ТУЯ БОҚҚАН ҲАМ БОЙ, ҲАМ СОҒЛОМ БЎЛАДИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Урганч туманидаги Чоткўпир қишлоғилик Расулбек Болтаев туячилик билан шуғулланади. Бунинг учун у кўплаб манбаларни ўқиди, изланди, туя боқиш сирларини ўрганди. Фаолиятини ривожлантириш омилларини ахтарди. Дастлаб икки бош туя билан иш бошлаган тадбиркор икки йилда уларни кўпайтириб, туялар бош сонини 38 тага етказди.

– Туя сути ва шубати (қатиқ)нинг шифобахшлик хусусияти қадимдан маълум, – дейди Расулбек Болтаев. – Аввало, туя сути инсон иммунитетини оширади. Туя сутидан тайёрланган шубат ўн икки бармоқли ичак яраси касаллигида, ич кетишда, ғижжаларни йўқотиш, зотилжам, сил касалликлари, меъда шиллиқ қавати яллиғланишида фойда қилади. Сути эса лейкоз (оқ қон), гепатитни даволашда ҳамда қандли диабетни назорат қилишда қўлланилади. Туя жунидан тайёрланган кўрпаларда ётиш бўғим оғриқларини қолдиришда катта фойда келтиради.

Тумандаги “Муҳаммад Амин профил” кичик корхонаси ҳудудидан тадбиркор учун туя боқишга мўлжалланган жой ажратилди. Туячилик фермаларидан сотиб олинган она туяларнинг бугунги кунгача 14 боши болалади. Расулбекнинг нияти келгусида туячиликка ихтисослашган фермер хўжалигини ташкил этиш. Болтабой МАТҚУРБОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.