Автомобиллар онлайн савдода

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги “GM Uzbekistan” корхонаси автомобилларни онлайн сотиш борасида ягона портал – “Chevrolet.uz”ни ишга туширади. Бу ҳақда корхона томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Ушбу хизмат ёрдамида реал вақт режимида керакли автомобиль ҳақида маълумот ва харид учун энг яқин автосалонни танлаш мумкин бўлади.

Портал орқали харидорларга автомобиль харид қилишга буюртма бериш, шартнома расмийлаштириш ва тўлов қилиш учун ўз навбати яқинлашаётганини кузатиш им- конияти яратилади. Жорий йилнинг сўнгига қадар шартномаларни онлайн рўйхатга олиш ва эҳтиёт қисмларни харид қилиш хизматлари ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Кейинги босқичда мазкур портал янада такомиллаштирилиб, унинг мобиль иловалари ҳам яратилиши кўзда тутилган.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.