Барча турдаги корхона ва ташкилотлар диққатига!

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаменти қуйидаги объект бўйича танлов савдолари ўтказилишини эълон қилади

“Бухоро туманидаги “Чор Бакр” зиёратгоҳ мажмуаси ҳудудида тик дренаж қудуғини қуриш”.

Буюртмачининг белгиланган бошланғич нархи – 396 173 251 сўм. (ҚҚСсиз ва ЯИТ 15 фоиз).

Ишларни тугаллаш муддати – 3 ой.

Қурилиш ишларини молиялаштириш Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш Департаменти.

Диққат! Қиймати 500 миллион сўмгача бўлган объектлар бўйича танлов савдолари фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида ўтказилади.

Танлов Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрига киритилган қурилиш ташкилотлари иштирокида ўтказилади.

Танлов савдоларида иштирок этадиган ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак: улар танлов савдолари предмети қийматининг 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларига ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномасига, ишлаб чиқариш базалари, ишлар (хизматлар)ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларга, етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик-муомала ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларига эга, ўхшаш иншоотларни қуриш бўйича тажрибали ва ишончли бўлишлари шарт.

Танлов савдоларида иштирок этувчи маҳаллий ва хорижий қурилиш ташкилотларининг танлов таклифларини баҳолашда маҳаллий пудратчиларга қуйидаги баҳолаш имтиёзлари кўзда тутилади: иштирокчиларнинг тижорат таклифларини тенг шартларга келтириш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган импорт қилувчилар, импорт товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)даги танлов таклифлари иштирокчиларининг танлов таклифларини баҳолашда кўрсатилган солиқ суммасини қўшган ҳолда ҳисобланади.

Танлов савдоларида қатнашиш ва танлов ҳужжатларини олиш учун сўровнома билан буюртмачига мурожаат этишлари мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри Истиқлол кўчаси 29-уй. Тел.: (0-371) 239-15-56.

Таклифлар (офёрталар)ни танлов савдолари ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати – офёрталар очилиш куни ва соатигача.

Танлов савдолари эълон матбуотда чоп этилгач, 10 кундан сўнг Тошкент шаҳри Истиқлол кўчаси 29-уйда ўтказилади.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.