ФАРГОНА ВИЛОЯТИ тў­г­ри­си­да кис­ка­ча маъ­лу­мот

ICTNEWS - - МУНДАРИЖА ИЮЛЬ -

ВИЛОЯТДА АКТНИ ЖО­РИЙ ЭТИШ БЎЙ­И­ЧА

Фарғона ви­ло­я­ти­да давлат ва хў­жа­лик бо­шқа­ру­ви, маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти органлари фа­о­ли­я­ти­га ах­бо­рот ре­сур­сла­ри, ах­бо­рот ти­зим­ла­ри ва маъ­лу­мот ба­за­ла­ри­ни кенг жо­рий этиш ва улар­дан са­ма­ра­ли фой­да­ла­ниш­ни таъ­мин­лаш бо­рас­и­да 2018 йил­нинг 1-ярим йил­ли­ги да­во­ми­да бир қа­тор ишлар амал­га оши­рил­ди.

Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги маъ­му­рий-бо­шқа­рув хо­дим­ла­ри ком­пью­тер тех­ни­ка­си би­лан 100 % таъ­мин­лан­ган бў­либ, ло­кал ва кор­по­ра­тив тар­моқлар­га улан­ган­лик да­ра­жа­си 100 % ни таш­кил эта­ди.

Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг кор­по­ра­тив тар­моғи­га (VPN) 19 та шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри ҳам­да 60 дан ор­тиқ ви­ло­ят бо­шқар­ма, таш­ки­лот ва муас­са­са­ла­ри улан­ган.

Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги мар­ка­зий ап­па­ра­ти 20 Мбит/с, шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри эса 2 Мбит/с тез­лик­даги кенг по­ло­са­ли Ин­тер­нет тар­моғи­га улан­ган.

5 та давлат ах­бо­рот ре­сур­сла­ри (ДАР) ва 8 та ах­бо­рот ти­зим­ла­ри (АТ) www.reestr. uz сай­ти­да бел­ги­лан­ган тар­тиб­да рўй­хат­дан ўт­ка­зи­л­ган.

Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг рас­мий веб-сай­ти www.ferghana.uz - Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2013 йил 31 де­кабр­да­ги “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла-

ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ҳо­ла­ти­ни баҳо­лаш ти­зи­ми­ни жо­рий этиш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги 355-сон қа­ро­ри та­ла­б­ла­ри­га му­во­фиқла­ш­ти­ри­либ ян­ги­дан ишлаб чиқил­ди. Веб-сайт­да маъ­лу­мот­лар­ни до­и­мий ян­ги­лаб бо­риш ти­зи­ми йўл­га қўй­и­л­ган. Рас­мий веб-сайт орқа­ли фуқа­ро­лар ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­га 30 та (11 та ба­за­вий ва 19 та қў­шимча) ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиб ке­лин­моқ­да, my.gov.uz - Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Яго­на ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри пор­та­ли орқа­ли 14 та хиз­мат­лар кўр­са­тиб ке­лин­моқ­да.

Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг рас­мий веб-сай­ти­га 1 кун­да ўр­та­ча 220-280 та атро­фи­да таш­рифлар бўл­моқ­да.

2013-2020 йил­лар­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Мил­лий ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция ти­зи­ми­ни ри­вож­лан­ти­риш ком­плекс дасту­ри амал­га оши­ри­ли­ши­ни му­во­фиқла­ш­ти­риш бўй­и­ча Рес­пуб­ли­ка ко­мис­си­я­си­нинг 2016 йил 23 фев­рал­да­ги 7-сон ба­ён­но­ма­си­нинг 5-ило­ва­си­га му­во­фиқ маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти органлари то­мо­ни­дан улар­нинг рас­мий веб-сайт­ла­ри ва Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг “Очиқ маъ­лу­мот­лар пор­та­ли”да маж­бу­рий жой­ла­ш­ти­ри­ли­ши ло­зим бўл­ган 30 тур­да­ги маъ­лу­мот­лар тў­плам­ла­ри­нинг рўй­ха­ти та­с­диқлан­ган. Фарғона вилояти ҳо­ким­ли­ги то­мо­ни­дан уш­бу маъ­лу­мот­лар тў­плам­ла­ри­дан 22 тур­га оид 133 та маъ­лу­мот­лар

тў­п­ла­ми давлат “Очиқ маъ­лу­мот­лар” пор­та­ли­га жой­ла­ш­ти­ри­л­ган.

