Коинотда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари

ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

ICTNEWS - - МУНДАРИЖА АВГУСТ - ШОХРУХ РАХМАТ

Ҳо­зир­ги ахборот тех­но­ло­ги­я­ла­ри асри­да маъ­лу­мот­лар би­лан ишлаш, улар би­лан ал­ма­шиш­ни амал­га оши­риш, улар­ни сақлаш ва ҳи­мо­я­лаш бўй­и­ча ишлар­нинг кў­ла­ми кун сай­ин кен­гайиб бо­ра­ёт­ган бир пайт­да ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳат­то коинотда ҳам дол­зарб бў­ли­ш­га ул­гур­ди. Ай­ниқ­са, ко­и­н­от­га сунъ­ий йўл­дош ва фа­зо ке­ма­ла­ри­ни чиқа­ра олган ҳам­да фа­зо стан­ци­я­ла­ри фа­о­ли­ят кўр­са­та­ёт­ган давлат­лар учун бу мав­зу муҳим аҳа­ми­ят­га эга ҳи­собла­на­ди. Шун­дай экан, биз ҳам уш­бу мақо­лам­из­да маз­кур ма­са­ла­ни кўта­риб, атро­фли­ча ўр­га­ниб чиқи­ш­га баҳо­ли қудрат ури­ниб кўра­миз.

Жо­рий йил­нинг 12 фев­раль ку­ни рес­пуб­ли­ка­миз Пре­зи­ден­ти­нинг “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да фа­зо­вий та­дқиқот­лар ва тех­но­ло­ги­я­лар­ни ри­вож­лан­ти­риш тўғри- си­да”ги фар­мой­и­ши қа­бул қи­лин­ди. Уш­бу фар­мой­и­ш­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да фа­зо­вий та­дқиқот­лар ва тех­но­ло­ги­я­лар­ни ри­вож­лан­ти­риш учун кат­та са­лоҳи­ят, жум-

ла­дан му­ай­ян ама­лий та­жри­ба ва ба­за­вий фа­зо­гир­лик ин­фра­ту­зил­ма­си мав­жуд­ли­ги кел­ти­риб ўти­л­ган. Би­роқ шу би­лан бир­га мам­ла­ка­ти­м­из­да охир­ги йил­лар­да фа­зо­гир­лик соҳа­си­да жид­дий та­дқиқот­лар олиб бо­рил­ма­ган­ли­ги, халқа­ро ҳам­кор­лик тўх­та­тиб қўй­и­л­ган­ли­ги ва бир қа­тор бо­шқа кам­чи­ли­клар кўр­са­тиб ўти­л­ган.

Маҳал­лий фа­зо­гир­лик фа­ни­ни ри­вож­лан­ти­риш ва эри­ши­л­ган ютуқлар­дан мам­ла­кат­нинг ин­но­ва­ци­он ри­вож­ла­ни­ши­да унум­ли фой­да­ла­ниш, фа­зо­вий та­дқиқот­лар соҳа­си­да халқа­ро ҳам­кор­лик ўр­на­тиш ва ри­вож­лан­ти­риш ҳам­да аэро­кос­мик соҳа учун ма­ла­ка­ли кадр­лар­ни тай­ёр­лаш мақ­са­ди­да маз­кур фар­мой­иш би­лан Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да фа­зо­вий та­дқиқот­лар ва тех­но­ло­ги­я­лар­ни ри­вож­лан­ти­риш юза­си­дан та­кли­флар тай­ёр­лаш иш­чи ко­мис­си­я­си таш­кил этил­ди. Уш­бу ко­мис­сия зим­ма­си­га бир қа­тор ва­зи­фа­лар юклан­ди.

