AskDoktor – тиббиётда онлайн тизим

ICTNEWS - - МУНДАРИЖА ИЮЛЬ - ЗИЁДБЕК ИСМОИЛОВ

Кун­да­лик тур­му­ши­миз­га то­бо­ра чуқур ки­риб бо­ра­ёт­ган ин­тер­нет хиз­ма­ти­дан тур­ли мақ­сад­лар­да фой­да­ла­ниб, ўз эҳти­ёж­ла­ри­миз­ни қон­ди­риб кел­моқ­да­миз. Кў­плаб хиз­мат кўр­са­тиш тур­ла­ри­нинг онлайн плат­фор­ма­га кў­чиб ўти­ши ёки за­мо­на­вий тех­но­ло­ги­я­лар кў­ма­ги­да олиб бо­ри­ли­ши хиз­мат си­фа­ти ва тез­кор­ли­ги­ни оши­риш би­лан бир­га унинг ян­ги­ча тур­ла­ри­ни йўл­га қўй­и­ш­га турт­ки бе­ра­ди. Энг муҳи­ми, улар­нинг ба­ри одам­лар­га қу­лай­лик яра­тиш ис­та­ги ор­ти­дан пай­до бў­ляп­ти. IT им­ко­ни­ят­ла­ри­дан мак­си­мал да­ра­жа­да фой­да­ла­ниш иш­ти­ёқи юр­ти­м­из­да ҳам бу бо­ра­да­ги ян­ги ғо­я­лар­ни амал­га оши­ри­ш­га са­баб бўл­моқ­да.

Бе­мор­лар­га тиб­бий мас­лаҳат­лар бе­риш, улар­нинг са­ло­мат­ли­ги­ни ти­кла­ш­да ян­ги­ча ён­да­шув би­лан ўз фа­о­ли­я­ти­ни кен­гай­ти­риб бо­ра­ёт­ган AskDoctor лой­их­а­си­ни ана шу ян­ги­ча ғо­я­лар­нинг на­му­на­си деб ай­ти­ши­миз мум­кин. Маз­кур лой­иҳа аҳо­ли­нинг тиб­бий са­вод­хон­ли­ги­ни оши­ри­ш­га кат­та ҳис­са қў­ши­ш­да да­вом эт­моқ­да. Tashkent Health Care ком­па­ни­я­си то­мо­ни­дан йўл­га қўй­и­л­ган маз­кур лой­иҳа­нинг бош мақ­са­ди бе­мор ва ши­фо­кор­лар ўр­та­си­да­ги ҳар то­мон­ла­ма қу­лай му­лоқот­ни ша­кл­лан­ти­риш, му­ро­жа­ат қи­лув­чи­лар­ни ма­ла­ка­ли му­та­хас­сислар­га йў­нал­ти­риш, са­ло­мат­лик­ка оид энг са­ма­ра­ли ва ишончли мас­лаҳат­лар­ни бе­риб бо­ри­ш­дан ибо­рат. Бун­да бе­мор­лар­лар ўз­ла­ри­га ке­рак­ли йў­на­ли­ш­да­ги ши­фо­кор­ни ор­тиқ­ча қий­ин­чи­лик­сиз то­пиб, ка­сал ҳо­ли би­лан нав­бат­ма-нав­бат сар­сон бў­ли­ш­дан ха­лос бўла­ди­лар.