“Ли­цен­зия” ах­бо­рот ти­зи­ми ком­плек­си­га ҳо­ки­ми­ят то­мо­ни­дан тақ­дим эти­л­а­ди­ган ли­цен­зи­я­лар ре­ест­ри­ни ки­ри­тиш мақ­са­ди­да шаҳар, ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­нинг ма­съул му­та­хас­сисла­ри би­лан бир­га­лик­да ҳо­зир­ги кун­да жа­ми 2200 дан ор­тиқ ли­цен­зия маъ­лу­мот­ла­ри ки­ри­ти­л­ган.

2018 йил 21-28 фев­раль кун­ла­ри жой­лар­га чиққан ҳол­да шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­нинг хо­дим­ла­ри “IJRO.GOV. UZ” – яго­на идо­ра­ла­ра­ро иж­ро ин­ти­зо­ми элек­трон ти­зи­ми­дан фой­да­ла­ниш бўй­и­ча ўқи­тил­ди. 6-9 март кун­ла­ри ви­ло­ят бо­шқар­ма ва таш­ки­лот­ла­ри­нинг хо­дим­ла­ри (260 та), 12-30 март кун­ла­ри бо­шқар­ма ва таш­ки­лот­лар­нинг шаҳар ва ту­ман бў­лим­ла­ри хо­дим­ла­ри (806 та), Аҳ­мад Фарғо­ний но­ми­да­ги Фарғона ви­ло­ят ах­бо­рот-ку­туб­хо­на мар­ка­зи­да “IJRO.GOV.UZ” – яго­на идо­ра­ла­ра­ро иж­ро ин­ти­зо­ми элек­трон ти­зи­ми­дан фой­да­ла­ниш бўй­и­ча ўқи­тил­ди. 2018 йил 30 март ку­ни Фарғона вилояти ҳо­ким­ли­ги­нинг ап­па­рат хо­дим­ла­ри­га ви­ло­ят ҳо­ки­ми­я­ти­нинг ки­чик маж­лислар за­ли­да “IJRO.GOV.UZ” – яго­на идо­ра­ла­ра­ро иж­ро ин­ти­зо­ми элек­трон ти­зи­ми­дан фой­да­ла­ниш бўй­и­ча ўқув ама­лий се­ми­нар-тре­нинг таш­кил этил­ди. Бу­гун­ги кун­да Фарғона вилояти ҳо­ким­ли­ги ап­па­ра­ти­нинг хо­дим­ла­ри учун 48 та, шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри хо­дим­ла­ри учун 368 та Е-ка­лит қу­рил­ма­ла­ри бе­ри­л­ган.

Муҳам­мад ал-Хо­раз­мий но­ми­да­ги Тош­кент ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри уни­вер­си­те­ти (ТАТУ) Фарғона фи­ли­а­ли­нинг 2017-2018 ўқув йи­ли­да­ги би­ти­рув­чи­ла­ри учун 2018 йил 30 март ку­ни Муҳам­мад ал-Хо­раз­мий но­ми­да­ги ТАТУ Фарғона фи­ли­а­ли би­но­си­да “Ах­бо­рот ва ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си­да меҳ­нат яр­мар­ка­си” таш­кил этил­ди. “Ах­бо­рот ва ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си­да меҳ­нат яр­мар­ка­си”да ви­ло­ят­да­ги 22 та кор­хо­на ва таш­ки­лот­лар ўз­ла­ри­нинг бўш иш ўрин­ла­ри би­лан иш­ти­рок эт­ди­лар.