Шу би­лан бир­га, жо­рий йил­нинг 27 ав­густ ку­ни Ўз­бе­ки­стон ва Фран­ци­я­нинг Thales Alenia Space ком­па­ни­я­си сунъ­ий йўл­до­шлар­ни учи­риш ҳам­да бо­шқа­риш­ни ўз ичи­га олган лой­иҳа­лар­ни бир­га­лик­да амал­га оши­риш бўй­и­ча ке­ли­шув­га эри­ши­ди. Маъ­лум бў­ли­ши­ча, бу ху­ш­ха­бар Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Се­на­ти ра­и­си­нинг би­рин­чи ўрин­боса­ри Со­диқ Са­фо­ев ва Thales Alenia Space ком­па­ни­я­си ви­це-пре­зи­ден­ти Эрик Им­берт ўр­та­си­да Фран­ци­яда таш­кил эти­л­ган учра­шув­да ай­тиб ўти­л­ган. То­мон­лар кос­мик ва сунъ­ий йўл­дош са­но­ати­ни ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­ри­ш­га оид бўл­ган ма­са­ла­лар­ни ҳам муҳо­ка­ма қи­ли­ш­ган. Маъ­лу­мот учун, Thales Alenia Space аэро­нав­ти­ка, космос, му­до­фаа, йўл­дош тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ҳа­во ҳа­ра­ка­ти­ни бо­шқа­риш бўй­и­ча ду­нё­да­ги етак­чи халқа­ро са­но­ат ком­па­ни­я­си ҳи­собла­на­ди. Маз­кур ком­па­ния ва­кил­ла­ри ду­нё­нинг 56 мам­ла­ка­ти­да фа­о­ли­ят юри­та­ди. Ком­па­ни­я­нинг йил­лик ўр­та­ча ма­б­лағ ай­лан­ма­си қа­рийб 16 млрд. ев­ро­ни таш­кил қи­ла­ди. Ўз­бе­ки­стон­да ҳам ва­ко­латхо­на­си бор. Эсла­тиб ўта­миз, уш­бу cоҳа бўй­и­ча Ўз­бе­ки­стон ҳу­д­у­ди­да маҳал­лий му­та­хас­сислар­ни ўқи­тиш тех­но­ло­гик ба­за­си­ни таш­кил этиш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Фа­зо­вий тех­ни­ка­лар­дан фой­да­ла­ниш алоқа ти­зим­ла­ри­нинг са­ма­ра­дор­ли­ги­ни се­зи­лар­ли да­ра­жа­да ошир­ди, сай­ё­ра­миз­нинг бар­ча бур­ча­кла­ри­ни ўза­ро боғла­ши­га им­кон ярат­ди. Ер сунъ­ий йўл­до­шла­ри­нинг учи­ри­ли­ши би­лан алоқа си­фа­ти, тез­кор­ли­ги ва ишонч­ли­ли­ги­нинг оши­ши­га ян­ги им­ко­ни­ят­лар очил­ди. Бун­дай йўл­до­шлар ўзи­нинг од­дий­ли­ги ва ар­зон­ли­ги би­лан ажра­либ ту­ра­ди. Улар юпқа де­вор­ча­ли қо­биқ ша­кли­да бў­ли­ши мум­кин. Иш жа­ра­ё­ни­да ишончли ҳи­собла­на­ди ва узоқ вақт ишла­ши мум­кин. 30 минг км ба­ланд­лик­да жой­ла­ш­ган эк­ва­то­ри­ал ор­би­та­ни акс этув­чи ста­ци­о­нар ор­би­та­да­ги йўл­до­шла­ри мав­жуд бўл­ган фа­зо­вий алоқа ти­зи­ми кат­та аф­зал­ли­клар­га эга. Бун­дай ор­би­та йўл­дош­ни Ер юза­си­нинг ҳо­ла­ти­га нис­ба­тан ҳа­ра­кат­сиз сақла­ши (ай­ла­ниш бур­чак тез­ли­кла­ри­нинг тен­гли­ги эва­зи­га) би­лан ажра­либ ту­ра­ди. Ста­ци­о­нар ор­би­та­дан Ер юза­си­нинг кат­та­ги­на қисми қа­м­раб оли­на­ди. Бит­та ста­ци­о­нар йўл­дош, бир-би­ри­дан 17 минг км ма­со­фа­да жой­ла­ш­ган пункт­лар­нинг орас­и­да­ги алоқа­ни таъ­мин­лаб бе­ра ола­ди.

