CISM БОШ КОТИБИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Халқаро ҳарбий-спорт кенгаши (CISM) бош котиби Дорах Мамби Коита Тошкент шаҳрида амалий ташриф билан бўлди.

130 дан зиёд мамлакат аъзо бўлган Халқаро кенгаш қатор халқаро мусобақалар ва минтақавий чемпионатлар, жумладан, қишки ва ёзги Бутунжаҳон ҳарбий ўйинларининг ташкилотчиси ҳисобланади.

Ташриф доирасида меҳмон Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейи ва Олимпия шон-шуҳрати музейи экспозицияси билан танишди, ҳарбий спортчилар – МҲСК клуби аъзолари билан учрашди.

Ўзбекистон Республика-

си Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон спортчиларининг турли халқаро мусобақалардаги иштирокини кенгайтириш, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Д.Коита пойтахтимиздаги Осиё дзюдони ривожлантириш маркази, “Бунёдкор” стадиони каби спорт иншоотлари билан танишди. Аблай КАМОЛОВ,

ЎзА мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.