Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Яккабоғ туманидаги “Delta muhandis” масъулияти чекланган жамиятида мевасабзавотлардан ишлаб чиқарилаётган турли шарбатлар юқори сифатлилиги ва хуштаъми билан харидорларга манзур бўлмоқда.

Мамлакатимизда тадбиркорлар учун қулай муҳит яратиш, уларга имтиёзлар тақдим қилиш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ўзи- нинг юксак самараларини бермоқда.

Буни мазкур корхона фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Илгари мева-сабзавот маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланган “Delta muhandis” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Низомиддин Алиев тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имтиёз ва қулайликлардан фойдаланиб, мева-сабзавотларни қайта ишлашни йўлга қўйди. 2016 йил сентябрь ойида тижорат банкидан олинган 400 миллион сўм имтиёзли кредит ва тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига 1 миллиард 200 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилди. 14 ишчи меҳнат қилаётган корхонада айни пайтда қовоқ, олма, лавлаги, узумдан 1,5 ва 3 литрлик аксептик пакетларга қадоқланган 6 турдаги шарбатлар ишлаб чиқарилмоқда.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида озиқовқат, хусусан, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажми йилдан-йилга ошиб, тайёр маҳсулотларни экспортга йўналтириш кўлами тобора кенгаймоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда иш юритаётган корхонада рақобатбардош экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

– Цехимиз Австриядан келтирилган 115 минг долларлик замонавий техника ва ускуналар билан жиҳозланган, – дейди “Delta muhandis” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Низомиддин Алиев. (Давоми 4-саҳифада)

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.