Юқори сифатли маҳсулот ўзлаштирилди

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

“Оҳангаронцемент” акциядорлик жамиятида юқори ҳароратга чидамли пишиқ ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги линия фаолияти йўлга қўйилди.

– Эндиликда корхонамизда 3,5 минг тонна юқори сифатли пишиқ ғишт ишлаб чиқарилади, – дейди корхона бўлим бошлиғи У.Умаралиев. – Ушбу маҳсулот 1000-1300

даража иссиқ ҳароратга ҳам дош бера олади. Янги линия хорижий технология ва илғор ускуналар асосида барпо этилган. Яримқуруқ хомашёни юқори босим остида қаттиқ жипслаштириб, баланд ҳароратда пишитилиши маҳсулотнинг экологик тоза- лигини таъминлайди.

Таъкидлаш жоизки, маҳаллий бозорларда мазкур турдаги пишиқ ғиштга талаб юқори бўлиб, айни вақтда йилига 7 минг тоннани ташкил этади. Корхона истиқболда янги линияда ишлаб чиқариш қувватини 10 минг тоннага етказиб, нафақат мавжуд эҳтиёжни қондириш, балки маҳсулотни экспорт қилишни ҳам режалаштираётир.

Иброҳим ТОШЕВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.