ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

Жанубий Кореянинг нодавлат нотижорат “Friends” ташкилоти шифокорлари Оролбўйига келди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Республикаси

Ташрифнинг дастлабки куни меҳмонлар Нукус шаҳридаги кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида бўлиб, барча ҳудудлардан келган беморларни чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказишди. Аниқланган айрим касалликлар бўйича маҳаллий шифокорлар иштирокида жарроҳлик амалиётлари ўтказилди.

– Мазкур ташриф Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Жанубий Кореянинг нодавлат нотижорат “Friends” ташкилоти билан ҳамкорликда имзоланган меморандум доирасида амалга оширилмоқда. Ҳамкорликдан кўзланган мақсад аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада юксалтиришдан иборат.

Ташриф доирасида малакали шифокорлар, ҳамширалар ва ижтимоий ходимлардан иборат мутахассислар Оролбўйининг бир қатор даволаш муассасаларида, ўқув юртларида хайрия тадбирлари ўтказиб, мурувват ёрдами сифатида тиббий асбоб-анжомлар ҳамда дори-дармонлар топширади.

Давуд АБИБУЛЛАЕВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.