ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИНИНГ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - (Давоми 2-саҳифада)

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

1. 2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича қуйидагиларни ўз ичига олувчи комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) тасдиқлансин:

2017-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

2018-2021 йилларда Дастурни амалга ошириш молиявий харажатларининг ҳисоб-китоб ҳажмлари параметрлари 2-иловага мувофиқ;

2018-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастури 3-иловага мувофиқ.

2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа тегишли идора- лар ўзларининг тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда:

а) тасарруфидаги ҳар бир илмий-тадқиқот муассасасининг келгуси календарь йилида реконструкция қилиниши ёки капитал таъмирланиши лозим бўлган бино ва хоналарини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш бўйича техник вазифаларни;

келгуси календарь йилида жиҳозланиши лозим бўлган тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларини жиҳозлаш учун уларнинг илмий ва лаборатория ускуналарига бўлган эҳтиёжини асослаган ҳолда таснифлагичлар ишлаб чиқилишини таъминласин;

б) техник вазифалар ва таснифлагичлар асосида илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва хоналарини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, шунингдек, уларни замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун маблағ ажратиш бўйича буюртманомаларни шакллантирсин ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигига тақдим этсин.

3. Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссияси (А.Н.Арипов):

а) илмий-тадқиқот муассасаларининг асосланган буюртманомалари асосида ишлаб чиқилган Фан ва технологиялар агентлигининг таклифлари бўйича молиявий харажатларнинг умумий тасдиқланган параметрлари доирасида ҳар йили:

илмий-тадқиқот муассасаларини таъмирлаш-қайта тиклаш ишларининг манзилли рўйхатларини;

ҳар бир илмий-тадқиқот муассасасининг моддий-техника таъминотини ҳисобга олган ҳолда, илмий лабораторияларни замонавий илмий ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, бутловчи қисмлар, зарур материаллар ва реактивлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича манзилли рўйхатларни тасдиқласин;

б) Дастур бажарилишининг тизимли мониторингини олиб борсин ва ҳар ярим йил ҳамда йил якунлари бўйича унинг бажарилиши натижаларини Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш учун киритсин.

4. Дастурни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси илмий-тадқиқот муассасаларининг бинолари ва корпусларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғар- маси маблағлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда идоравий мансублиги бўйича тегишли ташкилотларнинг ўз маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги илмий-тадқиқот муассасаларининг бинолари ва корпусларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда тегишли ташкилотларнинг ўз маблағлари;

илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий илмий ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, зарур материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш, ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий марказларда қисқа муддатли илмий стажировкаларини молиялаштириш учун – Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатларнинг кредит ва грантлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.