МАЛАКА ВА БИЛИМЛАРИНИ ОШИРИШДИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - МАЪНАВИЯТ - Дилором КОМИЛЖОНОВА

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ахборот хизматлари ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбир доирасида иштирокчилар давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида ахборот ишининг ўзига хос жиҳатлари, матбуот хизматларининг асосий мақсад ва вазифалари, пресс-релиз тайёрлаш қоидалари, матбуот анжумани ва брифинглар ўтказиш бўйича назарий билимларга эга бўлишди.

Шунингдек, семинар-тренингда мутахассислар томонидан тадбирлар ташкил этишнинг самарали услублари, ташкилот томонидан кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари ва уларнинг тарғиботига доир долзарб масалалар, ахборот хизматлари фаолиятида интернет ва мультимедиа технологияларини қўллаш ва бошқа масалалар юзасидан зарур маълумотлар берилди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.