ЧОРТОҚДА ЯНГИ ҚЎШМА КОРХОНА

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Равшанбек МИРЗАОЛИМОВ

“Chortoq Mineral Water” Ўзбекистон-Нидерландия қўшма корхонасида Жанубий Кореянинг “JK Engineering Co” фирмасида ишлаб чиқарилган, соатига 4000 дона шишага минерал сув қадоқлайдиган, юқори унумли дастгоҳ ишга туширилди.

Корхонада айни кунда 46 нафар чортоқликлар меҳнат қилишмоқда. Уларнинг ярми бу йил коллежни тамомлаган йигит-қизлардир.

– Келгуси йилларда корхонанинг иккинчи ва учинчи навбати ҳамда шиша идишлар ишлаб чиқарадиган цехларни барпо этиш, иш ўрнини 150 тага етказиш, маҳсулотларимизни четга экспорт қилишни ҳам режалаштирганмиз, – дейди “Chortoq Mineral Water” МЧЖ директори Алексей Тудаков.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.