МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК – ФАРОВОНЛИК АСОСИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - М.СУЛАЙМОНОВ, ЎзА мухбири.

Мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари 6 октябрь куни Фарғона вилоятида бўлди.

Юртимизда турли динларга мансуб қадриятларни асрабавайлашга, фуқароларнинг ўз диний маросимларини эмин­эркин адо этиши учун зарур шароит яратишга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Эътиқод ва виждон эркинлигига доир кафолатлар Бош қомусимиз ва қонунларимизда қатъий белгилаб қўйилган.

2017­2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ён­атрофимизда хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғаниев билан учрашди. Унда вилоятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Бугунги кунда Фарғона вилоятида 7 миллий маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Барча миллатлар вакилларига ўз тили, урф­одат, анъана ва қадриятларини асраб­авайлаш, ривожлантириш учун тенг имкониятлар яратилган. “Наврўз”, “Сабантўй”, “Масленица”, “Тано” каби байрам ва бошқа миллий маросимлар турли миллат вакиллари иштирокида кенг нишонланади. Маҳаллалар, турли маданият масканла- ри, таълим муассасаларида ташкил этилаётган тадбирлар миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётир.

Анъанавий ўтказиб келинаётган “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остидаги дўстлик фестивали ҳам маданият ва анъаналарни янада ривожлантириш, ёшлар онги ва қалбида миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Фарғона шаҳридаги Миллий маданий марказда яратилган шароитлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегация аъзолари вилоятдаги миллий маданий марказлар ва диний конфессиялар вакиллари билан ҳам учрашди. Мулоқотда вилоятда фаолият кўрсатаётган миллий маданий марказлар эришаётган ютуқлар, ўзаро дўстлик ва ҳурмат ришталарини мустаҳкамлаш йўлидаги ишларнинг аҳамияти ҳамда диний конфессияларнинг самарали фаолияти алоҳида қайд этилди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.