СУДЛАР АДОЛАТ ҚЎРҒОНИ БЎЛМОҒИ КЕРАК

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Хоразм вилояти Шовот туманлараро иқтисодий суди раиси.

Унда фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланди. Шу асосда юртимизда суд-ҳуқуқ тизими тубдан қайта кўриб чиқилди. Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида хўжалик судларининг иқтисодий судларга айлантирилиши ва айни пайтда улар туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари мақомида фаолият юритаётганлиги, биринчи навбатда, юртимизнинг чекка ҳудудларида яшаётган фуқароларнинг ҳам одил судловга мурожаат қилиш имкониятларини яхшилашга қаратилган. Айни пайтда маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш, суд жараё- нида тортишув принципини тўлақонли жорий этиш, аҳолига кўрсатилаётган юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш борасидаги ишлар янада такомиллаштирилмоқда.

Хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорларнинг адолатга ишончи ортиши натижасида иқтисодий судларга келиб тушаётган аризалар сони йилдан йилга кўпаймоқда. Буни фаолиятимиз мисолида кўрадиган бўлсак, жорий йилнинг 1 июнидан 1 сентябригача бўлган таҳлилий маълумотларга қараганда, Шовот туманлараро иқтисодий судига жами 724 та даъво аризаси келиб тушган. Ана шу даъво аризаларининг 635 таси тўла қаноатлантирилган. Эътиборлиси, уларнинг 294 таси жойларда ўтказилган сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Албатта, ҳар қандай соҳа фаолиятининг ривожида танқидий ёндашув муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, Олий суд Пленумининг 2017 йил 24 июндаги қарори билан “Чора-тадбирлар режаси” ҳамда унда режалаштирилган тадбирлар ижроси таъминланмоқда.

Даъво аризаларида кўп ҳолларда даъвогар ва айбдор томонларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмаслиги ёки иқтисодий масалаларда етарли саводга эга бўлмаслик ҳолатлари кузатилади. Бу борада иқтисодий судларнинг вазифаси масалани одилона ҳал қилиш, тадбиркорга молиявий томондан зиён етказмаслик, аксинча, ёрдам бериш чораларини кўришга қаратилган. Бинобарин, судлар фаолиятидаги ошкоралик, очиқлик, адолатли қарорлар чиқарилиши халқ орасида суднинг нуфузи ортишига сабаб бўлади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, судларнинг бугунги кундаги асосий вазифаси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, судни чинакам адолат қўрғонига айлантиришдан иборат.

Шерзод ЖАМОЛОВ,

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.