МАЪНАВИЙ ЖАСОРАТ ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР

Вилоят ахборот ресурс марказида Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан “Энг буюк жасорат – маънавий жасоратдир” номли тадбир бўлиб ўтди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - «Qishloq hayoti» - Ҳусан ТЕМИРОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Унда сўзга чиққанлар Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолияти ҳақида тўхталиб, унинг ғоят мураккаб йилларда Ўзбекистон тараққиёти йўлида хизмат қилганлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Улуғ сиймонинг машаққатли умр йўли, раҳбарлик фаолияти, серқирра ижоди ҳам ёдга олинди. Унинг вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожида тутган ўрни, Қарши чўлини ўзлаштиришдаги саъй-ҳаракатлари тўғрисида атрофлича сўз юритилди.

– Севимли адибимизнинг “Кашмир қўшиғи” асарини ўқиб бир олам таассурот олдим, – дейди Қарши маданият ва туризм коллежи ўқувчиси Нафосат Мавлонова. – Асар мажозий-рамзий усулда ёзилган бўлиб, эрк сари интилган ҳалол ва жасоратли инсонлар ҳақидаги тасаввуримни янада бойитди.

Ана шундай маданий-маърифий тадбирлар вилоятдаги барча таълим муассасаларида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.