НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА АКТ РИВОЖЛАНИШИ

ICTNEWS - - МИНТАҚАЛАР НАМАНГАН - ЮСУПХАН ИШАНОВ, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ахборот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги­нинг Наманган ви­ло­я­ти ху­д­у­дий бош­кар­ма­си бо­ш­ли­ги

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНИШИ

Мам­ла­ка­ти­м­из­да “Элек­трон ҳу­ку­мат” ти­зи­ми­нинг жо­рий эти­ли­ши­ни ян­ги босқи­ч­га олиб чиқиш са­ри қўй­и­л­ган асо­сий қа­дам­лар­дан би­ри – Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ахборот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги­нинг таш­кил эти­ли­ши бўл­ди. Уш­бу ва­зир­лик рес­пуб­ли­ка­да “Элек­трон ҳу­ку­мат” соҳа­си­да­ги ва­ко­лат­ли ор­ган этиб бел­ги­лан­ди. Бу эса, ўз нав­ба­ти­да, ва­зир­лик­нинг ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­ла­ри ҳам­да ва­зир­лик ти­зи­ми­га ки­рув­чи соҳа кор­хо­на­ла­ри­нинг зим­ма­си­га ул­кан ма­съу­ли­ят ҳам­да ва­зи­фа­лар­ни юкла­ди. Ай­ни кун­да, соҳа ол­ди­га қўй­и­л­ган ва­зи­фа­лар­ни ба­жа­риш йў­ли­да бир қан­ча ишлар амал­га оши­рил­моқ­да.

Те­ле­ком­му­ни­ка­ция ин­фра­ту­зил­ма­си­ни ри­вож­лан­ти­риш до­ира­си­да:

Наманган вилоятида уму­мий сиғи­ми 127,6 минг рақам­га тенг 134 та те­ле­фон стан­ци­я­ла­ри 100 фо­из рақам­ла­ш­ти­ри­л­ган бў­либ, улар орқа­ли 80,6 минг фой­да­ла­нув­чи­лар­га за­мо­на­вий алоқа хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиб ке­лин­моқ­да.

Ин­тер­нет хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тув­чи кенг по­ло­са­ли қу­рил­ма­лар­нинг сиғи­ми 38,818 минг порт­га ет­ка­зил­ди, улар орқа­ли ҳо­зир­да 21 мин­г­дан ор­тиқ або­нент­лар­га за­мо­на­вий те­ле­ком­му­ни­ка­ция хиз­мат­ла­ри кўр­са­тил­моқ­да. IP-TV хиз­ма­ти­дан фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 3 487 та­ни таш­кил қил­моқ­да.

2018 йил­нинг 6 ойи да­во­ми­да ви­ло­ят бўй­и­ча 56,3 км­дан ор­тиқ ма­со­фа­да оп­тик-то­ла­ли алоқа ка­бел­ла­ри­ни ётқи­зиш ишла­ри якун­ла­ниб, ви­ло­ят­да оп­тик-то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри­нинг жа­ми узун­ли­ги 1842,5 км га ет­ка­зил­ди, тар­моқ­нинг ўт­ка­зув­чан­лик да­ра­жа­си ви­ло­ят мар­ка­зи­га­ча

40 Гбит/с га, ҳар бир ту­ман мар­каз­ла­ри­га­ча 10 Гбит/с га тенг.

2018 йил 6 ой да­во­ми­да мо­бил алоқа тар­моқла­ри­да ўр­на­ти­л­ган ба­за­вий стан­ци­я­лар­нинг уму­мий со­ни 1 598 та­га ет­ка­зил­ди ва улар­дан фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 1, 68 млн. таш­кил эт­ди.

“Ўз­мо­байл” мо­бил алоқа опе­ра­то­ри тар­моғи­ни таш­кил этиш бо­рас­и­да

2018 йил 6 ой да­во­ми­да Наманган ви­ло­я­ти бўй­и­ча жа­ми 35 та GSM ба­за­вий стан­ци­я­лар­ни қу­риш ва мон­таж ишла­ри яку­ни­га ет­ка­зи­либ иш­га ту­ши­рил­ди.

