ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН САЙЁР МУЛОҚОТ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Нуриддин БОЛИЕВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Вилоятнинг туман ва шаҳарларида республикамизда фаолият юритаётган банклар раҳбарлари иштирокида банк тузилмалари фаолиятида коррупция ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилишга қарши кураш, адолатли жамият қуришда фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муаммолари юзасидан аҳоли билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Мазкур сайёр учрашувларда банк ходимлари томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик, лавозим вазифаларини замон талабига мувофиқ ҳалол ва сидқидилдан бажариш ҳамда банк ходимлари этикасига доир масалалар батафсил муҳокама этилди.

Сайёр қабулга келган Самарқанд шаҳрилик якка тартибдаги тадбиркор Акмал Рустамов экспорт-импорт патенти асосида хориждан маҳсулот олиб келишда халқаро пластик карта орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган. Энди бўлса, хорижий ҳамкорлар томонидан ҳисобрақамга хорижий валютани кўчириш талаби бўлаётганини айтди. Мутасаддилар бу саволга жавоб беришиб, маблағни чет давлатга кўчириш йўл-йўриқларини ўргатди.

Бундай сайёр қабуллар Самарқанд шаҳридаги 16 та тижорат банкининг вилоят филиаллари ва барча туман, шаҳарлардаги бўлимларида ҳам бўлиб ўтди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.