ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

тўғри­си­да қисқа­ча маъ­лу­мот

ICTNEWS - - МИНТАҚАЛАР ФАРҒОНА - ЖАВЛОНБЕК КА­РИ­МОВ, Ва­зир­лик­нинг Фаргона вилояти ху­д­у­дий бош­кар­ма­си бо­ш­ли­ги урин­боса­риТе­ле­ком­мунт­ка­ция тар­мо­кла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш бу­ли­ми бо­ш­ли­ги

Фарғона вилояти 1938 йил 15 ян­вар­да таш­кил то­п­ган ва Ўз­бе­ки­стон­нинг қа­дим­ги ма­да­ни­ят ўчоқла­ри­дан би­ри ҳи­собла­на­ди. Фарғона во­дий­си­дан ду­нё­га ма­ш­х­ур жу­да кў­плаб илм-фан ва санъ­ат на­мо­ён­да­ла­ри ҳам­да му­та­ф­ак­кир­лар ети­шиб чиққан. Ви­ло­ят иқти­со­ди­ё­ти юк­сак ша­кл­лан­ган кўп тар­моқ­ли ҳу­д­у­дий ишлаб чиқа­риш ма­жмуа­си­ни таш­кил этиб, унинг мам­ла­ка­ти­миз мил­лий иқти­со­ди­ё­ти­нинг рав­нақ то­пи­ши­да сал­моқ­ли ўр­ни бор. Шу би­лан бир қа­тор­да ви­ло­ят ҳу­д­у­ди­да ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни жо­рий этиш кўр­сат­ки­чла­ри би­лан та­ни­ш­гач, ви­ло­ят­нинг уш­бу йў­на­ли­ш­да рес­пуб­ли­ка­нинг бо­шқа ҳу­д­уд­ла­ри­дан қо­лиш­май­ди­ган на­ти­жа­лар­га эри­ша­ёт­га­ни­га амин бў­лиш мум­кин.

“ЭЛЕК­ТРОН ҲУКУМАТ”

Мам­ла­ка­ти­м­из­да “Элек­трон ҳукумат” ти­зи­ми жо­рий эти­ли­ши­ни ян­ги босқи­ч­га олиб чиқиш са­ри қўй­и­л­ган асо­сий қа­дам­лар­дан би­ри – Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги­нинг таш­кил эти­ли­ши бўл­ди. Уш­бу ва­зир­лик рес­пуб­ли­ка­да “Элек­трон ҳукумат” соҳа­си­да­ги ва­ко­лат­ли ор­ган этиб бел­ги­лан­ди. Бу эса, ўз нав­ба­ти­да, ва­зир­лик­нинг ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­ла­ри ҳам­да ва­зир­лик ти­зи­ми­га ки­рув­чи соҳа кор­хо­на­ла­ри зим­ма­си­га ул­кан ма­съу­ли­ят ҳам­да ва­зи­фа­лар­ни юкла­ди. Ай­ни кун­да соҳа ол­ди­га қўй­и­л­ган ва­зи­фа­лар­ни ба­жа­риш йў­ли­да бир қан­ча ишлар амал­га оши­рил­моқ­да.

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИ­ВОЖ­ЛАН­ТИ­РИШ

Фарғона ви­ло­я­ти­да умумий сиғи­ми 157, 510 минг рақам­ли 113 та те­ле­фон стан­ци­я­ла­ри 100 фо­из­га рақам­ла­ш­ти­ри­л­ган бў­либ, улар орқа­ли

79,1 минг фой­да­ла­нув­чи­лар­га за­мо­на­вий алоқа хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиб ке­лин­моқ­да.

Ин­тер­нет хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тув­чи кенг по­ло­са­ли қу­рил­ма­лар­нинг сиғи­ми 42,5 минг порт­га ет­ка­зил­ди, улар орқа­ли 29,2 мин­г­дан ор­тиқ або­нент­га хиз­мат кўр­са­тил­моқ­да. IPTV хиз­ма­ти­дан фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 3 060 та­ни таш­кил қил­моқ­да.

2018 йил 6 ой да­во­ми­да ви­ло­ят бўй­и­ча 74,984 км дан ор­тиқ ма­со­фа­да оп­тик-то­ла­ли алоқа ка­бел­ла­ри­ни ётқи­зиш ишла­ри якун­ла­ниб, оп­тик-то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри­нинг жа­ми узун­ли­ги 1 593, км га ет­ка­зил­ди, тар­моқ­нинг ўт­ка­зув­чан­лик да­ра­жа­си ви­ло­ят мар­ка­зи­га­ча 40 Гбит/с га, ҳар бир ту­ман мар­каз­ла­ри­га­ча 10 Гбит/с га тенг.

2018 йил 6 ой да­во­ми­да мо­бил алоқа тар­моқла­ри­да ўр­на­ти­л­ган ба­за­вий стан­ци­я­лар­нинг умумий со­ни 2 218 та­га ет­ка-

зил­ди ва фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 2 318,7 минг­та­ни таш­кил эт­ди.

“Ўз­мо­байл” мо­бил алоқа опе­ра­то­ри тар­моғи­ни таш­кил этиш бо­рас­и­да 2018 йил 6 ой да­во­ми­да Фарғона вилояти бўй­и­ча жа­ми 37 та GSM ти­пи­да­ги ба­за­вий стан­ци­я­ла­ри­ни қу­риш ва мон­таж ишла­ри яку­ни­га ет­ка­зил­ди.

РАҚАМ­ЛИ ТЕ­ЛЕ­ВИ­ДЕ­НИЕ ТАР­МОҒИ­НИ РИ­ВОЖ­ЛАН­ТИ­РИШ

Шу­нин­г­дек 2018 йил­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2012 йил 17 ап­рел­да­ги “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да рақам­ли те­ле­эшит­ти­ри­ш­га тех­ник ва тех­но­ло­гик ўтиш давлат дасту­ри тўғри­си­да”ги ПҚ-1741-сон қа­ро­ри­га му­во­фиқ ви­ло­ят­нинг Ол­ти­а­риқ ту­ма­ни­да 1 та кам қув­ват­ли рақам­ли те­ле­ви­де­ние уза­тки­чи ўр­на­тил­ди ва на­ти­жа­да ви­ло­ят аҳо­ли­си­нинг рақам­ли те­ле­ви­де­ние би­лан қам­ро­ви 100 фо­из­га ет­ка­зил­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.