Рақам­ли те­ле­ви­де­ние тар­моғи­ни ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча:

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2012 йил 17 ап­рел­да­ги “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да рақам­ли те­ле­эшит­ти­ри­ш­га тех­ник ва тех­но­ло­гик ўтиш давлат дасту­ри тўғри­си­да”ги ПҚ-1741-сон (2016 йил 23 де­кабр­да­ги ПҚ-2697-сон) қа­рор­ла­ри­га му­во­фиқ, ви­ло­ят­нинг чек­ка аҳо­ли мас­кан-

ла­ри: Бу­гор те­па, Боғи­стон, Ян­гиқўрғон, Са­рой, Оқ­те­па, Ма­май, Қо­ра­пол­вон, Қо­ра­боғ, Қам­чиқ, Гу­ли­стон­мо­зор, Пар­да­тур­син, Гу­ли­стон­мо­зор 2, Ҳаз­ра­ти­шоҳ, Чор­тоқ ва На­най­да 15 та кам қув­ват­ли рақам­ли те­ле­ви­де­ние уза­тки­чла­ри чек­ка ва бо­риш қий­ин аҳо­ли мас­кан­ла­ри­га ўр­на­тил­ди. На­ти­жа­да ви­ло­ят аҳо­ли­си­нинг рақам­ли те­ле­ви­де­ние би­лан қам­ро­ви 100 фо­из­га ет­ка­зил­ди.

АКТ­ни жо­рий этиш бўй­и­ча:

Наманган вилоятида давлат ва хў­жа­лик бо­шқа­ру­ви, маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри фа­о­ли­я­ти­га ахборот ре­сур­сла­ри, ахборот ти­зим­ла­ри ва маъ­лу­мот ба­за­ла­ри­ни кенг жо­рий этиш ва улар­дан са­ма­ра­ли фой­да­ла­ниш­ни таъминлаш бо­рас­и­да 2018 йил 1-ярим йил­лик да­во­ми­да бир қа­тор ишлар амал­га оши­рил­ди.

Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг маъ­му­рий­бо­шқа­рув хо­дим­ла­ри ком­пью­тер тех­ни­ка-

си би­лан 100 % таъ­мин­лан­ган бў­либ, ло­кал ва кор­по­ра­тив тар­моқлар­га улан­ган­лик да­ра­жа­си 100 % ни таш­кил эта­ди.

Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг мар­ка­зий ап­па­ра­ти 20 Мбит/с, шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри эса 2 Мбит/с тез­лик­даги кенг по­ло­са­ли Ин­тер­нет тар­моғи­га улан­ган.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2017 йил 9 ав­гу­ст­да­ги “Яго­на идо­ра­ла­ра­ро иж­ро ин­ти­зо­ми элек­трон ти­зи­ми­ни жо­рий қи­лиш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги ПФ-5017-сон фар­мой­и­ши ижро­си­ни таъминлаш мақ­са­ди­да, Ҳо­ким­лик­нинг 2017 йил 12 ав­гу­ст­да­ги 282-ф-сон фар­мой­и­ши қа­бул қи­лин­ган бў­либ, қа­рор ижро­си до­ира­си­да бу­гун­ги кун­да ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги мар­ка­зий ап­па­ра­ти­да 53 та, шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­да 97 та “Ijro.gov.uz” - идо­ра­ла­ра­ро яго­на иж­ро ин­ти­зо­ми элек­трон ти­зи­ми­дан фой­да­ла­ниш учун Е-ка­лит қу­рил­ма­ла­ри топ­ши­ри­л­ган.

“E-иж­ро” ав­то­мат­ла­ш­ти­ри­л­ган элек­трон ҳуж­жат ал­ма­ши­ну­ви ти­зи­ми ви­ло­ят­нинг 360 га яқин, “Е-хат” ҳи­мо­я­лан­ган элек­трон поч­та ти­зи­ми 350 дан ор­тиқ давлат ва хў­жа­лик бо­шқа­ру­ви ор­ган­ла­ри, маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри­да жо­рий эти­л­ган бў­либ, ҳо­зир­да бу ти­зим­дан са­ма­ра­ли фой­да­ла­ниб ке­лин­моқ­да.

