«СОҒЛОМ ОИЛА – МУСТАҲКАМ ОИЛА»

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

O`zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган тадбирда хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оналик ва болаликни ҳар томонлама муҳофаза қилиш борасидаги ишлар ҳақида сўз борди.

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда мутахассислар томонидан ёшларни “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган ёт ғоялардан муҳофаза қилиш, улар ўртасида эрта никоҳнинг олдини олиш, тиббий маданиятни ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давуд АБИБУЛЛАЕВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.