Тезюрар поездлар учун тезкор хизмат

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Пойтахтимизда “Afrosiyob” тезюрар электропоездларига техник хизмат кўрсатиш маркази очилди.

2016 йилнинг февралида қурилиши бошланган янги хизмат кўрсатиш марказини бунёд этишда барча зарур замонавий қурилмаларни жойлаштиришга эътибор қаратилган. Жумладан, рельсости чилангар ускунаси, локомотив аравачаларини ажратиб олув- чи қурилма, кондиционер ва ғилдирак жуфтлигини ечиш ва шунтлаш механизмлари ўрнатилган.

Шунингдек, марказ биносида иккита 10 тонналик ва техник бино ичида иккита 15 тонналик юк кўтаргич ўрнатилган. Бундан ташқари, марказнинг асосий биносида икки қаватли маъмурий бино жойлашган. Шу ернинг ўзида поездларнинг ҳаракатланиши онлайн-мониторинги амалга оширилади.

Бугунги кунгача бу турдаги поездларга “O‘zbekiston” локомотив депосидаги цехда техник хизмат кўрсатилар эди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.