“Элек­трон ҳу­ку­мат” ти­зи­ми­ни ри­вож­лан­ти­риш мар­ка­зи то­мо­ни­дан ахборот-коммуникация тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни (кей­ин­ги ўрин­лар­да - АКТ) жо­рий этиш са­ма­ра­дор­ли­ги­ни рей­тинг баҳо­лаш на­ти­жа­ла­ри­га кў­ра, 2018 йил­нинг II чо­ра­ги бўй­и­ча Ҳо­ким­лик­да АКТ­ни жо­рий этиш са­ма­ра­дор­ли­ги­нинг рей­тинг баҳо­си уму­мий ҳи­соб­да 100 % дан 74,81 % ни таш­кил қи­л­ган.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2013 йил 31 де­кабр­да­ги 355-сон қа­ро­ри та­ла­б­ла­ри­га му­во­фиқ ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг рас­мий веб-сай­ти­нинг ян­ги ди­зай­ни ишлаб чиқи­либ, www. namangan.uz до­мен но­ми би­лан иш­га ту­ши­рил­ди ва у орқа­ли 34 тур­да­ги, шу жум­ла­дан фуқа­ро­лар учун 13 та ҳам­да юри­дик шаҳслар ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри учун 21 та ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри кўр­са­ти­ли­ши йўл­га қўй­ил­ди. Шу­нин­г­дек, ҳо­ким­лик рас­мий веб-сай­ти­нинг мо­бил ва кў­риш қо­би­ли­я­ти за­и­фла­ш­ган шах­слар учун вер­си­я­ла­ри ишлаб чиқи­л­ган ва иш­га ту­ши­ри­л­ган.

Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг рас­мий веб-сай­ти до­ира­си­да data.namangan.uz -

“Очиқ маъ­лу­мот­лар” сай­ти ишлаб чиқил­ди ҳам­да Ин­тер­нет тар­моғи­да иш­га ту­ши­рил­ди. Шу би­лан бир­га, “Очиқ маъ­лу­мот­лар” пор­та­ли ҳам­да ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг “Очиқ маъ­лу­мот­лар” сай­ти­ни маъ­лу­мот­лар би­лан тўл­ди­риш мақ­са­ди­да 23-банд­дан ибо­рат На­зо­рат ре­жа­си та­с­диқлан­ган. Ҳо­зир­ги кун­да ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг “Очиқ маъ­лу­мот­лар” сай­ти­да 100 га яқин очиқ маъ­лу­мот­лар 3 хил кўри­ни­ш­да (xls, pdf, csv) жой­ла­ш­ти­ри­л­ган ва очиқ маъ­лу­мот­лар со­ни­ни кен­гай­ти­риш ишла­ри да­вом эт­ти­рил­моқ­да.

Ҳо­зир­ги кун­да ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги ва унинг ти­зи­ми­да 10 та ахборот ти­зим­ла­ри (Иж­ро ин­ти­зо­ми, Е-ҳуж­жат, Е-хат, Кадр-5, Му­ко­фот, Уз-АСБО, Кот­теж, Бо­зор, Пах­та, Ғал­ла-Ав­то­граф), 9 та ахборот ре­сур­сла­ри иш­га ту­ши­ри­л­ган ва бел­ги­лан­ган тар­тиб­да Яго­на ре­естр­да рўй­хат­га олин­ган.

Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­да “Е-на­зо­рат” мо­ни­то­ринг ти­зи­ми жо­рий этил­ди ва маз­кур ти­зим­да­ги ахборот ва маъ­лу­мот­лар­нинг хавфсизлигини таъминлаш мақ­са­ди­да гу­руҳ, ко­ти­би­ят, бў­лим­лар ма­съул­ла­ри ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги ич­ки ло­кал ком­пью­тер тар­моғи орқа­ли сер­вер­га улан­ган ҳол­да ўз­ла­ри­га та­ал­луқ­ли маъ­лу­мот­лар­ни кун­лик ки­ри­тиб бо­риш ва ян­ги­лаш им­ко­ни­я­ти яра­тил­ди. Раҳ­ба­ри­ят­га на­зо­рат қи­лиш учун маз­кур ти­зим­га ки­риш 2 та йў­на­ли­ш­да, яъ­ни ич­ки ло­кал ком­пью­тер тар­моғи орқа­ли ёки Ин­тер­нет тар­моғи­да қуй­и­да­ги ман­зил орқа­ли алоҳи­да ло­гин ва па­роль би­лан ки­ри­ла­ди. Ҳо­зир­да “E-nazorat” ти­зи­ми ком­плекс

ахборот ти­зи­ми­га ай­ла­ниб, ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг рас­мий сай­ти www.namangan.uz до­ме­ни­да Ин­тер­нет тар­моғи­да e-nazorat. namangan.uz суб­до­ме­ни­да пор­тал кўри­ни­ши­да фа­о­ли­ят кўр­сат­моқ­да.