Фа­зо­вий алоқа ти­зим­ла­ри ҳар бир давлат­нинг ич­ки эҳти­ёж­ла­ри­ни қон­ди­риш бўй­и­ча мил­лий ма­са­ла­лар­нинг ҳал қи­ли­ни­ши­ни таъ­мин­лай­ди ва бир вақт­нинг ўзи­да халқа­ро маъ­лу­мот ал­ма­шиш им­ко­ни­ят­ла­ри­ни кен­гай­ти­ра­ди. Бу­гун­ги кун­да фа­зо­вий ти­зим­лар ҳа­ё­ти­миз­нинг бар­ча жа­бҳа­ла­ри­га ки­риб ке­либ, му­стаҳ­кам ўр­на­шиб ол­моқ­да. Ўн­лаб давлат­лар маъ­лу­мот­лар­ни ду­нё миқё­си­да умум­ла­ш­ти­риш ва тарқа­ти­ли­ши­га за­мин ярат­ган фа­зо ти­зим­ла­ри им­ко­ни­ят­ла­ри­дан кенг фой­да­ла­ниб кел­моқ­да. Ат­мо­сфе­ра­нинг тур­ли қат­лам­ла­ри­дан та­ра­ла­ди­ган ис­сиқ­лик па­ра­метр­ла­ри­ни йўл­дош­нинг борт уску­на­ла­ри ёр­да­ми­да ўл­ча­ган ҳол­да улар­да­ги жа­ра­ён­лар­ни ўр­га­ниш учун ан­ча­ги­на ма­те­ри­ал тў­плаш мум­кин.

Бун­дан та­шқа­ри, йўл­дош Ер юзи бўй­лаб тарқа­либ кет­ган ер усти ме­тео­ро­ло­гик пункт­лар­дан маъ­лу­мот­лар­ни йиғи­ш­да қу­лай во­си­та бў­либ хиз­мат қи­ла­ди. Ер атро­фи­да бир мар­та ай­ла­ниб чиқиш вақти­да йўл­дош бар­ча ме­тео­ро­ло­гик стан­ци­я­лар­дан ке­либ ту­ша­ди­ган маъ­лу­мот­лар миқ­до­ри­дан 100 ба­ро­бар кў­проқ маъ­лу­мот тў­плай­ди.

Ко­и­н­от­га илк сунъ­ий йўл­дош учи­ри­л­ган­дан бу­ён ин­со­ни­ят та­ри­хи­да ян­ги давр бо­шлан­ди. Ду­нё си­ё­са­ти­нинг йи­рик ўй­ин­чи­ла­ри, ко­и­нот – ер­да­ги ишлар­га таъ­сир кўр­са­тиш­нинг асо­сий, яъ­ни ил­мий-та­дқиқот, иқти­со­дий ва ҳар­бий ха­рак­тер­да­ги ва­зи­фа­лар­ни ҳал қи­лув­чи во­си­та­ла­ри­дан би­ри экан­ли­ги­ни тез ту­шу­ниб оли­ш­ди. Уш­бу

ма­кон­ни ўз­ла­ш­ти­риш, мам­ла­кат­лар ва халқа­ро таш­ки­лот­лар­нинг ҳа­ра­кат­ла­ри­ни на­зо­рат қи­лиш, таъ­сир ўт­ка­зиш ва бу­тун бир давлат­лар­ни тў­сат­дан йўқ қи­лиш би­лан тўғри­дан-тўғри таҳ­дид қи­лиш им­ко­ни­я­ти­ни тақ­дим эт­ди. Ко­и­нот - ким­лар­дир учун юл­дуз­лар­нинг ми­л­ти­ра­ши бўл­са, бо­шқа­лар учун жанг май­до­ни­га ай­ла­на бо­шла­ди. Ду­нё­нинг етак­чи давлат­ла­ри бу­ни тез­лик би­лан ан­гла­ган ҳол­да те­ги­шли ишлар­ни бо­шлаб юбо­ри­ш­ди.

