ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИ УЛ­КАН ИМКОНИЯТЛАРГА ЭГА

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си билан Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си ўр­та­си­да­ги ҳам­кор­лик кенг кў­лам ка­сб эт­ган. Пре­зи­ден­ти­миз Шав­кат Мир­зи­ёев­нинг жо­рий йил ап­рель ой­и­да Рос­си­я­га давлат таш­ри­фи бар­ча соҳа­лар­да­ги алоқа­лар­ни ян­ги босқи­ч­га кўтар­ди. Ўза­ро таш­рифлар фа­ол­ла­ш­ди.

Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си Ҳукумати ра­и­си­нинг би­рин­чи ўрин­боса­ри Игорь Шувалов мам­ла­ка­ти­миз­га таш­ри­фи до­ира­си­да ўт­ка­зи­л­ган учра­шувлар ҳақи­да ЎзА мух­би­ри­га қуй­и­да­ги­лар­ни сўз­лаб бер­ди:

– Мам­ла­кат­ла­ри­миз Пре­зи­дент­ла­ри ўр­та­си­да дў­сто­на му­но­са­бат­лар қа­рор то­п­ган. Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си ҳу­ку­ма­ти­га Ўзбекистон билан ўза­ро ман­фа­ат­ли бар­ча лой­иҳа­лар­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш ва амал­га оши­риш бўй­и­ча кўр­сат­ма бе­ри­л­ган.

Яқин­да мен Иқти­со­дий ҳам­кор­лик бўй­и­ча Ўзбекистон – Рос­сия ҳу­ку­мат­ла­ра­ро ко­мис­си­я­си­нинг Рос­сия то­мо­ни­дан ра­и­си этиб тай­ин­лан­дим. Бу­ни жу­да муҳим ва ма­съу­ли­ят­ли ва­зи­фа, деб би­ла­ман. Чун­ки Ўзбекистон бу­юк та­рих ва ул­кан иқти­со­дий са­лоҳи­ят­га эга, Мар­ка­зий Оси­ё­да­ги йи­рик мам­ла­кат.

Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Шав­кат Мир­зи­ёев билан учра­шув­да мам­ла­кат­ла­ри­миз учун бир­дек ман­фа­ат­ли, ис­тиқ­бол­ли лой­иҳа­лар муҳо­ка­ма қи­лин­ди.

Энер­ге­ти­ка соҳа­си­да­ги ҳам­кор­лик­ни яна­да кен­гай­ти­риш, ху­су­сан, син­те­тик ёқи­лғи ишлаб чиқа­риш ма­са­ла­ла­ри­га эъ­ти­бор қа­ра­тил­ди. Ўзбекистон, Рос­сия, Жа­ну­бий Ко­рея, Хи­той ка­би мам­ла­кат­лар иш­ти­ро­ки­да­ги ко­опе­ра­ци­он лой­иҳа­лар ҳам биз­да кат­та қи­зиқиш уй­ғот­моқ­да.

Экс­порт ҳа­жми­ни оши­риш учун те­мир йўл­лар­дан фой­да­ла­ниш им­ко­ни­ят­ла­ри­ни кен­гай­ти­риш ма­са­ла­ла­ри муҳо­ка­ма қи­лин­ди. Ўзбекистон ме- ва-са­б­завот маҳ­су­лот­ла­ри Рос­сия бо­зо­ри­га ет­ка­зиб бе­рил­моқ­да. Биз Рос­си­яда уш­бу маҳ­су­лот­лар­га бўл­ган та­лаб юқо­ри­ли­ги­ни ино­бат­га олган ҳол­да маз­кур йў­на­ли­ш­да­ги ҳам­кор­лик­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш ни­я­ти­да­миз. Бу­нинг учун экс­порт­чи кор­хо­на­лар­га кенг им­ко­ни­ят бе­риш, бо­ж­хо­на ва фи­то­са­ни­та­рия хиз­мат­ла­ри ўр­та­си­да­ги алоқа­лар­ни му­стаҳ­кам­лаш бўй­и­ча ишлар олиб бо­рил­моқ­да.

Шу­нин­г­дек, фан-таъ­лим йў­на­ли­ши­да­ги ҳам­кор­лик­ни кен­гай­ти­риш ма­са­ла­ла­ри­га ҳам эъ­ти­бор қа­ра­тил­ди.

Таш­риф да­во­ми­да Тош­кент­нинг қа­ди­мий, ай­ни пайт­да за­мо­на­вий бо­зор­ла­ри­дан би­ри­да бўл­дик. Ўз­бе­ки­стон­да бо­зор­лар фақат сав­до ма­жмуа­си эмас, ул­кан ма­да­ни­ят мас­ка­ни ҳам­дир. Рос­си­яда ҳам шун­дай бо­зор­лар таш­кил этиш­ни ис­тар­дик. ЎзА мух­би­ри Ан­вар САМАДОВ ёзиб ол­ди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.