Маз­кур ахборот ти­зи­ми­да 1а, 2а, 3а, ари­за бў­лим­ла­ри, 4а-кар­то­те­ка, “Хат­лар”, “Топ­ши­риқлар”, “Ишонч те­ле­фо­ни”, “Иш ре­жа, дастур­лар мо­ни­то­рин­ги”, “Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си ҳам­да ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг ба­ён­ла­ри ижро­си”, “Кун­лик маъ­лу­мот­лар” (ме­тал­ло­лом, МПР, ком­мун­лар тў­лов, нақд пул, пен­сия ва бо­шқа­лар), “Тад­бир­лар”, “Туғи­л­ган кун­лар” бў­лим­ла­ри, шу­нин­г­дек ўза­ро қисқа ха­бар­лар би­лан ал­ма­шиш им­ко­ни­я­ти бе­рил­ди.

Шаҳар ва ту­ман­лар ҳо­ким­ли­кла­ри­га ви­ло­ят­да­ги 100 дан зи­ёд бо­шқар­ма ва таш­ки­лот­лар­га ма­со­фа­вий Ин­тер­нет тар­моғи орқа­ли ки­риш учун ло­гин ва па­рол­лар тақ­дим этил­ди ва ти­зим тў­лиқ иш­га ту­ши­рил­ди.

АКТ­ни ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча жо­рий йил­да 4 ма­ро­та­ба ом­ма­вий ахборот во­си­та­ла­ри ва Ин­тер­нет орқа­ли ҳуқуқий-тарғи­бот ишла­ри амал­га оши­рил­ди.

5 ма­ро­та­ба се­ми­нар ва дав­ра суҳ­бат­ла­ри ўт­ка­зил­ди, улар­да 300 дан ор­тиқ тинглов­чи­лар иш­ти­рок эт­ди­лар.

Аҳо­ли ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­нинг ком­пью­тер са­вод­хон­ли­ги­ни оши­риш ва улар­га давлат элек­трон хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш­ни ўр­га­тиш бўй­и­ча ўқув кур­сла­ри таш­кил этил­ди ҳам­да бу кур­слар­да 267 на­фар аҳо­ли ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри ўқи­тил­ди.

Ахборот-коммуникация тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си юза­си­дан ке­либ ту­ш­ган му­ро­жа­ат­лар бўй­и­ча

да­во­ми­да, бо­рот-коммуникация соҳа­си­га 2018 оид йил­нинг Наманган 130 та 1-ярим му­ро­жа­ат ви­ло­я­ти­дан тех­но­ло­ги­я­ла­ри йил­ли­ги ке­либ ах­ту­ш­ган. ган муд­дат­да Бу­лар­дан кўриб 125 чиқи­л­ган. та­си бел­ги­лан- Қолган му­ро­жа­ат­лар (5 та) ҳо­зир­да кўриб чиқил­моқ­да.

Му­ро­жа­ат­лар­нинг 14 та­си ари­за, 9 та­си та­клиф, 101 та­си ши­ко­ят кўри­ни­ши­да ту­ш­ган. Ке­либ ту­ш­ган му­ро­жа­ат­лар­нинг 21 та­си алоқа тар­моғи, 63 та­си мо­бил алоқа, 29 та­си ин­тер­нет ма­са­ла­си, 4 та поч­та, али­мент ва пен­сия ма­са­ла­си, 2 та ра­дио ва те­ле­ви­де­ние ма­са­ла­си ва 11 та бо­шқа ма­са­ла­лар­га тўғри ке­ла­ди.

2018 йил­да Наманган вилоятида ахборот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча амал­га оши­ри­ли­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган ишлар

За­мо­на­вий муль­ти­сер­вис те­ле­ком­му­ни­ка­ция хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тиш им­ко­ни­ят­ла­ри­ни кен­гай­ти­риш мақ­са­ди­да, 205,4 км оп­тик-то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри­ни қу­риш (4,9 млрд.сўм).