Ху­су­сан, 1950 йил­лар­нинг ўр­та­ла­ри­да Со­вет Со­ци­а­ли­стик Рес­пуб­ли­ка­ла­ри Ит­ти­фоқи­да, АҚШ­да ва Хи­той­да ра­дио­ло­ка­ция ти­зим­ла­ри­нинг – де­ци­метр ва метр­ли диа­па­зон­лар­нинг, ра­дио­тех­ник, оп­тик-элек­трон, фа­зо ҳу­д­уд­ла­ри­ни оп­тик ва ла­зер­ли ку­за­тув во­си­та­ла­ри­ни лой­иҳа­ла­ш­ти­риш ва яра­тиш ишла­ри бо­шлаб юбо­рил­ди. Бу ишлар­ни амал­га оши­ри­ш­дан мақ­сад – рақиб то­мон­нинг фа­о­ли­я­ти­ни ҳам коинотда, ҳам­да ко­ин­от­дан ку­за­тиш эди. Со­биқ Ит­ти­фоқ­да из­чил­лик би­лан ра­ке­та­лар­га қар­ши му­до­фаа (ПРО) ва фа­зо­дан ке­лув­чи хавфга қар­ши му­до­фа­а­нинг (ПКО) ра­ке­та ҳу­жум­ла­ри­нинг ол­ди­ни олиш во­си­та­ла­ри (ПРН) иш­га ту­ши­рил­ди. Улар­нинг ҳам­кор­лик­даги фа­о­ли­я­ти­нинг ахборот таъ­ми­но­ти­ни таъминлаш учун Фа­зо ҳу­д­у­ди­ни на­зо­рат қи­лиш хиз­ма­ти таш­кил қи­лин­ди.

Экс­перт­лар­нинг маъ­лу­мот­ла­ри­га кў­ра, ҳо­зир­ги вақт­да Ер атро­фи­да­ги фа­зо ҳу­д­у­ди­да 1 минг­та­га яқин хо­ри­жий фа­зо­вий ап­па­рат­лар фа­о­ли­ят юри­тиб кел­моқ­да. Улар 30 та давлат ва халқа­ро таш­ки­лот­лар­га те­ги­шли бў­либ, ҳар­бий ва бо­шқа тур­ли ва­зи­фа­лар­ни ба­жа­риш, ху­су­сан, Ер­ни ма­со­фа­дан ку­за­тиб ту­риш ва ко­ин­от­дан ер усти, ден­гиз, ҳа­во ҳам­да фа­зо­вий объ­ект­лар­ни раз­вед­ка қи­лиш, бал­ли­стик ра­ке­та­лар стар­ти­ни аниқлаш, алоқа ва маъ­лу­мот­лар­ни уза­тиш, фа­зо­вий на­ви­га­ция, ме­тео­раз­вед­ка, то­по­гео­де­зия учун мўл­жал­лан­ган.

Ал­бат­та уш­бу маъ­лу­мот­лар­нинг бар­ча­си­ни ҳи­мо­я­лаш за­рур. Коинотда ишла­на­ди­ган, сақла­на­ди­ган ва уза­ти­ла­ди­ган маъ­лу­мот­лар­га ху­жум таш­кил қи­ли­на­ди­ган бўл­са, бу­нинг оқи­ба­ти­да хав­фли ва но­хуш ва­зи­ят­лар юза­га ке­ли­ши мум­кин. Аме­ри­ка Кон­грес­си­да тин­глан­ган ҳи­со­бот­лар­дан би­ри­да 2007 ва 2008 йил­лар­да­ги ҳо­ди­са кел­ти­риб ўти­л­ган. Ун­га кў­ра, Хи­той ха­кер­ла­ри Но­р­ве­гия ҳу­д­у­ди­да­ги ер усти стан­ци­я­ла­ри орқа­ли АҚШ га те­ги­шли ик­ки­та йўл­дош­ни иш­дан чиқар­ган­лар. Йўл­до­шлар­дан иқ­лим­ни ўр­га­ниш ва то­по­гра­фик су­рат­га ту­ши­риш ишла­ри­ни амал­га оши­рин учун фой­да­ла­ни­л­ган бўл­са­да, йўл­до­шлар­нинг дасту­рий таъ­ми­но­ти­ни иш­дан чиқа­риш ҳо­ла­ти­нинг ўзи хавф ва ҳу­жум­лар­нинг ян­ги босқи­чи­ни акс эта­ди деб кел­ти­ри­л­ган ҳи­со­б­от­да. Бу ка­би ара­ла­шувлар, ай­ниқ­са стра­те­гик ва­зи­фа­лар­га эга бўл­ган йўл­до­шлар­га нис­ба­тан амал­га оши­ри­ла­ди­ган бўл­са, бир қа­тор хав­флар­ни кел­ти­риб чиқа­ра­ди. Ха­кер­лар­нинг йўл­до­шлар­ни на­зо­рат қи­лиш ти­зи­ми­га ки­ра оли­шли­ги, ҳу­жум уюш­ти­рув­чи­га йўл­до­шлар орқа­ли ис­та­ган иши­ни амал­га оши­риш, шу жум­ла­дан йўқ қи­либ юбо­ри­ш­га­ча бўл­ган им­кон­ни яра­та­ди. Бун­дан та­шқа­ри, ҳу­жум­чи йўл­до­ш­дан уза­ти­ла­ёт­ган маъ­лу­мот­лар­ни уста­мон­лик би­лан ўз­гар­ти­риб, бу­зиб, ал­ма­ш­ти­риб қўй­и­ши мум­кин­ки, на­ти­жа­да ап­па­рат­нинг қо­ну­ний эга­си но­тўғри маъ­лу­мот­лар­ни қа­бул қи­либ ўти­ра­ди.

