ЗАРАФШОНДА ЯНГИ МЕҲМОНХОНА

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Навоий вилояти

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан Навоий вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Яқинда Зарафшон шаҳрида иш бошлаган икки қаватли меҳмонхона бунинг амалий ифодаси бўлди.

Ушбу маскан Зарафшон шаҳридан ташқари, Учқудуқ ва Томди туманларига ташриф буюрадиган сайёҳлар ва меҳмонлар учун ҳам қулайлик яратди.

40 ўринга мўлжалланган, миллий ва замонавий архитектура уйғунлигида бунёд этилган мазкур мажмуа шаҳар кўркига кўрк қўшди. Бинонинг тадбиркорга инвестиция киритиш шарти билан “ноль” харид қийматида берилгани эса қисқа муддатларда муҳташам меҳмонхона қад ростлашига замин яратди. 4 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига бунёд этилган меҳмонхона фаолияти натижасида 50 нафар коллеж битирувчиси доимий иш билан таъминланди.

Меҳмонлар учун кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида бу ерда маданий ҳордиқ чиқариш, спорт соғломлаштириш мажмуалари, кутубхона, ресторан ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилган. Отабек АСЛОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.