ҲАР ҚАРИЧИ АРДОҚДА БЎЛСА, ЗАМИН САХОВАТИНИ ОЧАВЕРАДИ

Ер – ризқу рўзимиз манбаи. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг бош воситаси. Тупроқ унумдорлиги ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш кўп жиҳатдан унга эҳтиёткорлик, тежамкорлик билан муносабатда бўлишга боғлиқ.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси.

Бозор иқтисодиёти шароитида ер майдонининг ҳажми эмас, ундан кўриладиган даромаду фойда бош мезон ҳисобланади. Бу эса ернинг ҳолати, ундан қандай фойдалана билишга боғлиқ. Таъкидлаш керакки, мустақиллик йилларида ердан фойдаланиш борасида муҳим ишлар амалга оширилди. Бу борада, энг аввало, ҳуқуқий асос яратилди. Шу мақсадда “Ер кодекси” ҳамда “Фермер хўжалиги тўғрисида”, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Энг асосийси, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг асосини ташкил этувчи омил – ерга муносабат ўзгарди. Хусусан, фермерлик ҳаракатининг кенг қулоч ёзиши, ер қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг етакчи кучига айланган фермерларнинг ихтиёрига ўтгач, унга меҳр, парвариш ҳам тамомила бошқача тус олди. Унумдорлик, самарадорлик яққол намоён бўлди. Бу, ўз навбатида, қишлоқдаги ижтимоий муаммоларни ҳам ҳал этишга замин яратмоқда.

Тупроғи олтин, суви зар, иқлими бебаҳо юртимизда қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш имконияти катта. Гап фақат ундан оқилона фойдаланишда. Бу борада ҳам мамлакатимизда узоқни кўзлаб улкан ишлар қилинмоқда.

Президентимиз раҳбарлигида ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигини модернизациялаш муҳим вазифалардан этиб белгиланган.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан мазкур йўналишда амалга ошириладиган чора-тадбирлар мустаҳкамлаб қўйилди.

Пировард мақсад — ҳар қарич ердан унумли фойдаланиш, ер эгаларининг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, шунинг баробарида, уларда шахсий масъулият ва жавобгарлик ҳиссини ошириш, қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини жорий этиш, соҳа равнақига тўсиқ бўлаётган камчиликларни узил-кесил бартараф қилишга қаратилган мазкур ҳужжатда бугунги куннинг усту- вор вазифалари аниқ, чуқур ёндашилган ҳолда белгилаб берилди.

Шу ўринда юқоридаги фармон ва қарорга кўра, ер майдонларидан оқилона фойдаланишнинг ташки2017-2021 лий-ҳуқуқий базаси янада такомиллаштирилиши, соҳада парламент, вакиллик ҳамда жамоатчилик назоратининг таъсирчан тизими йўлга қўйилиши айни зарурат эканини таъкидлаш жоиз.

Айни пайтда юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 99 фоизидан ортиғи фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер майдонларида етиштирилади.

Эндиликда ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишигача бўлган қатъий жавобгарлик чоралари кўрилиши ерга бўлган масъулиятни янада ошириши билан аҳамиятлидир.

Зеро, ҳар бир хонадонда қут-барака бўлиши, одамларнинг турмушидан рози яшаши, энг аввало, уларнинг ўзига боғлиқ. Бизни боқадиган ер экан, унга муносабат ҳам ўзгариши керак. Ерни увол қилмай, ундан фойдаланишда сусткашликка йўл қўймас эканмиз, оиламизга барака инаверади. Амалга оширилаётган ишлар бизнинг ерга муносабатимиз ўзгаришида муҳим омил бўлади, ҳар қарич заминга ризқу рўзимиз манбаи деб қарашимиз кераклигини англатади.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўз экин майдонини чинакам даромад манбаига айлантириши учун уларга ҳар тарафлама кўмаклашиш, ушбу жараёнда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қаторида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда Олий Мажлис палаталари доимий назорат ҳамда мониторингни олиб бориши қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларнинг ҳаётийлигини таъминлайди.

Сирасини айтганда, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар янги босқичга чиқмоқда. Эл фаровонлигини оширишнинг асосий манбаи бўлган ерга муносабатнинг ўзгариши, халқимизнинг дунёқарашида она заминга меҳр ва ундан фойдаланишда масъулиятнинг ошиши бу жараён учун мустаҳкам замин бўлишидан далолатдир.

Тўлқин ЭШНАЗАРОВ,

“Ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. 55 – модда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.