вуз бўй­лаб ҳа­ра­кат­ла­на бо­шлай-

ди. Тес­ла то­мо­ша­бин­лар­га ҳа­зил­ла­шиб ўз их­ти­ро­си би­лан бе­ма­лол суҳ­бат­ла­ши­шла­ри мум­кин­ли­ги­ни айт­га­ни­да, улар­дан би­ри: “64 нинг ку­бик ил­ди­зи неча­га тенг?”, дея са­вол бе­ра­ди. Ўшан­да са­вол­га жа­во­бан ке­ма­да­ги ма­ёқ 4 мар­та ёниб ўча­ган­ди.

Тес­ла ўзи­дан ав­вал ҳеч ким қўл ур­ма­ган соҳа — вақт ин­же­не­ри­я­си би­лан ҳам шуғул­ла­на­ди.

1915 йил­да “Нью-Йорк таймс” га­зе­та­си­да Тесла­нинг ян­ги их­ти­ро­си ҳақида қуй­и­да­ги­ча маз­мун­да­ги ха­бар тарқа­ла­ди: “Их­ти­ро­чи Ни­ко­ла Тес­ла ақл бо­вар қил­май­ди­ган ма­ши­на­си учун патент бе­ри­ли­ши­ни сўраб му­ро­жа­ат қил­ди.

Унинг учув­чи­сиз, винт ва қа­нот­ла­ри ҳам бўл­ма­ган ҳа­во ке­ма­си электр қув­ва­ти ёр­да­ми­да фа­зо­да се­кун­ди­га 300 миль тез­лик­да ҳа­ра­кат­ла­на ола­ди. У би­лан ду­нё­нинг ис­тал­ган нуқ­та­си­га бо­риш мум­кин бўла­ди”.

1931 йил­да на­мой­иш қи­л­ган ан­тиқа ав­то­мо­би­ли эса ҳам­ма­си­дан ошиб ту­ш­ди. Ма­ши­на ичи­га ода­тий ич­ки ёнув дви­га­те­ли ўр­ни­га элек­тро­мо­тор ва кич­ки­на­ги­на қу­ти­ни ўр­на­тиб, уни ҳа­ра­кат­га кел­тир­ди. Бир неча кун­дан бе­ри си­но­в­дан ўт­ка­зи­ла­ёт­ган ав­то­мо­бил 150 км/со­ат тез­лик­да ҳа­ра­кат­ла­на олар, мо­тор­га улан­ган қу­ти­ча­да­ги қув­ват бўс­ла ҳеч ту­гай де­ма­с­ди. Бу­нинг са­ба­би­га етол­ма­ган­лар эн­ди уни аф­сун­гар­га чиқа­ра бо­шла­ш­ган­ди. Бун­дай му­но­са­бат­дан ға­за­блан­ган олим қу­ти­ча­ни узиб, ўзи би­лан олиб ке­та­ди. Унинг қан­дай ясал­га­ни ва қан­дай ишла­ши ҳан­уз­га­ча сир бў­либ қол­моқ­да.

Тесла­нинг ўз ҳам те­ле­пор­та­ция би­лан боғ­лиқ жум­боқ­ни еч­га­ни ва жисм­лар­ни эфир орқа­ли бир жой­дан ик­кин­чи жой­га қў­чи­риш им­ко­ни­ни бе­рув­чи ге­не­ра­тор усти­да иш олиб бор­га­ни­ни таъ­кид­ла­ган. Би­роқ Тес­ла бу­нинг удда­си­дан чиққа­ни­га кўп­чи­лик шубҳа би­лан қа­рай­ди. Эҳти­мол, бу ҳам уни тел­ба­га чиқа­ри­шла­ри учун са­баб бўл­ган­дир.

Ик­кин­чи жаҳон уру­ши да­ври­да Тес­ла АҚШ ҳар­бий-ден­гиз ку­чла­ри­нинг мах­фий лой­иҳа­ла­ри: Электр энер­ги­я­си ёр­да­ми­да душ­ман­ни ма­со­фа­дан ту­риб йўқ қи­лиш ва шу ка­би­лар усти­да иш олиб бор­ди. Баъ­зи­лар, унинг қўлёз­ма­ла­ри сир­ли ра­ви­ш­да йўқо­ли­ши­га ай­нан шу ҳо­лат­ни са­баб қи­либ кўр­са­ти­ша­ди.

Бор ма­б­лағи­ни тур­ли лой­иҳа­лар, та­жри­ба­лар учун сар­флаб юбор­ган их­ти­ро­чи умри­нинг охи­ри­ни қа­ш­шоқ­лик­да ўт­каз­ди.

Вақт ўт­га­ни сай­ин ода­мо­ви бў­либ қолган олим Нью-Йорк меҳ­мон­хо­на­ла­ри­дан би­ри­да­ги хо­на­си­га қа­ма­либ олга­ни­ча яшар­ди.

1943 йил­нинг 7 ян­ва­ри­да Тес­ла ва­фот эт­гач мах­сус бў­лим­нинг бир гу­руҳ хо­дим­ла­ри унинг хо­на­си­ни тин­тув қи­либ, бар­ча қўлёз­ма ва чиз­ма­лар­ни олиб ке­ти­ша­ди.

Унинг ак­са­ри­ят қўлёз­ма­ла­ри ҳан­уз­га­ча то­пи­л­ган эмас. Ай­рим­лар унинг ўзи ҳам­ма чиз­ма­ла­ри­ни ёқиб юбор­га­ни­ни тах­мин қи­ли­ша­ди. Чун­ки Тес­ла ўз их­ти­ро­ла­ри­га ин­со­ни­ят ҳа­ли тай­ёр эмас деб ҳи­соб­лар­ди.

Юқо­ри­да­ги­лар­нинг қай би­ри рост, қай би­ри ёлғон экан­ли­ги но­маъ­лум бў­ли­ши­га қа­ра­май, унинг каш­фи­ёт­ла­ри ўша вақт­да­ги тех­ни­ка та­раққи­ё­ти­ни бел­ги­лаб бер­ди деб бе­ма­лол ай­ти­ши­миз мум­кин.

Тесла­нинг электр то­ки, ул­тра­то­вушли тўлқин­лар, ма­со­фа­дан ту­риб ра­дио­сиг­нал ва энер­ги­я­ни уза­тиш ка­би соҳа­лар­да ўт­каз­ган та­жри­ба­ла­ри, эри­ш­ган ютуқла­ри кўп. Ам­мо унинг биз­га­ча етиб кел­ма­ган сир­ла­ри ун­дан­да кў­проқ­дир. Бу­гун­га ке­либ кўп­чи­лик олим­лар бу сир­лар­нинг та­ги­га етиш иш­ти­ёқи би­лан ён­моқ­да­лар. Унинг ай­рим та­жри­ба­ла­ри­ни қай­та ти­клаш­нинг удда­си­дан чиққан­лар ҳам бўл­ди. Би­роқ бу­лар бор йўғи айс­берг­нинг сув юза­си­да кўри­ниб тур­ган қисми экан­ли­ги ҳеч ким­га сир эмас.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.