Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Жим Ёнг КИМ, Жаҳон банки гуруҳи президенти

Муҳтарам Президент Жаноблари! Нью-Йоркда бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида Сиз билан учрашиш имконияти ҳамда очиқ ва самимий мулоқот учун миннатдорлик билдираман.

Сизни Ўзбекистонни жадал ривожланган хусусий секторга, инклюзив ва барқарор ривожланиб бораётган иқтисодиётга эга замонавий давлатга айлантириш йўлидаги фаолиятингиз билан яна бир бор қутлайман.

Жаҳон банки гуруҳи Сизнинг бу борадаги фаолиятингизни қўллаб-қувватлашга тайёр экани, Сиз томонингиздан ташкилотимизга билдирилаётган ишончни юксак қадрлашимизни алоҳида қайд этмоқчиман. Биз Ўзбекистондаги иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда Сизнинг етакчи ҳамкорингиз бўлишга тайёрмиз, ўтган ҳафта умумий қиймати 450 миллион АҚШ долларига тенг учта инвестиция лойиҳасини имзолаганимиз шундан далолат беради. Ушбу лойиҳалар Ўзбекистонга электр энергетикаси, ирригация ва чорвачилик тармоғини ривожлантиришни рағбатлантириш учун зарур бўладиган сармоя киритиш имконини беради.

Сизнинг мева-сабзавотчилик ва чорвачиликни ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалиги соҳасини диверсификация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратаётган алоҳида эътиборингиз менда катта таассурот қолдирди. Пахта йиғим-теримида иштирок этувчилар меҳнатига ҳақ тўлашни яхшилаш ҳамда олдин қўлланилган меҳнат шаклларини бартараф этиш бўйича қатъий саъй-ҳаракатларингиз жуда ижобий қабул қилинди.

Мен Сизнинг техник ва молиявий кўмак бўйича мурожаатингизни кўриб чиқдим ҳамда уларни тайёрлаш бўйича ишни тезлаштириш юзасидан топшириқ бердим. Сизнинг ташаббусингиз билан ишлаб чиқилган Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида эҳтиёжлар ортишини инобатга олиб, биз мамлакатингиз билан Шериклик стратегияси доирасида Жаҳон банки гуруҳи томонидан молиялаштиришни тезлаштириш ҳамда таркибий ислоҳотларни амалга ошириш, ижтимоий ва асосий инфратузилмани модернизациялаш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишда юқори даражадаги техник кўмак тақдим этишга тайёрмиз.

Мен Жаҳон банки бош ижрочи директори Кристалина Георгиева ва минтақавий вице-президенти Сирил Мюллерга истиқболдаги ҳамкорлигимизни муҳокама қилиш ва келишиб олиш учун Сиз билан яқин вақтда учрашиш бўйича топшириқ бердим. Музокараларимиз давом этишини сабрсизлик билан кутиб қоламан.

Ҳурмат билан,

Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари университетда нашр этилган илмий-оммабоп адабиётлардан иборат кўргазма билан танишди. Университет Манбалар хазинасида сақланаётган қўлёзма асарлар, тарихий манбалар, хаттотлик намуналарини кўздан кечирди.

Университетда ташкил этилган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти – ISESCOнинг “Ислом цивилизациясини ўрганиш” кафедраси фаолияти, ўқув жараёни делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди. Меҳмонлар университет ҳудудидаги Юнусхон, Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди.

Профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан ўтказилган давра суҳбатида олий ўқув юртида ёшларнинг дунёвий ва диний билимларни пухта эгаллаши, илмий тадқиқот олиб бориши учун яратилган шароитлар, диний бағрикенглик масаласини таъминлаш борасида университет томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.

Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қ.Қуронбоев билан учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, уларни умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси би- лан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Ушбу ташкилотга асос солинган 30 июнь санаси мамлакатимизда Ёшлар куни, деб эълон қилинди. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида давлат ва жамият ҳаётида ёшлар фаоллиги оширилмоқда.

Ёшларга оид давлат сиёсати уюшмаган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш билан боғлиқ ишларда ҳам яққол ифодасини топмоқда.

Тадбирда мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни диний экстремизм, терроризм ғояларидан асраш, зарарли оқимларга кириб қолганларни жамиятга қайтариш йўлида фаол иш олиб борилаётгани таъкидланди.

Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонда ёшлар учун дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, мамлакатимизнинг бу борадаги бой тажрибасига юқори баҳо берди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосий мақсад ва вазифалари хусусида атрофлича маълумот олди.

Делегация аъзолари шу куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Хотин-қизлар қўмитасида ҳам учрашувлар ўтказди. М.ЭЛМУРОДОВ,

ЎзА мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.