FTTx техо­но­ги­я­ла­ри асо­си­да кенг по­ла­са­ли хиз­мат тур­ла­ри­ни кен­гай­ти­риш учун 15 808 порт­дан ибо­рат те­ле­ком­му­ни­ка­ция қу­рил­ма­ла­ри­ни ха­рид қи­лиш ва ўр­на­тиш (17,6 млрд сўм).

Ви­ло­ят ҳу­д­у­ди­да мо­бил алоқа хиз­мат­ла­ри­нинг си­фа­ти­ни ях­ши­лаш ва улар­нинг қам­ров да­ра­жа­си­ни кен­гай­ти­риш мақ­са­ди­да, 158 та мо­бил ба­за­вий стан­ци­я­лар­ни ўр­на­тиш (28,5 млрд.сўм). Ёш дастур­чи­лар фа­о­ли­я­ти­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш, соҳа­да ян­ги ин­но­ва­ци­он ғо­я­лар­ни амал­га оши­риш учун қу­лай ша­ро­ит­лар­ни яра­тиш мақ­са­ди­да, Наманган шаҳри­да “Ко­вор­кинг” мар­ка­зи­ни таш­кил этиш (алоҳи­да лой­иҳа-сме­та ҳуж­жат­ла­ри асо­си­да).

Уш­бу лой­иҳа­лар до­ира­си­да қу­ри­лиш ва мон­таж ишла­ри­ни амал­га оши­риш учун бир­лам­чи ҳи­соб-ки­то­блар­га кў­ра 51 млрд.сўм ма­б­лағлар­ни йў­нал­ти­риш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган.

ҚЎШИМЧА МАЪ­ЛУ­МОТ­ЛАР

Ян­ги таш­кил эти­л­ган Наманган шаҳар Давлат хиз­мат­ла­ри мар­ка­зи­нинг маъ­му­рий би­но­си­да ло­кал тар­моқ, за­мо­на­вий ком­пью­тер жиҳоз­ла­ри­ни ўр­на­тиш, алоқа ва ин­тер­нет би­лан таъ­мин­ла­ш­да ама­лий ёр­дам кўр­са­тил­ди.

Ви­ло­ят­да­ги бар­ча 12 та “Давлат хиз­мат­ла­ри мар­каз­ла­ри”га ОТАЛ­ни тор­тиш ишла­ри­ни якун­ла­ниб, FTTB тех­но­ло­ги­я­си асо­си­да маъ­лу­мот уза­тиш хиз­мат­ла­ри таш­кил этил­ди.

Давлат хиз­мат­ла­ри агент­ли­ги­нинг иш­чи гу­руҳи би­лан бир­га­лик­да шаҳар ва ту­ман давлат хиз­мат­ла­ри агент­ли­ги ҳам­да ян­ги ти­зим­га ула­на­ди­ган хиз­мат кўр­са­тув­чи таш­ки­лот ва идо­ра­лар­га жой­и­га чиққан ҳол­да давлат хиз­мат­ла­ри мар­ка­зи би­лан

ишлаш учун ма­съул хо­дим буй­руқ би­лан би­рик­ти­ри­л­ган, ин­тер­нет, алоқа ва ком­пью­тер қу­рил­ма­ла­ри би­лан таъ­мин­лан­ган­лик да­ра­жа­си ўр­га­нил­ди ҳам­да мав­жуд кам­чи­ли­клар жой­и­да бар­та­раф этил­ди.

Ту­риз­мни ри­вож­лан­ти­риш юза­си­дан бе­ри­л­ган топ­ши­риқ бўй­и­ча ви­ло­ят­да­ги Аэро­порт, “Ўз­бе­ки­стон те­мир йўл­ла­ри” АЖ Наманган фи­ли­а­ли, Ви­ло­ят та­ри­хи му­зейи, 34 зи­ё­рат­гоҳлар ҳам­да 195 та ав­то­бус бе­кат­ла­ри­да WI-FI зо­на­ни таш­кил этиш, мо­бил қам­ров да­ра­жа­си ўр­га­нил­ди ва бу­лар юза­си­дан та­кли­флар бе­рил­ди.