Ки­бер­жи­но­ят­чи­лар дуч ке­ла­ди­ган асо­сий му­ам­мо­лар­дан би­ри – бу ҳуқуқ­ни муҳо­фа­за қи­лув­чи идо­ра­лар то­мо­ни­дан улар­нинг до­мен­ла­ри ва C&C сер­вер­ла­ри­нинг ҳиб­сга оли­ни­ши, олиб қўй­и­ли­ши ва иш­дан чиқа­ри­ли­ши ҳи­собла­на­ди. Бун­дан та­шқа­ри, до­мен ва сер­вер­лар­дан жи­но­ят­чи­лар­нинг жис­мо­ний жой­ла­ши­шла­ри­ни аниқла­ш­да фой­да­ла­ни­лади. Ти­жо­рат ин­стру­мент­ла­ри­дан фой­да­ла­на­ди­ган баъ­зи уста­мон ха­кер­лар уш­бу му­ам­мо­нинг ечи­ми­ни то­пи­ш­ди. Ўз ҳа­ра­кат­ла­ри­ни пинҳон ту­тиш учун ёвуз ни­ят­ли­лар йўл­дош ка­нал­ла­ри­дан фой­да­ла­на бо­шла­ди­лар. Та­дқиқот­чи­лар уш­бу усул­дан фой­да­ла­на­ди­ган уч­та алоҳи­да гу­руҳ­ни аниқла­ди­лар. Улар­дан диққат­ни кў­проқ торт­га­ни, бу - ўн йил­дан бу­ён ки­бер­шпи­о­наж би­лан шуғул­ла­нув­чи Turla гу­руҳи ҳи­собла­на­ди. Уш­бу гу­руҳ бо­шқа гу­руҳлар­дан на­фақат қўл­лай­ди­ган во­си­та­лар ва ло­кал тар­моқлар ичи­да­ги прок­си-сер­вер­лар­нинг кўп босқичли тар­моқла­ри орқа­ли жис­мо­ний изо­ля­ци­я­ни ай­ла­ниб ўтиш ме­ха­низмла­ри­нинг му­р­ак­каб­ли­ги би­лан, бал­ки йўл­до­шлар­да жой­ла­ш­ган буй­руқ бе­риш – на­зо­рат қи­лиш ме­ха­низмла­ри­дан фой­да­ла­ни­ши би­лан ҳам ажра­либ ту­ра­ди. Бу усул ха­кер­лар учун кат­та хавф туғ­дир­са ҳам, ҳуқуқ-тар­ти­бот идо­ра­ла­ри учун ҳу­жум уюш­ти­ра­ёт­ган­лар­ни иден­ти­фи­ка­ци­я­лаш ва­зи­фа­си­ни се­зи­лар­ли да­ра­жа­да му­р­ак­ка­б­ла­ш­ти­ра­ди. Йўл­до­шлар-

дан фой­да­ла­ниш сер­вер­лар­ни ҳиб­сга олиш му­ам­мо­си­нинг ажойиб ечи­ми ҳи­собла­на­ди, би­роқ йўл­дош ин­тер­не­ти­нинг тез­ли­ги жу­да паст ва барқа­рор эмас.