2018 йил 21 фев­раль ку­ни Ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма та­шаб­бу­си би­лан Алоқа, ах­бо­рот­ла­ш­ти­риш ва телекоммуникация тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си­да на­зо­рат бўй­и­ча давлат ин­спек­ци­я­си Фарғона вилояти ҳу­д­у­дий бў­ли­ми, “Ўз­бек­те­ле­ком” АК Фарғона фи­ли­а­ли ҳам­да мо­бил алоқа опе­ра­тор­ла-

ри би­лан бир­га­лик­да те­ле­ви­де­ние орқа­ли “Ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си­да ин­фра­ту­зил­ма ва мо­бил алоқа­ни ри­вож­лан­ти­риш бо­рас­и­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ишлар тўғри­си­да соҳа ва­кил­ла­ри би­лан очиқ му­лоқот дасту­ри” таш­кил этил­ди.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2017 йил 14 сен­тябр­да­ги “Муҳам­мад ал-Хо­раз­мий но­ми­да­ги ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри йў­на­ли­ши­га оид фан­лар­ни чуқур­ла­ш­ти­риб ўқи­ти­ш­га их­ти­со­сла­ш­ти­ри­л­ган мак­таб­ни таш­кил этиш тўғри­си­да»ги ПҚ-3274-сон қа­ро­ри ижро­си юза­си­дан Муҳам­мад ал-Хо­раз­мий но­ми­да­ги Тош­кент ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри уни­вер­си­те­ти Фарғона фи­ли­а­ли­да Фарғона, Ан­ди­жон ва На­ман­ган ви­ло­ят­ла­ри умумий ўр­та таъ­лим муас­са­са­ла­ри­нинг 10-11-синф ўқув­чи­ла­ри ўр­та­си­да ма­те­ма­ти­ка, фи­зи­ка ва ин­фор­ма­ти­ка фан­ла­ри­ни ин­те­гра­ци­я­ла­ш­ган ҳол­да қа­м­раб олган тан­лов­нинг 2-босқи­чи му­ваф­фақи­ят­ли таш­кил этил­ди.

Ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си­да ке­либ ту­ш­ган му­ро­жа­ат­лар бўй­и­ча

2018 йил 1 июль ҳо­ла­ти­га кў­ра Фарғона ви­ло­я­ти­дан ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си­га оид 97 та му­ро­жа­ат ке­либ ту­ш­ган. Бар­ча­си бел­ги­лан­ган муд­дат­да кўриб чиқи­л­ган. Му­ро­жа­ат­лар­нинг 49 та­си ари­за, 2 та­си та­клиф, 46 та­си ши­ко­ят кўри­ни­ши­да. Ке­либ ту­ш­ган му­ро­жа­ат­лар телекоммуникация (22 та), мо­бил алоқа (44 та), те­ле­ви­де­ние (18 та), поч­та (1), тур­ли ма­са­ла­лар (12) йў­на­ли­шла­ри­га тўғри ке­ла­ди. Жа­ми му­ро­жа­ат­лар­дан 5 та­си асос­ли.

АКТни жо­рий этиш ва ри­вож­лан­ти­риш

2018 йил 2-чо­рак яку­ни бўй­и­ча ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни жо­рий этиш ва ри­вож­лан­ти­риш са­ма­ра­дор­ли­ги­ни баҳо­лаш­нинг рей­тинг на­ти­жа­ла­ри­га кў­ра, Фарғона вилояти ҳо­ким­ли­ги­нинг кўр­сат­ки­чи 67,84 балл­ни (мак­си­мал – 100 балл) таш­кил эт­ди.

Вилоятда давлат ва хў­жа­лик бо­шқа­ру­ви, маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти органлари хо­дим­ла­ри­нинг ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си­да ма­ла­ка­си­ни оши­риш ҳо­ла­ти тўғри­си­да

ТАТУ Фарғона фи­ли­а­ли қо­ши­да­ги “Элек­трон ҳукумат” ўқув мар­ка­зи учун 113 ва 121 маъ­ру­за хо­на­ла­ри ва 105, 212 ком­пью­тер хо­на­ла­ри ажра­ти­л­ган. Бу хо­на­лар 30 та ком­пью­тер би­лан жиҳоз­лан­ган. 2 та муль­ти­ме­диа­ли про­ек­тор­лар ва 1 та ви­део­кон­фе­рен­ция за­ли ажра­ти­л­ган. Та­шқи ин­тер­нет­га 1024 Кбит/с ва “TAS-IX”

сайт­ла­ри­га 10 Мбит/с тез­лик­да ки­риш амал­га оши­ри­ла­ди.

