ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК МУҲИТИДА ТАРБИЯЛАНМОҚДА

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Мамлакатимизда бўлиб турган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 4 октябрь куни Тошкент ислом университетига ташриф буюрди.

Ўзбекистонда дин ва эътиқод эркинлиги, диний бағрикенглик тўлиқ таъминланган. Юртимизда яшаётган турли миллат ва дин вакилларининг эмин-эркин эътиқод қилиши учун барча шароит яратилган.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқиш ва Бош Ассамблеянинг “Маърифат ва диний бағрикенглик” номли махсус резолюциясини қабул қилиш бўйича илгари сурган ташаббуслари бу борадаги ишларни сифат жиҳатидан янги босқичда давом эттиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатимизда ёш авлодга муқаддас динимизнинг асл моҳиятини ўргатишда Тошкент ислом университети муҳим ўрин тутади.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.