ЎЗБЕКИСТОН ПРЕ­ЗИ­ДЕН­ТИ РОС­СИЯ ҲУКУМАТИ РА­И­СИ­НИНГ БИ­РИН­ЧИ ЎРИНБОСАРИНИ ҚА­БУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти Шав­кат Мир­зи­ёев 23 ав­густ ку­ни мам­ла­ка­ти­миз­га ама­лий таш­риф билан кел­ган Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си Ҳукумати ра­и­си­нинг би­рин­чи ўрин­боса­ри Игорь Шу­ва­лов­ни қа­бул қилди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Давла­ти­миз раҳ­ба­ри меҳ­мон­ни қут­лар экан, И.Шу­ва­лов­ни Иқти­со­дий ҳам­кор­лик бўй­и­ча ҳу­ку­мат­ла­ра­ро ко­мис­си­я­нинг Рос­сия то­мо­ни­дан ра­и­си этиб тай­ин­лан­га­ни билан са­ми­мий та­бри­кла­ди.

Пре­зи­ден­ти­миз­нинг шу йил 4-5 ап­рель кун­ла­ри Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си­га давлат таш­ри­фи да­во­ми­да эри­ши­л­ган ке­ли­шувлар­ни тў­ла амал­га оши­риш, шу­нин­г­дек, иқти­со­ди­ёт­нинг тур­ли соҳа­ла­ри­да­ги ўза­ро ман­фа­ат­ли ҳам­кор­лик­нинг ян­ги дастур ва лой­иҳа­ла­ри­ни ҳа­ёт­га са­ма­ра­ли тат­биқ эти­ш­да Ко­мис­сия муҳим аҳа­ми­ят ка­сб эти­ши алоҳи­да таъ­кид­лан­ди.

Ҳо­зир­ги пайт­да ўза­ро му­но­са­бат­лар жа­дал ри­вож­ла­на­ёт­га­ни қайд этил­ди.

Ўза­ро сав­до ҳа­жми барқа­рор ўсиб бор­моқ­да – шу йил­нинг ет­ти ойи да­во­ми­да то­вар ай­ир­бо­шлаш ҳа­жми 14 фо­из­га ўсиб, 2,6 мил­ли­ард АҚШ дол­ла­ри­дан ош­ди. Бун­да экс­порт ва им­порт­нинг бар­ча асо­сий йў­на­ли­шла­ри бўй­и­ча ўсиш ку­за­тил­моқ­да. Июль ой­и­дан Рос­сия бо­зо­ри­га ме­ва-са­б­зо­вот маҳ­су­лот­ла­ри­ни ет­ка­зиб бе­ри­ш­да “яшил ко­ри­дор" ти­зи­ми тўлақон­ли фа­о­ли­ят кўр­са­та бо­шла­ди.

Рос­си­я­нинг етак­чи ком­па­ни­я­ла­ри ва бан­кла­ри­ни жалб қи­л­ган ҳол­да, усту­вор ин­ве­сти­ци­явий лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш бўй­и­ча ҳам­кор­лик­да фа­ол иш олиб бо­рил­моқ­да.

Нефть-газ ма­жмуа­си­да­ги гео­ло­ги­яқи­ди­рув ишла­ри­ни амал­га оши­риш ва ис­тиқ­бол­ли кон­лар­ни ўз­ла­ш­ти­риш, бун­да уг­ле­во­до­род хо­ма­шё­си қа­зиб олиш­ни кў­пай­ти­риш, Қан­дим газ­ни қай­та ишлаш ва Жиз­зах нефт­ни қай­та ишлаш за­вод­ла­ри­ни қу­риш, соҳа кор­хо­на­ла­ри­ни мо­дер­ни­за­ция қи­лиш, шу­нин­г­дек, газ ва нефть ет­ка­зиб бе­риш бўй­и­ча йи­рик лой­иҳа­лар шу­лар жум­ла­си­дан­дир.

Ме­тал­лур­гия соҳа­си­да “Ёш­лик-1” ко­ни­ни ўз­ла­ш­ти­риш, мис бой­и­тиш ма­жмуа­си­ни қу­риш ва Тош­кент­да ме­тал­лур­гия за­во­ди бар­по этиш бўй­и­ча лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш ишла­ри бо­шлан­ди.

Ма­ши­на­со­злик, ав­то­мо­бил­со­злик, элек­тро­тех­ни­ка, ки­мё, фар­ма­цев­ти­ка, тўқи­ма­чи­лик, озиқ-овқат са­но­ати, ту­ризм ва бо­шқа кў­плаб соҳа­лар­да, шу­нин­г­дек, мам­ла­кат­ла­ри­миз ҳу­д­уд­ла­ри ўр­та­си­да ки­чик биз­нес субъ­ект­ла­ри­ни фа­ол жалб қи­л­ган ҳол­да ко­опе­ра­ция алоқа­ла­ри кен­гайиб бор­моқ­да.

Бу­гун­ги кун­да Ўз­бе­ки­стон­да Рос­сия ка­пи­та­ли иш­ти­ро­ки­да минг­га яқин кор­хо­на фа­о­ли­ят юрит­моқ­да, Рос­си­я­нинг 60 ком­па­ни­я­си ва­ко­латхо­на­ла­ри рўй­хат­дан ўт­ган.

Ижти­мо­ий алоқа­лар ри­вож­лан­моқ­да, соғ­лиқ­ни сақлаш, таъ­лим, спорт, ма­да­ни­ят ва санъ­ат соҳа­ла­ри­да қўш­ма лой­иҳа­лар амал­га оши­рил­моқ­да.

Учра­шув­да мам­ла­кат­ла­ри­миз ўр­та­си­да­ги ама­лий ҳам­кор­лик­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш, шу­нин­г­дек, ин­ве­сти­ци­явий лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риш ва юқо­ри тех­но­ло­ги­я­ли соҳа­лар­да ян­ги ис­тиқ­бол­ли дастур­лар­ни тай­ёр­лаш­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш ма­са­ла­ла­ри ба­таф­сил муҳо­ка­ма қи­лин­ди.

Меҳ­мон давла­ти­миз раҳ­ба­ри Шав­кат Мир­зи­ёев­га са­ми­мий қа­бул учун чин дил­дан мин­нат­дор­лик бил­дир­ди ҳам­да Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си Пре­зи­ден­ти Вла­ди­мир Пу­тин ва Ҳу­ку­мат ра­и­си Дмит­рий Мед­ве­дев­нинг са­ло­ми ва эз­гу ти­ла­кла­ри­ни ет­каз­ди.

Ҳу­ку­мат ра­и­си­нинг би­рин­чи ўрин­боса­ри Рос­сия Фе­де­ра­ци­я­си Ўзбекистон Рес­пуб­ли­ка­си билан стра­те­гик ше­ри­клик ва ит­ти­фоқ­чи­лик руҳи­да­ги кенг кўлам­ли ҳам­кор­лик­ни яна­да ри­вож­лан­ти­риш ва му­стаҳ­кам­ла­ш­га тай­ёр эка­ни­ни таъ­кид­ла­ди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.