Тош­кент ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри уни­вер­си­те­ти фи­ли­а­ли қо­ши­да­ги “Элек­трон ҳукумат” ўқув мар­ка­зи­да 2018 йил­нинг 6 ойи да­во­ми­да Фарғона вилояти Со­лиқ бо­шқар­ма­си­дан 156 на­фар, Фарғона со­лиқ кол­ле­жи­дан 9 на­фар, Ан­ди­жон вилояти Со­лиқ бо­шқар­ма­си­дан 121 на­фар, На­ман­ган вилояти Со­лиқ бо­шқар­ма­си­дан 96 на­фар, Фарғона вилояти Жи­но­ят ишла­ри бўй­и­ча су­ди­дан 116 на­фар, Фарғона вилояти Ҳар­бий су­ди­дан 6 на­фар, Фарғона вилояти Фуқа­ро­лик ишла­ри бўй­и­ча су­ди­дан 55 на­фар, Фарғона вилояти Маъ­му­рий су­ди­дан 65 на­фар, Фарғона вилояти Иқти­со­дий су­ди­дан 40 на­фар, Ан­ди­жон вилояти Жи­но­ят ишла­ри бўй­и­ча су­ди­дан 107 на­фар, Ан­ди­жон вилояти Фуқа­ро­лик ишла­ри бўй­и­ча су­ди­дан 71 на­фар, Ан­ди­жон вилояти Маъ­му­рий су­ди­дан 47 на­фар, Ан­ди­жон вилояти Иқти­со­дий су­ди­дан 39 на­фар, На­ман­ган вилояти Жи­но­ят ишла­ри бўй­и­ча су­ди­дан 76 на­фар, На­ман­ган вилояти Фуқа­ро­лик ишла­ри бўй­и­ча су­ди­дан 53, На­ман­ган вилояти Маъ­му­рий су­ди­дан 45 на­фар, На­ман­ган вилояти Иқти­со­дий су­ди­дан 23 на­фар, Фарғона Нефт­ни қай­та ишлаш за­во­ди­дан 60 на­фар, Фарғона Фавқу­лод­да ва­зи­ят­лар ви­ло­ят бў­ли­ми­дан 20 на­фар хо­дим­ла­ри АКТ са­вод­хон­ли­ги бўй­и­ча ўқув кур­сла­ри­да таҳ­сил ол­ди­лар. Жа­ми 1205 на­фар хо­дим­нинг ма­ла­ка­си оши­рил­ди.

2018 йил­да Фарғона ви­ло­я­ти­да ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча амал­га оши­ри­ли­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган ишлар

1. За­мо­на­вий муль­ти­сер­вис те­ле­комм­му­ни­ка­ция хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тиш им­ко­ни­ят­ла­ри­ни кен­гай­ти­риш мақ­са­ди­да 123 км оп­тик-то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри­ни қу­риш (2,42 млрд.сўм).

2. FTTx техо­но­ги­я­ла­ри асо­си­да кенг по­ло­са­ли хиз­мат тур­ла­ри­ни кен­гай­ти­риш учун 5 840 порт­га тенг телекоммуникация қу­рил­ма­ла­ри­ни ўр­на­тиш (1,69 млрд. сўм).

3. Ви­ло­ят ҳу­д­у­ди­да мо­бил алоқа хиз­мат­ла­ри си­фа­ти­ни ях­ши­лаш ва қам­ров да­ра­жа­си­ни кен­гай­ти­риш мақ­са­ди­да 380 та мо­бил ба­за стан­ци­я­ла­ри­ни ўр­на­тиш (68,52 млрд. сўм).

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.