Ҳу­д­уд­лар­га би­рик­ти­ри­л­ган сек­тор раҳ­бар­ла­ри­нинг иш фа­о­ли­я­ти са­ма­ра­дор­ли­ги­ни оши­риш мақ­са­ди­да Ва­зир­лик то­мо­ни­дан ишлаб чиқи­л­ган “Ҳу­д­уд” ахборот ти­зи­ми­га маъ­лу­мот­лар­ни ки­ри­тиш бўй­и­ча ама­лий ёр­дам кўр­са­тиб ке­лин­моқ­да.

Шу­нин­г­дек бар­ча сек­тор раҳ­бар­ла­ри то­мо­ни­дан кун­лик уй­ма-уй юриб му­ам­мо ва кам­чи­ли­клар­ни ўра­га­ниш бўй­и­ча амал­га оши­ри­л­ган ишлар­ни Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ҳи­соб па­ла­та­си топ­ши­риғи­га асо­сан Те­ле­грамм ижти­мо­ий тар­моғи­да очи­л­ган Hudud гу­руҳи­га жой­ла­ш­да­ги дасту­рий ҳам­да тех­ник му­ам­мо­лар жой­и­да ҳал этиб ке­лин­моқ­да.

Наманган ви­ло­я­ти Соғ­лиқ­ни сақлаш бо­шқар­ма­си би­лан ҳам­кор­лик­да бо­шқар­ма ва унинг ти­зи­ми­да­ги таш­ки­лот­лар­да иш­га ту­ши­ри­л­ган 7 та рас­мий веб-сайт­лар, яъ­ни Соғ­лиқ­ни сақлаш бо­шқар­ма­си­нинг www.namzdrav.uz веб-сай­ти, Наманган ви­ло­я­ти тиб­би­ёт хо­дим­ла­ри­нинг ижти­мо­ий-си­ё­сий га­зе­та­си таҳри­ри­я­ти­нинг shifokorvahayot.uz ҳам­да Ўр­та тиб­би­ёт ва до­ри­шу­нос хо­дим­лар­нинг ма­ла­ка­си­ни оши­риш ин­сти­ту­ти­нинг namhamshira.uz, ви­ло­ят Кар­дио­ло­гия мар­ка­зи­нинг kardiologiya.uz, Рес­пуб­ли­ка шо­ши­линч тиб­бий ёр­дам ил­мий мар­ка­зи Наманган ви­ло­я­ти фи­ли­а­ли­нинг rshtyom. namzdrav.uz, Наманган ви­ло­ят кўп тар­моқ­ли тиб­би­ёт мар­ка­зи­нинг nvkttm.namzdrav. uz, Наманган Он­ко­ло­гия дис­пан­се­ри­нинг onkologiya.namzdrav.uz, Наманган ви­ло­ят Бо­ла­лар кўп тар­моқ­ли тиб­би­ёт мар­ка­зи­нинг nvkttm.namzdrav.uz веб-сайт­ла­ри­да ин­тер­ак­тив хиз­мат­лар­ни кўр­са­тиш си­фа­ти­ни ях­ши­лаш ҳам­да кў­пай­ти­риш ишла­ри амал­га оши­рил­ди.

Мам­ла­ка­ти­миз­нинг кўп аср­лик та­ри­хи ва му­стақил­лик да­ври­да­ги та­раққи­ё­ти­да Наманган ви­ло­я­ти ўзи­нинг бой ўт­ми­ши, ма­да­ни­я­ти би­лан муҳим ўрин эгал­лаб кел­ган. Наманган Фарғо­на во­дий­си­да­ги қа­дим­ги шаҳар­лар­дан. Шаҳар кўч­ман­чи чо­рва­дор­лар ва деҳқон­чи­лик би­лан шуғул­ла­нув­чи ўтроқ аҳо­ли яшай­ди­ган че­га­ра­да ву­жуд­га кел­ган. Наманган қи­ш­лоғи ҳақи­да­ги дастлаб­ки маъ­лу­мот­лар 14-аср­лар охи­ри­га те­ги­шли. Бо­бур ўзи­нинг «Бо­бур­но­ма» аса­ри­да На­ман­ган­ни қи­ш­лоқ си­фа­ти­да кўр­са­тиб ўт­ган. Та­рих­чи­лар­нинг ха­бар