Экс­перт­лар­нинг сўз­ла­ри­га қа­ра­ган­да, жи­но­ят­чи­лар йўл­до­шлар­дан қай тарз­да фой­да­ла­на­ёт­ган­ли­кла­ри­ни аниқлаш осон бўл­ма­ган, яъ­ни улар ти­жо­рат йўл­дош ка­нал­ла­ри­ни қо­ну­ний ижа­ра­га оли­ша­ди­ми ёки алоқа опе­ра­тор­ла­ри­ни об­рў­сиз­лан­ти­риш орқа­ли­ми. Са­ба­би қо­ну­ний йўл би­лан ка­нал­ни ижа­ра­га олиш ун­ча­лик ар­зон эмас - 1 Мбит/с тез­ли­ги­да­ги ка­нал қий­ма­ти ҳаф­та­си­га 7000 АҚШ дол­лар­ни таш­кил эта­ди. Turla гу­руҳи эса Яқин Шарқ ва Аф­ри­ка мам­ла­кат­ла­ри­нинг DVB-S стан­дар­ти­га ман­с­уб йўл­дош ка­нал­ла­ри­ни бу­зиш усу­ли­дан фой­да­ла­на­ди.

Бун­га жа­воб та­риқа­си­да АҚШ нинг Ҳар­бий Ҳа­во Ку­чла­ри Фло­ри­да­да­ги Ка­на­ве­рал бур­ни­да­ги фа­зо ап­па­рат­ла­ри учи­ри­ла­ди­ган май­дон­дан ян­ги Аме­ри­ка раз­вед­ка­чи йўл­до­ши­ни ко­и­н­от­га учир­ди­лар. Atlas-5 ра­ке­та та­шув­чи­си бел­ги­лан- ган ор­би­та­га NROL-67 но­ми би­лан та­ни­л­ган ап­па­рат­ни олиб чиқ­ди. Уш­бу уску­на, но­рас­мий маъ­лу­мот­лар­га кў­ра, Аме­ри­ка мах­сус хиз­мат­ла­ри­нинг ман­фа­ат­ла­ри­да фа­зо­вий ра­дио­элек­трон раз­вед­ка­ни амал­га оши­риш ва маъ­лу­мот­лар­ни ра­дио қу­рил­ма­лар орқа­ли қўл­га ки­ри­тиш учун мўл­жал­лан­ган. Таъ­кид­лаб ўтиш ке­р­ак­ки, NROL ру­сум­ли йўл­до­шлар ҳақи­да ош­ко­ра сўз юри­тил­ма­са­да, уш­бу жо­сус-йўл­до­шлар ор­би­та­да­ги энг йи­рик ва энг оғир экан­ли­кла­ри маъ­лум. Гео­син­хрон ор­би­та­дан, учи­ри­л­ган ап­па­рат АҚШ нинг раз­вед­ка­си учун маъ­лу­мот­лар тў­плай­ди. Уш­бу ру­сум­да­ги йўл­до­шлар ра­дио­ре­си­вер­лар тар­моқла­ри ва кат­та ан­тен­на­дан таш­кил то­п­ган. Ян­ги йўл­дош иш­га тў­лиқ ту­ши­ри­л­ган­дан сўнг, ап­па­рат АҚШ нинг Мил­лий Хавф­сиз­лик Агент­ли­ги ман­фа­ат­ла­ри учун ишлай­ди ва тур­ли мам­ла­кат­лар раҳ­ба­ри­я­ти то­мо­ни­дан ра­дио­му­лоқот­ла­ри­ни “гло­бал маъ­лу­мот­лар­ни ра­дио қу­рил­ма­лар орқа­ли қўл­га ки­ри­тиш” би­лан шуғул­ла­на­ди.

