МИРЗАОБОД НОНЛАРИ МАЗАЛИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

“Мирзаобод” умумий овқатланиш ва савдо ишлаб чиқариш масъулияти чекланган жамияти печларида кунига минг дона қолипли нон тайёрланиб, Мирзаобод тумани ва Гулистон шаҳридаги ўнта корхона, ташкилот ва муассасаларга етказиб берилмоқда.

Мазкур корхонада новвойликнинг ҳадисини олишган оилавий тадбиркор Комила ва Саодат Омонова ҳамда Баҳодир Омоновлар самарали меҳнат қилиб, ойига 30 минг донадан кўпроқ қолипли нонни мизожларга тортиқ этишмоқда.

– Бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида нон ишлаб чиқарадиган корхоналар жуда ҳам кўп, – дейди корхона раҳбари А.Сайдалиев. – Шунга яраша рақобат ҳам кучли. Демак, маҳсулот сифатли бўлсагина истеъмол бозоридан мустаҳкам ўрин эгаллаш мумкин. Корхонамизда тайёрланаётган нон маҳсулотлари халқимизга манзур бўлаётганидан мамнунмиз. Бозорбой БЕКМУРОДОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.