бе­ри­ши­ча, бу ер­га 1582 йил­да асир олин­ган фор­слар кел­ти­ри­либ жой­ла­ш­ти­ри­л­ган. 1643 йи­л­ги вақф ҳуж­жа­ти­да ҳам шаҳар дей­и­л­ган. Шаҳар туз ко­ни яқи­ни­да бар­по бўл­ган­ли­ги учун но­ми «на­мак кон» сўз­ла­ри­дан ке­либ чиққан деб тах­мин қи­ли­на­ди. 1620 йил Фарғо­на во­дий­си­нинг қа­дим­ги пой­тах­ти Ах­си (Ах­си­кант) зи­л­зи­ла­дан вай­рон бўл­гач, унинг аҳо­ли­си яқин­роқ жой­ла­ш­ган На­ман­ган­га кў­чиб ўта­ди. 1813 йил­да Қўқон хон­ли­ги­да бўл­ган рус эл­чи­си Фи­липп На­за­ров Наманган шаҳар ҳо­ки­ми­нинг де­вор би­лан ўрал­ган са­рой­и­да ан­ча лаш­кар сақлан­ган­ли­ги­ни ёз­ган.

1819-1822 йил­лар­да Ян­ги­а­риқ ка­на­ли қа­зи­либ, шаҳар­нинг сув таъ­ми­но­ти ан­ча ях­ши­ла­на­ди. 1842-1845 йил­лар­да шаҳар атро­фи му­стаҳ­кам де­вор би­лан ўраб оли­на­ди. 1876 йил фев­рал­да Қўқон хон­ли­ги ту­га­ти­л­гач, Наманган уезд шаҳар­ла­ри­дан би­ри бў­либ қо­ла­ди. 19-аср охир­ла­ри­да эс­ки шаҳар ёни­да ўв­ро­па­лик фо­тиҳлар ўз­ла­ри учун муас­са­са ва ту­рар жой би­но­ла­ри қур­ди­лар. На­ти­жа­да «ян­ги шаҳар» ву­жуд­га кел­ди.

Ай­ни вақт­да са­но­ат кор­хо­на­ла­ри ҳам бар­по эти­ла бо­шла­ди. 1914 йил шаҳар­да 40 дан ор­тиқ кор­хо­на­лар (шун­дан 17 та­си пах­та то­за­лаш за­во­ди) бор эди. Кей­ин­ги ўн йил­ли­клар ичи­да шаҳар­да ен­гил, озиқо­вқат ва ма­ши­на­со­злик са­но­ати кор­хо­на­ла­ри ҳам­да На­ман­ган­сой­да ГЭС лар қу­рил­ди.

Наманган шаҳри­да оташ­на­фас шо­ир ва му­та­ф­ак­кир Бо­бо­раҳим Маш­раб (16571711), Тўрақўрғон­да шо­ир, ти­л­шу­нос, маъ­ри­фат­пар­вар Ис­хоқ­хон Жу­най­дул­ло ўғ­ли Ибрат (1862-1937), Чуст­да шо­ир Муҳам­мад­ша­риф Эгам­бер­ди ўғ­ли Сў­физо­да (1869-1937) ва бо­шқа­лар яшаб ижод қи­л­ган­лар.

Наманган шаҳри ва вилоятида сақла­ниб қолган меъ­мо­рий ёд­гор­ли­клар асо­сан 18-20-аср бо­шла­ри­да бу­нёд эти­л­ган. На­ман­ган­да­ги Мул­ла Қи­рғиз мад­рас­а­си 20-аср бо­шла­ри­да шаҳар мар­ка­зи­да қу­ри­л­ган. Ма­д­раса унинг қу­ри­ли­ши­га раҳ­бар­лик қи­л­ган шахс - уста Қи­рғиз но­ми би­лан атал­ган. Уш­бу ма­д­раса яқи­ни­да ай­ни вақт­да Ота Ва­ли­хон тў­ра ма­сжи­ди ҳам қу­ри­л­ган. Мав­лон бу­ва ма­жмуа­си маҳа­лий шо­ир­га бағи­шлан­ган бў­либ, унинг қу­ри­л­ган са­на­си (1806 йил) пештоқи­га би­ти­л­ган. Мақ­ба­ра шо­ир­лар­нинг зи­ё­ратхо­на­си­га ай­лан­ган. Хў­жа Амин мақ­ба­ра­си

18-аср ўр­та­си­да бар­по эти­л­ган. Би­но­нинг бош фа­са­ди­ни без­а­шда 12-14-аср­лар без­ак усу­ли (ўй­ма со­пол тах­та­ча­ла­ри)дан фой­да­ла­ни­л­ган.