Коинотда ахборот хавф­сиз­ли­ги ти­зи­ми­ни бар­по қи­лиш учун қуй­и­да­ги таш­ки­лий чо­ра­лар­ни амал­га оши­риш за­рур ҳи­собла­на­ди: 1) ҳи­мо­я­ла­на­ёт­ган маъ­лу­мот­лар­нинг мах­фий­лик да­ра­жа­си (то­и­фа­си)ни бел­ги­лаш (фа­зо­вий ап­па­рат­нинг то­и­фа­си­га боғ­лиқ: алоқа йўл­до­ши, ил­мий-та­дқиқот йўл­до­ши, ҳар­бий ва б.);

2) ҳи­моя усул­ла­ри (ло­кал, объ­ект­ли ва қўш­ма) ва во­си­та­ла­ри­нинг прин­ци­пи­ни тан­лаш; 3) ҳи­мо­я­ла­на­ёт­ган маъ­лу­мот­лар­нинг ишлаш тар­ти­би­ни бел­ги­лаш; 4) ма­кон омил­ла­ри­нинг ҳи­со­би­ни чиқа­риш: на­зо­рат­да­ги (ҳи­мо­я­ла­на­ди­ган) ҳу­д­уд­лар­ни бел­ги­лаш; хо­на­лар ва объ­ект­лар­нинг бир-би­ри­га ҳам­да на­зо­рат­да­ги ҳу­д­уд­га нис­ба­тан жой­ла­шу­ви­ни тўғри тан­лаш; 5) вақт омил­ла­ри­ни ҳи­соб­га олиш: ҳи­мо­я­ла­на­ди­ган маъ­лу­мот­лар­нинг ишлаш вақти­ни чеклаш; юқо­ри да­ра­жа­да­ги мах­фий­лик­ка эга бўл­ган маъ­лу­мот­лар би­лан ишлаш­ни тор до­ира­да­ги шах­слар­га ет­ка­зиш; 6) жис­мо­ний ва тех­ник омил­лар­нинг ҳи­со­би­ни олиш: бе­го­на шах­слар то­мо­ни­дан акс эт­ти­ри­ла­ёт­ган маъ­лу­мот­лар­нинг ви­зу­ал (ёки тех­ник во­си­та­лар ёр­да­ми­да) ку­за­тув им­ко­ни­ни аниқлаш; на­зо­рат-ку­за­тув ап­па­ра­ту­ра­си­ни ахборот объ­ек­ти­дан узиб қўй­иш ва электр энер­ги­я­сиз қол­ди­риш; ахборот ўт­ка­зув­чи ка­бел­лар­ни ўза­ро ва ўт­ка­зув­чи қу­рил­ма­лар­га нис­ба­тан мак­си­мал да­ра­жа­да тарқа­тиб жой­ла­ш­ти­риш, улар­нинг ке­си­шу­ви­ни тўғри бур­чак­да бў­ли­ши­ни таъминлаш.

