ХАЙРЛИ ИШЛАРИ ХАЛҚ ХОТИРАСИДА

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Қарши шаҳрида Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Президентимизнинг 2017 йил 27 мартдаги “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган анжуманда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакиллари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Қайд этилганидек, Шароф Рашидов чин маънода ўз халқининг жонкуяр раҳбари, Ватанининг фидойи фарзанди эди. У киши республикамизни жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилди, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшди. Шароф Рашидовнинг Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ҳам муносиб ҳиссаси бор. Бу даврда Қарши чўли ўзлаштирилди. Кўплаб сув иншоотлари, йўллар, уйлар, саноат корхоналари бунёд этилди.

Тадбирда Шароф Рашидовнинг эзгу ишлари, эзгу ташаббуслари, эзгу битиклари ёд этилди.

Атоқли давлат арбобининг Қашқадарё вилоятига қилган ташрифлари билан боғлиқ фотокўргазма намойиш этилди. Таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев сўзга чиқди.

Ҳусан ТЕМИРОВ, “Qishloq hayоti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.