Ви­ло­ят 1967 йил 18 де­кабр­да қай­та таш­кил эти­л­ган (ав­вал 1941 йил

6 март­дан 1960 йил 23 ян­вар­га­ча мав­жуд бўл­ган). Рес­пуб­ли­ка­нинг шарқий, Фарғо­на во­дий­си­нинг ши­мо­лий қисми­да жой­ла­ш­ган.

Ви­ло­ят Фарғо­на во­дий­си­нинг ши­мо­лий қисми­да, асо­сан, Сир­да­рё­нинг ўнг соҳи­ли­да жой­ла­ш­ган. Ер юза­си­нинг ба­ланд­ли­ги 400-750 метр бў­либ, ши­мол­га то­мон ба­ланд­ла­шиб бо­ра­ди. Ши­мо­лий Чо­тқол ва Қу­ра­ма тоғла­ри би­лан ўрал­ган. Тоғ ол­ди­ла­ри ба­ланд­ли­ги 1000-1200 метр адир­лар­дан ибо­рат. Ви­ло­ят гео­ло­гик фа­ол ҳу­д­уд­да жой­ла­ш­ган. 8 бал­л­га­ча зи­л­зи­ла­лар бў­либ ту­ра­ди. Кат­та май­дон­ни эгал­ла­ган Қо­рақал­поқ чў­ли­да деҳқон­чи­лик қи­ли­на­ди. Рангли ме­талл кон­ла­ри бор. Гипс, оҳак­тош ва бо­шқа қу­ри­лиш ма­те­ри­ал­ла­ри қа­зиб оли­на­ди, ви­ло­ят­нинг қа­тор ҳу­д­уд­ла­ри­дан ши­фо­бахш ми­не­рал су­влар (Чор­тоқ, Чо­дак­сой, Шаҳанд, Учқўрғон) то­пи­л­ган. Иқ­ли­ми кон­ти­нен­тал. Ёзи ис­сиқ, узоқ, қи­ши нис­ба­тан юм­шоқ ва қисқа. Ҳа­во ҳа­ро­ра­ти­нинг сут­ка­лик те­бра­ни­ши кес­кин, ёғин­гар­чи­лик кам. Те­кис­лик­да ян­вар­нинг ўр­та­ча ҳа­ро­ра­ти – 3,5 да­ра­жа илиқ, июл­да эса – 25 да­ра­жа ис­сиқ. Йил­лик ёғин­гар­чи­лик те­кис­лик ва тоғ ол­ди­ла­ри­да 100-200 мм, тоғ эта­кла­ри­да 600 мм га­ча. Наманган шаҳри атро­фи­да­ги ве­ге­та­ция даври (229 кун) бў­либ, Фарғо­на во­дий­си­нинг жа­ну­бий ва шарқий то­мон­ла­ри­га қа­ра­ган­да энг узоқ да­вом эта­ди.

Наманган ви­ло­я­ти рес­пуб­ли­ка­нинг шарқи­да, Фарғо­на во­дий­си­нинг ши­мо­ли-ғар­бий қисми­да, Тян­шан тоғ тиз­ма­си тар­моқла­ри – Қу­ра­ма ва Чо­тқол тоғла­ри­нинг ён бағри­да жой­ла­ш­ган. Ши­мо­лий ва ши­мо­ли-шарқ­дан Қи­рғи­зи­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг Жа­ло­ло­бод ви­ло­я­ти, жа­ну­би-шарқ­дан-Ан­ди­жон, жа­нуб­дан - Фарғо­на, ши­мо­лий ва ши­мо­ли-ғарб­дан - Тош­кент ви­ло­я­ти ва То­жи­ки­стон­нинг Сўғд ви­ло­я­ти би­лан че­га­ра­дош. Май­до­ни 7,44 минг км². Аҳо­ли­си 2 720 минг ки­ши. Наманган вилоятида 1 та шаҳар, 11 та ту­ман бор (Наманган шаҳар, Ко­сон­сой, Минг­бу­лоқ, Наманган ту­ма­ни, Но­рин, Поп, Тўрақўрғон, Уй­чи, Учқўрғон, Чор­тоқ, Чуст, Ян­гиқўрғон).

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.