ҚИШЛОҚДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Нуриддин БОЛИЕВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Нуробод тумани Тим қишлоғида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги ва прокуратураси, ички ишлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган ярмаркада тумандаги 50 та корхона ва ташкилот 400 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Мазкур меҳнат ярмаркасида аҳоли бандлигини, айниқса, ёш авлод вакилларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда иштирок этган қишлоқ аҳолиси, айниқса, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматдан қайтган ёшлар ўзлари учун маъқул бўлган ишга жойлашиш имконига эга бўлди.

Ярмаркада ўзига маъқул келган ишга жойлашганлар билан корхона ходимлари шу жойнинг ўзида меҳнат шартномалари тузиб, уларнинг номига меҳнат дафтарчалари расмийлаштирилди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.