Мах­сус тех­ник во­си­та­лар ёр­да­ми­да ишлаб чиқа­риш ва меҳ­нат фа­о­ли­я­ти­ни таъминлаш тех­ник во­си­та­ла­ри орқа­ли маъ­лу­мот­лар­нинг эҳти­мо­лий чиқиб ке­тиш ка­нал­ла­ри­ни бло­ки­ров­ка­лаб қўй­иш ва улар­да объ­ект­ни ҳи­мо­я­лаш ти­зи­ми­ни яра­тиш учун бир қа­тор чо­ра-тад­бир­лар­ни амал­га оши­риш за­рур: ком­му­ни­ка­ци­я­лар ўт­ка­зи­ла­ди­ган хо­на­лар­нинг жой­ла­шу­ви ва улар­нинг атро­фи­да­ги ҳу­д­уд­нинг спе­ци­фик ху­су­си­ят­ла­ри­ни таҳ­лил қи­лиш; мах­фий маъ­лу­мот­лар ай­ла­на­ди­ган хо­на­лар­ни ажра­тиш ва улар­да­ги фой­да­ла­ни­лаёт­ган тех­ник во­си­та­лар­ни ҳи­соб­га олиш; қуй­и­да­ги ҳа­ра­кат­лар­ни амал­га оши­риш: фой­да­ла­ни­лаёт­ган тех­ни­ка­ни бел­ги­лан­ган нур­ла­ниш да­ра­жа­си­га му­во­фиқ­ли­ги юза­си­дан тек­ши­рув­дан ўт­ка­зиш, хо­на ичи­да­ги тех­ни­ка­ни ёки тех­ни­ка сақла­на­ди­ган хо­на­ни экран­лаш; алоҳи­да за­н­жир­лар, ли­ни­я­лар ва ка­бел­лар­ни таъ­мир­дан ўт­ка­зиш; мах­сус қу­рил­ма­лар ҳам­да пас­сив ва ак­тив ҳи­моя во­си­та­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш. Маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­мо­я­лаш­нинг ком­плекс ти­зи­ми­ни яра­ти­ш­да­ги кей­ин­ги босқич ах­бо­рот­ни ҳи­мо­я­лаш тех­ник во­си­та­ла­ри­ни тан­лаш ва жо­рий қи­лиш бў­ли­ши за­рур. Бу­лар шун­дай во­си­та­лар­ки, улар­да асо­сий ҳи­моя функ­ци­я­си тех­ник қу­рил­ма (ком­плекс ёки ти­зим) орқа­ли амал­га оши­ри­ла­ди. Тех­ник во­си­та­лар­га тур­ли элек­трон ва элек­трон-ме­ха­ник қу­рил­ма­лар ки­ра­ди, Пар­воз­лар­ни бо­шқа­риш ахборот ти­зи­ми­нинг тех­ник во­си­та­ла­ри­нинг тар­ки­бий қисми­ни таш­кил эта­ди ҳам­да бо­шқа во­си­та­лар би­лан бир­га­лик­да маъ­лу­мот­лар ва уму­ман ти­зим­ни ҳи­мо­я­лай­ди ва улар­га ки­риш­ни на­зо­рат қи­ла­ди.

Ҳад­дан та­шқа­ри элек­тро­маг­нит нур­ла­ниш­нинг ол­ди­ни олиш учун алоҳи­да қу­рил­ма­лар ва хо­на­лар­ни экран­лаш, ахборот сиг­нал­ла­ри­ни мас­ки­ров­ка қи­лув­чи шо­вқин сиг­нал­ла­ри­ни тарқа­тиш мах­сус во­си­та­ла­ри ҳам тех­ник во­си­та­лар­га ки­ра­ди. Маъ­лу­мот­лар чиқиб ке­тиш ка­нал­ла­ри­нинг баъ­зи­ла­ри­ни тех­ник (ап­па­рат) ҳам­да дасту­рий ҳи­моя во­си­та­ла­ри би­лан ёпиш мум­кин. Ҳи­мо­я­лаш во­си­та­ла­ри­ни тан­лаш етар­ли­лик прин­ци­пла­ри­га асо­сла­ни­ши ло­зим. Юқо­ри то­и­фа­ли ҳи­мо­я­ла­ни­ш­га эга бўл­ган ахборот ти­зи­ми учун ҳи­мо­я­нинг тех­ник во­си­та­ла­ри аф­зал кўри­ли­ши ло­зим. Тех­ник ҳи­моя во­си­та­ла­ри­нинг аф­зал­ли­кла­ри қуй­и­да­ги­лар ҳи­собла­на­ди: юқо­ри да­ра­жа­да­ги ишонч­ли­лик; кенг қам­ров­ли ва­зи­фа­лар; маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­мо­я­лаш­нинг ком­плекс ти­зим­ла­ри­ни яра­тиш им­ко­ни­я­ти; ноқо­ну­ний таъ­сир ўт­ка­зиш ури­ни­шла­ри­га қар­ши тез­лик би­лан чо­ра­лар кў­риш; фой­да­ла­ни­лаёт­ган ҳи­моя функ­ци­я­ла­ри­ни амал­га оши­риш усул­ла­ри­нинг анъ­а­на­вий­ли­ги.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.