Эн­ди­лик­да AskDoctor.uz сай­ти­га ки­риб ма­ла­ка­ли ши­фо­кор­лар, етак­чи кли­ни­ка­лар ҳақи­да маъ­лу­мот оли­шин­гиз, шу­нин­г­дек тиб­би­ёт ола­ми­да рўй бе­ра­ёт­ган ян­ги­ли­клар­дан мун­та­зам ра­ви­ш­да ха­бар­дор бў­ли­шин­гиз мум­кин. AskDoctor ҳо­зир­га қа­дар 100 дан ор­тиқ ху­су­сий ва давлат кли­ни­ка­ла­ри би­лан ҳам­кор­лик қи­либ кел­моқ­да. 500 га яқин ўз иши­нинг уста­си бўл­ган ма­ла­ка­ли му­та­хас­сис-ши­фо­кор­лар­нинг маз­кур лой­иҳа­да иш­ти­рок эта­ёт­ган­ли­ги фой­да­ла­нув­чи­лар учун ўзи­га хос тиб­бий мас­лаҳат мар­ка­зи ва­зи­фа­си­ни ўтай­ди. Бе­мор­лар ўз­ла­ри­ни қий­на­ёт­ган му­ам­мо­лар юза­си­дан ке­рак­ли му­та­хас­сис­га тўғри­дан­тўғри онлайн му­ро­жа­ат қи­либ, ун­дан кисқа муд­дат­да ишончли ва са­ма­ра­ли тав­си­я­лар оли­шла­ри мум­кин. Шу­нин­г­дек сайт­да кли­ни­ка­лар ва ши­фо­кор­лар ҳақи­да маъ­лу­мот­лар: кли­ни­ка ман­зи­ли, ун­да мав­жуд

тиб­бий тех­ни­ка, кўр­са­ти­ла­ди­ган хиз­мат тур­ла­ри, ши­фо­кор­лар­нинг эри­ш­ган на­ти­жа ва ютуқла­ри, меҳ­нат фа­о­ли­я­ти, та­жри­ба­си ка­би­лар ҳам ки­ри­ти­л­ган. Бу сиз­га энг ях­ши­ла­ри­ни тан­лаш им­ко­ни­я­ти­ни бе­ра­ди. Ти­зим­да баҳо­лаш меъ­зо­ни­нинг мав­жуд­ли­ги кли­ни­ка ва ши­фо­кор­лар ўр­та­си­да­ги қизғин рақо­бат­ни ша­кл­лан­ти­риб, улар­нинг им­кон қа­дар са­ма­ра­ли хиз­мат кўр­са­ти­ши­га, до­и­мий ра­ви­ш­да ўз усти­да ишла­ши­га турт­ки бе­ра­ди. Бун­да фой­да­ла­нув­чи­лар то­мо­ни­дан қўй­и­ла­ди­ган баҳо ҳам­да бил­ди­ри­ла­ди­ган фи­кр­лар улар­нинг рей­тин­ги­ни аниқлаб бе­ра­ди.

Сайт рўй­ха­ти­дан ўт­ган ҳар бир фой­да­ла­нув­чи­нинг шах­сий саҳи­фа­си­да “тиб­бий кар­та” бў­ли­ми бў­либ, ми­жоз­лар ун­да ўз­ла­ри­га те­ги­шли тек­ши­рув ва ла­бо­ра­то­рия та­дқиқот­ла­ри­ни, ка­сал­лик та­ри­хи­ни сақлашла­ри мум­кин. Ши­фо­кор­лар бе­мор­нинг ижо­за­ти би­лан бу маъ­лу­мот­лар­ни кўриб чиқиб улар­га ке­рак­ли тав­си­я­лар­ни бе­ра­ди­лар. За­ру­рат туғил­са, бе­мор ши­фо­кор­нинг қа­бу­ли­га онлайн нав­бат олиб, бел­ги­лан­ган вақт­да ке­ли­ши мум­кин. Ўз нав­ба­ти­да ши­фо­кор­лар ҳам ўз ми­жоз­ла­ри оқи­ми­ни бо­шқа­риш им­ко­ни­я­ти­га эга бўла­ди­лар.

