ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИНГ ДАВЛАТ ВА КОРПОРАТИВ ХАРИДЛАРИНИ АМАЛ­ГА ОШИ­РИШ­НИНГ ЗА­МО­НА­ВИЙ ШАКЛ ВА УСЛУБЛАРИНИ ЯНА­ДА ЖО­РИЙ ЭТИШ ЧО­РА-ТАД­БИР­ЛА­РИ ТЎҒРИ­СИ­ДА

Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг ҚА­РО­РИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Ўт­ган йил­лар­да элек­трон аук­ци­он сав­до­ла­ри­ни таш­кил этиш орқа­ли давлат ва корпоратив ха­рид­ла­ри­нинг очиқ­ли­ги ва шаф­фо­фли­ги­ни таъ­мин­лаш учун улар­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш чо­ра­ла­ри кўрил­ди.

Иқти­со­ди­ёт тар­моқла­ри ва ижти­мо­ий соҳа­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри до­ира­си­да товарлар (ишлар, хизматлар) ха­ри­ди бўй­и­ча идо­ра­ла­ра­ро тен­дер ко­мис­си­я­ла­ри, шу­нин­г­дек, лой­иҳа таш­ки­лот­ла­ри то­мо­ни­дан тай­ёр­лан­ган тен­дер ва лой­иҳа­ол­ди ҳуж­жат­ла­ри­ни экс­пер­ти­за­дан ўт­ка­зиш бўй­и­ча их­ти­со­сла­ш­ган тар­моқ экс­перт кен­гашла­ри таш­кил этил­ди.

Шу билан бир­га, ўт­ка­зи­л­ган таҳ­лил шу­ни кўр­сат­ди­ки, давлат ва корпоратив ха­рид­ла­ри­нинг ҳам­да тен­дер сав­до­ла­ри­ни таш­кил этиш­нинг амал­да­ги тар­ти­би за­мо­на­вий та­ла­б­лар­га жа­воб бер­май­ди, тур­ли хил кор­руп­ция кўри­ни­шла­ри учун ша­ро­ит яра­та­ди­ган кў­плаб ке­ли­шиш жа­ра­ён­ла­ри, бир-би­ри­ни та­к­рор­лай­ди­ган тар­тиб-та­о­мил­лар ва сан­са­лор­лик ҳо­лат­ла­ри­нинг мав­жуд­ли­ги са­ба­б­ли жу­да му­р­ак­каб ҳи­собла­на­ди.

Ху­су­сан, идо­ра­ла­ра­ро тен­дер ко­мис­си­я­ла­ри ба­ён­но­ма­ла­ри­ни ке­ли­шиш ва та­с­диқлаш­ни ўз ичи­га олув­чи тен­дер жа­ра­ён­ла­ри­нинг ай­рим ҳол­лар­да ол­ти ой­га­ча чў­зи­ли­ши ку­за­тил­моқ­да, бу эса лой­иҳа­лар, шу жум­ла­дан, хо­ри­жий ва халқа­ро мо­лия ин­сти­тут­ла­ри ма­б­лағла­ри ҳи­со­би­дан амал­га оши­ри­ла­ди­ган лой­иҳа­лар амал­га оши­ри­ли­ши­нинг ке­чик­ти­ри­ли­ши­га ҳам­да тар­моқ жа­д­вал­ла­ри­нинг бу­зи­ли­ши­га олиб кел­моқ­да.

Нарх-на­во­ни ма­ни­пу­ля­ция қи­лиш, то­вар­лар­нинг си­фа­ти, тав­си­фи ҳақи­да­ги маъ­лу­мот­лар­ни бу­зиб кўр­са­тиш ва элек­трон сав­до­да ту­зи­л­ган би­тим­лар бўй­и­ча то­вар­лар­ни ет­ка­зиб бер­мас­лик ҳо­лат­ла­ри кў­плаб мав­жуд.

(Да­во­ми 2-бет­да)

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.