ЭЗГУЛИКНИ ЭРТАРОҚ БОШЛАЙМИЗ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама етук бўлиб вояга етиши учун барча шароитлар яратилмоқда.

Хусусан, узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми ҳисобланган мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, мактабдан ташқари таълим ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни такомиллаштириш бўйича мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилганини алоҳида эътироф этиш лозим.

Президентимизнинг “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳада йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг ечимини топишга имкон яратиш баробарида, навқирон авлодга бўлган юксак эътиборнинг амалий ифодаси бўлди. Дарҳақиқат, мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланади.

Демак, уни янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш янада аҳамиятлидир. Тан олиш керак, бугун шаҳар марказларидаги мактабгача таълим муассасаларида замонавий талабларга жавоб бера оладиган шароитлар яратилган. Бироқ чекка ҳудудлардаги боғчаларда эса бу ҳолат етарлича талабга жавоб бермайди. Қарорга мувофиқ, қисқа фурсатда мактабгача таълим муассасаларидаги барча муаммолар бартараф этилади. Халқ таълими вазирлигидан Мактабгача таълим вазирлигининг алоҳида ажралиб чиқишида ҳам шу эзгу мақсадлар мужассам, аслида. Дилшода ЗОКИРОВА, Кармана туманидаги 6-сонли “Камалак” номли мактабгача таълим муассасаси мудираси.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.