Бун­дан та­шқа­ри, фой­да­ла­нув­чи­лар таҳ­лил на­ти­жа­ла­ри ҳам­да ка­сал­лик та­ри­хи­ни сақлаш учун шах­сий “элек­трон тиб­бий кар­та”га бу­юрт­ма бе­риш им­ко­ни­га эга­лар. Яъ­ни, эн­ди уш­бу маъ­лу­мот­лар ав­вал­ги­дек қа­лин пап­ка­лар­да эмас, мўъ­жаз­ги­на пла­стик кар­та­лар­да сақла­на­ди. Бар­ча маъ­лу­мот­лар NFC ти­зи­ми орқа­ли мах­сус тиб­бий кар­та­га ки­ри­ти­ла­ди. “Ask Doctor”да­ги саҳи- фан­гиз орқа­ли ди­а­гно­сти­ка на­ти­жа­ла­ри ва олин­ган му­о­ла­жа­лар та­ри­хи­ни кўз­дан ке­чи­ри­шин­гиз, ши­фо­кор­га му­ро­жа­ат қи­ла­ёт­ган вақтин­гиз­да ун­га тиб­би­ёт кар­тан­гиз­да­ги ўзин­гиз тан­ла­ган маъ­лу­мот­лар­ни кў­ри­ш­га рух­сат бе­ри­шин­гиз мум­кин. Бу ши­фо­кор­нинг сиз­га яна­да аниқроқ та­шҳис қўй­и­ши­га ёр­дам бе­риб, са­ло­мат­ли­гин­гиз­ни ти­клаш жа­ра­ё­ни­ни осон­ла­ш­ти­ра­ди. Маз­кур хиз­мат тиб­бий маъ­лу­мот­лар­нинг дах­сиз­ли­ги­ни таъ­мин­лаш би­лан бир­га, йўқо­тиб қўй­и­л­ган­да ор­тиқ­ча му­ам­мо­лар­сиз қай­та ти­клаш им­ко­ни­ни ҳам бе­ра­ди. Тиб­бий кар­та­лар че­гир­ма­ли бў­либ, унинг эга­ла­ри лой­иҳа қат­наш­чи­си бўл­ган кли­ни­ка­лар хиз­ма­ти­дан фой­да­лан­ган­да 5 фо­из­дан 50 фо­из­га­ча че­гир­ма­лар­га эга бў­ли­ша­ди.

Уму­ман олган­да, www.askdoctor.uz пор­та­ли бе­мор, ши­фо­кор ва ка­сал­хо­на­лар учун яра­ти­л­ган онлайн плат­фор­ма бў­либ, ўз ўқув­чи­ла­ри­га ка­сал­хо­на ёки ши­фо­кор-му­та­хас­сис­ни тан­лаш ҳам­да

бо­шланғич тав­си­я­лар­ни онлайн тарз­да олиш им­ко­ни­ни тақ­дим эта­ди. Кон­суль­та­ци­я­лар бе­пул амал­га оши­ри­ла­ди. Бу­нинг учун пор­тал­да рўй­хат­дан ўтиш­нинг ўзи ки­фоя.

AskDoctor мо­бил ило­ва­си эса хиз­мат­дан фой­да­ла­ни­ш­да қу­лай­лик яра­та­ди. Смарт­фо­нин­гиз­га “Play Market” ёки “App Store”дан ке­рак­ли дастур­ни бе­пул юклаб олиб, хиз­мат­дан мак­си­мал да­ра­жа­да фой­да­ла­ни­шин­гиз мум­кин. Мо­бил ило­ва тур­ли хил фой­да­ли бў­лим­лар би­лан бой­и­ти­л­ган бў­либ, ун­да ма­ла­ка­ли ши­фо­кор­лар би­лан онлайн-чат­да алоҳи­да му­лоқ­от­га ки­ри­шиш мум­кин. Бун­да шах­сий ка­сал­лик­ка оид маъ­лу­мот­лар­нинг мах­фий­ли­ги ка­фо­лат­лан­ган. Бу бе­мор­лар­га са­ло­мат­ли­ги­га оид му­ам­мо­лар би­лан тор­тин­май му­ро­жа­ат қи­ли­ш­да қу­лай­лик яра­та­ди.

AskDoctor хо­дим­ла­ри бе­мор­лар­нинг ак­са­ри­я­ти аҳо­ли­нинг ёши кат­та, за­мо­на­вий тех­но­ги­я­лар­дан фой­да­ла­ни­ш­да қий­ин­чи­лик­ка учрай­ди­ган қат­лам­дан экан­ли­ги­ни ҳи­соб­га олиб, улар учун Call-мар­ка­зи­ни йўл­га қўй­и­ш­ган. Қўнғи­роқлар­га тиб­бий би­лим­га эга хо­дим­лар жа­воб бе­ри­ша­ди.

– Хо­дим му­ро­жа­ат қи­лув­чи­нинг ши­ко­я­ти­дан ке­либ чиқиб у учун энг мос му­та­хас­сис­ни тан­лай­ди ва йў­нал­ти­ра­ди;

– Му­ро­жа­ат қи­лув­чи­ни те­ги­шли кли­ни­ка қа­бул­хо­на­си би­лан улаб бе­ра­ди;

– Таҳ­лил­лар (ла­бо­ра­то­ри­я­лар) ҳақи­да маъ­лу­мот бе­ра­ди;

– Кли­ни­ка­лар­да мав­жуд хиз­мат тур­ла­ри ва шу ка­би­лар ҳа­ки­да маъ­лу­мот бе­ра­ди.

Хул­лас, фой­да­ла­нув­чи­лар Call-мар­ка­зи­да ҳам ши­фо­кор ва кли­ни­ка­лар­га оид ўз­ла­ри­ни қи­зиқтир­ган бар­ча маъ­лу­мот­лар­ни олиш им­ко­ни­я­ти­га эга­лар.

Агар­да фой­да­ла­нув­чи­лар ши­фо­кор ёки тиб­бий муас­са­са тан­ла­ш­да би­рон бир қий­ин­чи­лик­ка дуч кел­са, www.askdoctor.uz ах­бо­рот хиз­ма­ти хо­дим­ла­ри­га му­ро­жа­ат қи­ли­шла­ри мум­кин.

Ҳо­зир­да маз­кур соҳа­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ишлар­нинг қам­ро­ви яна­да кен­гайиб, аҳо­ли­га тиб­бий хиз­мат кўр­са­тиш тур­ла­ри­нинг со­ни ор­тиб бор­моқ­да.

Бун­да хо­ри­жий му­та­хас­сислар би­лан ҳам ҳар ик­ки то­мон­ла­ма ман­фа­ат­ли ҳам­кор­ли­клар йўл­га қўй­и­ляп­ти.

Жум­ла­дан, Ҳин­ди­стон­да­ги Max Help Care кли­ни­ка­си­нинг та­жри­ба­ли ши­фо­кор­ла­ри би­лан ви­део­му­лоқот хиз­ма­ти иш­га ту­ши­рил­ди. Маъ­лум­ки, уш­бу мам­ла­кат тиб­би­ё­ти ан­ча илғор ва кўп ҳол­лар­да юрт­до­шла­ри­миз ҳинд му­та­хас­сисла­ри кў­ма­ги­га эҳти­ёж туғи­л­га­ни­да у ер­га бо­риб да­во­ла­ни­шла­ри­га тўғри ке­ла­ди. Та­би­ий­ки, бу мо­ли­явий етиш­мов­чи­ли­ги бўл­ган бе­мор­лар­га ан­ча оғир­лик қи­ла­ди. Маз­кур лой­иҳа­га кў­ра, эн­ди юрт­до­шла­ри­миз маъ­лу­мот мар­каз­ла­ри­га таш­риф бу­ю­риб, етак­чи ши­фо­кор­лар хиз­ма­ти­дан фой­да­ла­ни­шла­ри мум­кин. Маъ­лу­мот мар­каз­ла­ри­да­ги маҳал­лий ши­фо­кор­ла­ри­миз кел­ган бе­мор­лар­ни қа­бул қи­либ улар­нинг ши­ко­ят­ла­ри­ни тин­гла­ша­ди ва за­ру­рат­га қа­раб ми­жоз­лар­дан ай­рим­ла­ри­да ку­за­ти­ла­ёт­ган ка­сал­лик бел­ги­ла­ри бўй­и­ча ҳин­ди­стон­лик ҳам­ка­сбла­ри­га му­ро­жа­ат қи­ли­ша­ди. Ҳаф­та­нинг ҳар чор­шан­ба кун­ла­ри ўт­ка­зи­ла­ди­ган онлайн ви­део­му­лоқ­от­да ҳинд ши­фо­кор­ла­ри бе­мор­лар­ни ўр­га­ниб чиқиб, ка­сал­лик бел­ги­ла­ри­га кў­ра улар­га аниқ та­шҳис қўй­иш ва да­во­лаш бўй­и­ча ўз тав­си­я­ла­ри­ни бе­ра­ди­лар.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.